Режа Матнли хужжат мухаррирлари, уларнинг вазифаси ва имкониятлари


Download 1.52 Mb.
bet2/8
Sana21.04.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1376379
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
5-maruza KIRILCHA

Акс эттириш режимлари.
Ҳужжатни экранда акс эттиришнинг 5 хил усули бор.
1. Электрон ҳужжат.
2. Оддий режим.
3. Варақни белгилаш режими.
4. Ҳужжат структураси режими.
5. Асосий ҳужжат режими.
Бу режимларда ишлаш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин.
а) Менюнинг «ВИД»бандини танлаб ҳосил бўлган менюдан керакли режим танлаймиз.
б) Горизантал айлантириш линейкасининг чап томонида жойлашган тугмадан бирини босамиз.
Бу режимларнинг энг кўп ишлатиладигани «Варақни белгилаш» режимидир. Бу режимда ҳужжат босмадан қандай чиқса шу ҳолда кўрсатилади. Терилаётган матн катта бўлса «Оддий режим» ни танлаган маъқул. Бунда компьютер тезроқ ишлайди. Ҳужжат сарлавҳаларини форматлаш керак бўлганда эса «Ҳужжат структураси» режимидан фойдаланган маъқул.































Горизонтал меню
Windowsнинг ҳар бир иловаси горизантал менюга эга. У сарлавҳалар қаторидан кейин 2-қаторни эгаллайди. Менюнинг бирор бир бандини танлаб сичқонча курсорини боссак вертикал меню кўринади. Бу меню бандларининг баъзилари қора рангда ва яна баъзи бирлари кул рангда бўлади. Бажарилиши мумкин бўлган бандлар қора рангда ва бажарилиши мумкин бўлмаганлари эса кул рангда бўлади. Баъзи бир бандлар матнининг охирида (. . .) кўп нуқта бўлади. Бундай бандларни танлаганимизда экранда мулоқат ойналари ёки яна менюлар чиқиши мумкин.
Матн қисмлари устида амаллар бажариш.
Матн қисмлари билан қуйидаги амалларни бажариш мумкин:
- Матннинг бир қисмидан шу файлнинг ўзида бошқа бир ерига нусха кўчириш.
- Матннинг бир қисмини шу файлнинг ўзида бошқа жойга олиб ўтиш.
- Матннинг бир қисмини олиб ташлаш.
- Матннинг бир қисмини бошқа файларга олиб ўтиш ёки нусхасини олиш.
- Матннинг бир қисмини чоп қилиш.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling