Режа Матнли хужжат мухаррирлари, уларнинг вазифаси ва имкониятлари
Оддий матнлар устида ишлаш технологияси
Download 1.52 Mb.
|
5-maruza KIRILCHA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Матн бўлакларини ажратиш.
3.Оддий матнлар устида ишлаш технологияси
Матнларни киритиш ва уни сақлаш. WORD матн муҳарририни ишга туширганимизда WORD ойнасида ҳали бўш бўлган файл ҳужжатининг биринчи варағи экранга чиқади. Ҳужжат матнини киритишни бошлашдан олдин баъзи бир тайёргарлик ишларини бажариб олиш лозим: Киритилаётган ҳужжат структурасини аниқлаш. Бунда файл бўлимининг Параметры страницы буйруғига кириб майдон ва қоғоз ўлчами, ҳамда унинг формати танланади. Керакли шрифт ва шрифт ўлчамини танлаш ва бошқа. Матннни киритишда ҳар бир сўз орасида биттадан бўшлиқ, вергул ва нуқта белгилари сўз тугаши билан қўйилиши лозим. Матн шрифтларини уч хилда ёзиш - қалин, курсив ва остига чизилган қилиб ёзиш мумкин. Матнларни бир, бир ярим икки, икки ярим ва уч интервалда киритиш мумкин. Бунинг учун стандарт инструментлар панелидан фойдаланиб кераклисини танлаш лозим бўлади. Матнларни киритиб бўлгандан сўнг уни сақлаш учун бош менюнинг Файл бўлимига кириб сақлаш (сохранить) буйруғини бериш керак. Агар уни чоп этиш керак бўлса шу бўлимдан Печать буйруғини берилади. Word матн муҳарири бир пайтни ўзида бир неча файллар билан ишлаш имкониятига эга. Бу имкониятдан фойдаланган ҳолда бир неча файлларни кетма-кет чақариш ва уларни таҳрирлаш мумкин. Клавиатура ёрдамида курсорни силжитиш қуйидаги тугмалар ёрдамида амалга оширилади: Home матн қатори бошига ва End охирига бориш. Сtrl+Home ҳужжат бошига ва Ctrl+End охирига бориш. Page Up ҳужжатни юқорига ва Page Down пастга варақлаш. Матн бўлакларини ажратиш. Ҳужжатнинг бирон бир қисмини қайта таҳрирлаш керак бўлса, масалан, шрифтини ўзгартириш, ўчириш, ўчириб матнни бошқа жойга қўйиш, нусха кўчириш каби ишларни бажармоқчи бўлсак аввало шу матнни ажратиш керак бўлади: сўзни ажратиш - бунинг учун сичқонча кўрсатгичи ажратилиш керак бўлган сўз олдига қўйилади ва сичқонча тугмачасини босган ҳолда сўз охирига келиб қўйиб юборилади. Клавиатура ёрдамида Shift +ўнга стрелкани босиш керак; қаторни ажратиш – бунинг учун қатор бошига сичқонча кўрсаткичи келтирилиб, сичқончанинг чап тугмачаси босилади ва қўйиб юбормасдан пастга ёки юқорига силжитиш керак бўлади. Клавиатура ёрдамида Shift +пастга стрелкани босиш керак; бутун ҳужжатни ажратиш – Ctrl+A. Сичқончада менюдан ПравкаВыделить все буйруғини бериш керак. расмни – ажратиш учун сичқонча кўрсаткичини расм устига келтирган ҳолда бир марта сичқонча тугмасини босиш керак; Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling