Режа: Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифалларини тарбиялаш
Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат
Download 99 Kb.
|
Мактабгача ёшдаги болалар жисмоний тарбияси
Мактабгача ёшдагиларнинг жисмоний (ҳаракат) сифатларини
тарбиялаш Жисмоний машқларни бажариш процессида бу ёшдаги болаларда чакконлик, тезлик, куч, чидамлилик ва эгилувчанлик сифатлари тарбияланади. Уларни анатомо-физиологик хусусиятларини эътиборга олганимизда чаққонлик ва тезлик сифатларини тарбиялашнинг имконияти уларда бошка сифатларга нисбатан кўпрок бўлади, аксинча куч ва чидамлилик ҳаракат сифатларини тарбиялашга эса эхтиёткорлик зарур. Лекин бу сифатларни ривожлантириш умуман тўхтатиб қўйилмайди, чунки куч ва чидамлилик элементлари ҳар бир ҳаракат фаолияти учун зарур, бу сифатлар тарбиячини хоҳишсиз ҳам бошка ҳаракат фаолиятлари давомида намоён бўлади. юриш, сакраш, улоқтиришдек харакатлар таркибида бу сифатлар барибир намоён бўлади. Бу ёшдагиларнинг нерв тизимини эгилувчанлиги, жисмоний сифатларни тенг ривожлантиришга яхши имконият яратади. Чунки нерв системасидаги қўзғалиш ва тормозланиш бири иккинчиси билан тез алмашиниш қобилияти билан боғлиқ. Айниқса ҳаракатли ўйинлар давомида олдиндан режалаштирилмаган, ўйин фаолияти учун зарур бўлган фавқулотдаги ҳаракатларни бажаришга тўғри келади ва улар қисқа вақт ичида бир-бирига ўз ўрнини тез алмашиниши билан намоён бўлади. Бу эса чакконлик сифатини осон ривожлантиришга шароитни яратади. Нерв процесси катта тезликдаги тезлик жисмоний сифатини ривожланишини тезлаштиради. Қисқа вақт мобайнида минимал тезлик билан югуриш, велосипед ва бошка машк-лар тезликни ривожланишига омил бўлади. Бу машкларда албатта меъёр тўғри танланиши ва уларни ўзаро ўрин алмашиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ёшдаги болаларда бўйин, қорин, орқа, бел мускуллари кучсиз бўлиб уларда комат яхши ривожланмайди. Шунга кўра шу гуруҳ мускулларини ривожлантириш учун (юриш, югуриш, танани букиб тўғрилаб бажарадиган) машқларни танлаб олиш, уларни юриш тезлишини орттириш, бошка ҳаракат сифатларига нисбатан юқори кўрсатгичга эришиши мумкинлигини ифодалашдан иборат бўлади. буларсиз бола кундалик ҳаётида учрайдиган жисмоний машқларни бажаришда, жисмоний меҳнатда қийинчиликка учраган бўлар эди. Мактабгача ёшдаги болаларга машк беришдан олдин, улар га ўша машкнинг аҳамиятини, бажариш техникасини, озгина бўлса хам ҳаракатли ўйин коидаларини, умумий ва шахсий гигиена қоидалари, танани тарбиялашнинг айрим элементларини ўргатилиб борилиши лозим. Бу ёшдагиларга жисмоний машкни ўзи мастуқил ва гуруҳи билан бажаришга ўргатиш кўникмалари бериб борилади. Ўзидан кичик гуруҳларда жисмоний машқларни бажаришга ўргатиш, ўзини спорт разрядини ўсаётганига ва катта спортчилар натижаларига қизиқишга, дўстлик, ўзаро ёрдам, ўйинчоқларга нисбатан муносабат масаласи, ахлоқ нормаларини ривожланишига эътибор берилади. уларда жисмоний тарбияни шундай йўлга кўйиш керакки, ўша ёши учун зарур бўлган жисмоний сифатлар, ақлий, аҳлоқий ва эстетик дидни тарбиялаш билан қўшиб олиб борилсин. Эстетикадан танининг тузилиши, қоматини тик тутиб юриш, ҳаракатларини майин ҳамда чиройлилиги, кийим бошини кандай тутиш ва бошқалар тўғрисида тушунча бериш керак бўлади. Жисмоний тарбия жараени даврида мактаб ёшигача бўлган болаларда ақлий қобилиятларини ривожлантиришга, диққат кабул қилиш, тушунчага эга бўлиш, фикрлаш, кўз олдига келтириш, билимини ва бошқа хислатларни мастаҳкамлаш тарбия жараёнининг асосий мазмунйга айлантирилади. Download 99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling