Режа Матнли хужжат мухаррирлари, уларнинг вазифаси ва имкониятлари


Ҳужжат бўлагини ўчириш, силжитиш ва кўчириш


Download 1.52 Mb.
bet6/8
Sana21.04.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1376379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-maruza KIRILCHA

Ҳужжат бўлагини ўчириш, силжитиш ва кўчириш. Хужжат бўлакларини ўчириш, силжитиш ва кўчириш учун уни олдин ажратиб олиш керак. Ажратилган хужжат бўлагини ўчириш учун «Del» тугмачасини босиш ёки «Вырезать» буйруғини бериш керак. «Del» тугмачасини босганда ҳужжат бўлаги йўқотилади. «Вырезать» буйруғи берилганда эса ажратилган бўлак ойнадан ўчирилади ва вақтинча хотирага олиб қўйилади ва уни кейинчалик керакли жойга қўйиш мумкин бўлади.
Ҳужжат бўлагини силжитиш ва кўчириш учун уни олдин ажратиш, кейин эса компьютер хотирасига олиш керак. Компьютер хотирасига олиш «Вырезать» буйруғи ёки «стандарт» инструментлар панелидаги «қайчи» расми кўрсатилган пиктограммани сичқонча ёрдамида босиш билан бажарилади. Сичқонча кўрсаткичи билан қўйиладиган жой аниқланиб, стандарт панелида жойлашган қўйиш пиктограммаси ёки менюдан «Вставить» буйруғидан фойдаланилади берилади. Клавиатурадан эса Shift+Insert тугмалари баравар босилади.
Ҳужжат бўлагини излаш ва алмаштириш. Ҳужжат бўлагини излаш ёки уни алмаштириш учун асосий менюнинг Правка бўлимидаги «Найти» ва «Заменить..» буйруқлари ишлатилади. Бу буйруқлар берилганда экранда мулоқот дарчаси чиқади. У жойдан биринчи майдонга изланаётган матн бўлаги киритилади ва « Найти » тугмачаси босилиб у кетма-кет изланади. Алмаштириш учун эса «Найти» майдонига изланадиган матн бўлаги ёзилади. «Заменить на» майдонига янги алмаштириш учун керак бўлган сўз ёзилади. Алмаштириш учун керакли режими тугмачаси босилади. Масалан, изланаётган матн бўлагини барча жойда алмаштириш керак бўласа “Заменить все” тугмасисини, агар кетма-кет кетаклиларини алмаштириш керак бўлса “Заменить” тугмаси босилади.
Матнга қўшимча маълумотларни жойлаштириш. Кўп ҳолларда ҳужжат бетларига қўшимча маълумотларни жойлаштиришга тўғри келади. Бундай имкониятлар Wordда Вставка (Қўйиш) менюсида мавжуд. Масалан, расмларни қўйиш, сана ва вақтни қўйиш, гипермурожаатлар қўйиш, клавиатурда йўқ бўлгиларни қўйиш, матнларга изоҳлар қўйиш, сахифага номер қўйиш ва бошқа. Бундай ишларни жуда тез ва осон бажариш мумкин. Масалан, сахифага номер қўйиш учун Вставка менюсига кириб кейин Номера страниц буйруғини бериш керак бўлади. Унинг мулоқот дарчасидан номерни қандай қўйиш танланилади ва тасдиқлаш тугмаси босилади. Wordда ҳужжат файлида ишлатиш учун жуда кўплаб тайёр расмлар, автофигуралар, диаграммалар, тайёр расм файллар мавжуд.
Wordда бир ҳужжат файили ичидан бошқа бир ҳужжат файилини чақириш ҳам мумкин. Бу амал Гипермурожаатлар (гиперссылка) ёрдамида бажарилади. Бунинг учун бирор матн бўлаги ажратилиб Гипермурожаат буйруғи берилади ва унинг мулоқот дарчасидан керакли ҳужжат файли танланади. Гипермурожаат шу матн бўлаги устига Ctrl тугмасини босган ҳолда сичқончани босиш билан амалга оширилади. Гипермурожаатлар битта ҳужжат файли ичида бирор жойга тез ўтиш мақсадида ҳам ишлатилади.
Wordда матнларни тасвирлашнинг бир қанча вариантлари мавжуд. Буни WordArt объектини чақириш билан амалга ошириш мумкин. Унинг пиктограммаси ётиқ А ҳарфи кўринишида бўлиб, расм чизиш панел инструментида ёки Вставка менюсининг Рисунок бўлимида мавжуд.


Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling