Режа: Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифалларини тарбиялаш
Download 99 Kb.
|
Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси
Машк услубияти жуда хилма-хилдир. Мактаб ёшигача болаларда ҳаракатлар ва жисмоний машқлар бирваракайига ҳамма учун умумий ҳолда кўрсатиш ва бажариш кўпроқ олинагн жисмоний машқлар боланинг анатомик-физиологик қобилиятига мое келсин. Бу ёшда кўпроқ динамик характердаги машқлар танлаб олиниши, бир йўла кўплаб асосий мускул гуруҳларига, организмига физиологик таъсир ўтказа оладиган, чаққонликни, ҳаракат координациясини ривожлантиришга шароит яратадиганлардан фойдаланиш лозим. Бу талабларга жисмоний машқларни велосипедда юриш, сузиш, ҳаракатли ўйинлар, спорт ўйинлари элементларидан олинган машқлар жавоб беради.
Мактаб ёшигача бўлган болаларга статик характердаги жисмоний машқлар бериш тавсия этилмайди. Бу машқлар нерв тизими ва мускулларни толдиради, қон айланиш ва нафас олишини бузади, тўлик мускул қисқаришини талаб қиладиган куч машклари мускул ва нерв бўғинларини ишларини сусайтиради. Ёши улғайган сари жисмоний машқлар ҳам ўзгартирилади ва қийинлаштирилади. Болалар яслиси ва боғчаларида берилладиган машқлар «Мактабгача ёшдагилар жисмоний тарбияси дастури»да (1994) берилган. Бир ёшгача бўлган болаларда катталар ёрдамида пассив ҳаракатлар, актив ҳаракат элементлари умумжисмоний машқлар (жиҳозли ва жиҳозсиз, чалқанча ётиш билан, ўмбалок ошиш билан, бошни ҳар томонга буришлар) эмаклашлар, югуришга тайёрловчи машклар, баландликка чиқиш ва энг содда ўйинлардан фойдаланилади. Бу ёшдагилар дастурида асосий ўринни укалаш (масаж) эгаллайди. Уқалашга оид материал «Сестра воспитателғница детских яслей и младшей групп яслей садов» деган китобчада берилган (1963 й.). Бир ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларда сал кийинроқ бўлган умумжисмоний машқлар, жисмли ва жисмсиз (тўп, ёғоч, гимнастика ўриндиғи), асосий ҳаракатлар (юриш, югуриш, мувозанат саклаш машклари, чуқурликка сакраш), сафланишнинг энг оддий машклари (айлана бўйлаб юриш, бир колона, шеренга бўлиб сафланишлар), велосипедда юриш, сузишни ўрганишга тайёрлов машклари берилади. Дастурда бу ёшдагилар учун керакли ҳаракатли ўйинлар ва раке машқларига кенгроқ жой ажратилган. Олинган ўйинлар бу ёшдагилар учун қоидасини соддалиги ғолибни аниклашни осонлиги билан фаркланади ва асосан турли образлар тимсолида, тақлид тарзида ўйналади (қушлар ҳайвонар ва ҳ.к.). 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалардаги машғулотларга ўргатилади, амалда эса уни болалар фаолиятини ташкиллашнинг «фронтал» услубияти деб айтишади. Масалан, бажарилиши керак бўлган машқни айрим элементларига кўпроқ эътибор берилади. Узоққа улоқтиришни кўрсагаётиб олдин дастлабки ҳолатга, сўнг колган элементларга эътибор берилади. болашрда катталарга нисбатан тез ва енгил шартли алока вужудга келади, лекин уларни тез-тез кайтариб турилмаса, бу шартли алоқа мустаҳкам бўлмайди. Ҳаракат малакасини мустаҳкамлаш учун уни кўп такрорлайвериш, толишини вужудга келтиради. Шунинг учун қайтаришни хилма-хил вариантларда такрорлаш лозим. Машкни такрорий бажаришлар фақат ўзлаштирилаётган материал техникаси ҳақида шуғулланувчи мукаммал тасаввурга эга бўлгандан сўнгина амалга оширилади. Ҳаракат малакаларини мустаҳкамлаш ҳар хил шароитда — ўйин, мусобака, турли-хил топшириқларни бажариш шаклида амалга оширилади. «Ким шу машкни яхши бажара олади», «Ким байроқчага тез югуриб бориб қайтиб кела олади», «Тўпни ким узоқроқга ота олади» ёки «Мўлжални ура олади» кабилар. Жисмоний машқларни ўргатишдаги ўзига ҳослик ўқитиш услубиятларини ўзаро муносабатларда намоён бўлади. Мактаб ёшигача бўлган болаларни ўқитишда тақлид қилиш, кўриб турган нарсага, ёки ўша нарсага ёки ошкасига, уни тескарисига, пастга, баландга, орқага ва ҳ.к. деб мўлжалга олиш, ўйин усулларини киритиш, ўқитишни эмоционаллигини оширади. Махсус билимларни бу ёшдагилар диафильмлардан, кино, машқни тушунтираёганда эшитаётиб, ҳаракат техникасини, ҳаракатли ўйинлар қоидаларини ўрганишда фойдаланадилар ва шу билан бир қаторда шахсий ва умумий гигиеник тушунчаларга эга бўлиб борадилар. Download 99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling