Режа миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши. Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш. Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциянинг мазмун ва моҳияти


Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш


Download 118 Kb.
bet2/4
Sana26.01.2023
Hajmi118 Kb.
#1125700
1   2   3   4
Bog'liq
3.4.Mustaqillik va milliy istiqlol goyasi

2. Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш.
Мустақилликнинг ўтган қисқа даври далолат берадики, жамият тараққиётининг туб бурилиш даврларида, ўзгариш ва ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида бунёдкор ғояларнинг яратувчанлик, халқни бирлаштириш ва эзгу мақсадлар томон сафарбар этиш хусусиятларидан ижобий фойдаланиш масалалари бениҳоя катта аҳамият касб этади. Ватанни севиш, юрт тинчлигини асраш, халқ фаровонлиги йўлида курашиш — бунёдкор ғояларнинг маъно-мазмунини белгилайди. Тарих ҳам, бугунги ҳаётимиз ҳам ўз ғаразли мақсадларига эришиш учун юксак ғояларнинг жозиба кучидан фойдаланишга уринувчи ёвуз кучлар мавжудлигини кўрсатади. Қабиҳ ниятли кучларнинг асл ниятларини фош этишда бунёдкор ғоялар асосидаги эътиқод ва дунёқарашнинг аҳамияти беқиёс. Ўзбекистон халқининг бунёдкорликни ифодалайдиган тушунчалар тизимидан иборат миллий ғояси соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, жамиятда ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, янгича эътиқод ва дунёқараш эгаларини тарбиялашдаги муҳим аҳамиятини сақлаб қолмоқда. Дарҳақиқат, давлат ва жамоат арбоби И.Каримов таъкидлаб ўтганидек, «тарих - миллатнинг тарбиячисидир, ўзликни англаш - тарихни билишдан бошланади», - исбот талаб қилмайдиган бу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши лозим. Алоҳида инсон хотирасида ўзининг ҳаётида нималар қилганлиги, унинг ақл-заковати ва иродаси нималарга сарфланганлиги қай даражада ўрнашиб қолса, миллат учун ҳам у томондан амалга оширилган нарсалар шу даражада яқин ва қимматлидир. Тарих - бу инсониятнинг, миллатнинг ижтимоий хотираси, унинг ўз-ўзини билиши ва англашидир, воқеликда йўқолган нарсалар онгда, хотирада яшайди. Ўтмишни билиш ҳозиргини яратиш учун беқиёс аҳамиятга молик. Ижтимоий ҳаётни тушунишдаги биринчи қадам ҳозирнинг ўтмиш томонидан яратилганлигини тасаввур қилиш билан боғлиқдир. Миллий ғоя халқимиз тарихига, унинг тарихий хотирасига таянади. Тарихий хотирасидан жудо бўлган халқ ўзини миллат сифатида англай олмайди, миллатнинг манфаат ва эҳтиёжларини қалбан ҳис қила олмайди. Бинобарин миллий ғоя ҳам рационал, ҳам иррационал моҳиятга эга бўлиб, у миллий руҳият, кайфият, ички уюштирувчи, йўналтирувчи, ҳаракатга келтирувчи, етакловчи миллий ҳис-туйғу ҳисобланади.
Истиқболнинг яратувчиси ҳисобланган миллий мафкура - муайян жамиятнинг таркибидаги миллатларнинг ўз мустақиллигини, мустақиллик манфаатларини ҳимоя қилиш, ривожлантириш йўналишидаги ички интилишлари натижасида вужудга келувчи туйғулари, мақсадлари, ҳохиш-иродаларини ифодаловчи ғоялар мажмуасидир. Миллий мафкуранинг ўзагини миллий ғоя ташкил этади, у жамиятда барқарорлик, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлайди. Миллий ғоянинг асосий таянчи нуқтаси ҳам, ҳаракатга келтирувчи, уйғотувчи кучи ҳам миллий ўзликни англашдир. Миллат ўзини халқ сифатида, миллат сифатида, эл сифатида англамагунча унинг обрўйи, қадр-қиммати, ор-номуси ҳақида қайғуриши, миллий фахр ва ғурури учун курашиши мумкин эмас. Ўзликни англаш халқни ғафлатдан уйғотувчи, фаол ҳаракатга келтирувчи, ижтимоий уюштирувчи кучдир.
Миллий ҳис-туйғу ва мустаҳкам эътиқод - инсоний ва миллий камолотнинг икки қанотидир. Тўмарис момомиз ва Алп Эртўнга бобомиздан то Абдулла Қодирий ва Озод Шарафиддиновгача енгилмас куч-қудрат ато этган нарса миллий ҳис-туйғу ва эътиқодий руҳдир, десак хато қилмаймиз. Мустақиллик - ўзликни танимоқдир, ўзликни танишнинг, миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришнинг асосий воситаси халқнинг тарихий хотирасининг тикланишидир. Даставвал зардўштийликнинг тармоғи саналган монийлик таъсирида бўлган, кейинчалик христианликнинг машҳур илоҳиётчиси сифатида танилган епископ Аврелий Августин “ғафлатда ётган халқни уйғотмоқчи бўлсанг, унинг тарихини уйғот” деган экан. бизнинг жисмий ва руҳий вужудимиз, тил ва тафаккуримиз, маънавий-ахлоқий дунёмиз, миллий-этник қиёфамиз, эътиқод ва маросимчилигимиз, удум ва анъаналаримиз, элу-юрт каби муқаддас туйғуларимиз - буларнинг барчаси Турон-Туркистон-Ўзбекистон номи билан боғлиқ.
ТАРИХИЙ ХОТИРА — аждодлар яратган моддий ва маънавий бойликларни кишилар онги ва кундалик амалий фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланишини ифодаловчи тушунча. Инсон ўзининг Тарихий хотирасига эга бўлмасдан туриб, ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришларнинг моҳиятини тушуниб етолмайди, ўз келажагини тасаввур қила олмайди. Шу сабабдан ҳам “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Тарихий хотира юксак маънавият тамойилларининг шаклланиши ва ривожланиши учун асосий манба вазифасини бажаради. Худди шу ҳам, ҳамма замонларда халқнинг, миллатнинг Тарихий хотирасини мустаҳкамлаш юртнинг буюк алломалари, давлат арбоблари диққат-эътиборида бўлган. Инсоният авлодларининг ўзаро алоқадорлиги натижасида вужудга келган қадриятлар, яъни аждодлар ва авлодларнинг маънавий мероси умуминсоний маданий мерос хазинасига қўшилади ва аста-секин тарихий хотирага айланиб боради. Бошқача айтганда, Тарихий хотира инсониятнинг барча аждодларининг фикрлари, ғоя ва эътиқодлари, орзу-истакларини ўзида мужассамлаштиради. Шу ҳам, инсоннинг маънавий етуклиги унинг Тарихий хотираси билан белгиланади, яъни тарих инсон учун буюк хотира вазифасини бажаради. И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асари бу борада асосий илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилади. Мазкур асарда ўзлигини билишга интилган, келажакка умид билан қараган одам, албатта, ўз тарихини ва ўзининг кимларнинг насли ва авлодлари эканини билишга қизиқиши тўғрисида шундай дейилган эди: “Тарихий илдизини излаган одам, албатта, бир кун мана шундай саволларга дуч келади ва аминманки, тўғри хулосалар чиқаради. Тарихий хотираси бор инсон — иродали инсон. Такрор айтаман, иродали инсондир. Ким бўлишидан қатъий назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди.”
Тарихий хотиранинг муҳим вазифаси кишиларда ўзликни англаш туйғусини тарбиялаш натижасида миллий ғурур ва ифтихорни вужудга келтиришдир. Миллий ғурур ва ифтихор Тарихий хотира асосида шаклланар экан, у аждодлардан қолган моддий ва маънавий мероснинг бошқалар олдида нечоғлик улкан аҳамият касб этишини англашдан келиб чиқади ва кишида фахр туйғусини пайдо қилади, аждодларидан, уларнинг инсоният тарихидаги хизматидан ғурурланади. Ҳақиқатан ҳам, тарихни билиш ва ундан ибрат олиб яшаш кишини ҳаёт қийинчиликлари ва турмуш машаққатларига чидамли қилади, унинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди, матонатини оширади ҳамда орзу-умидлар рўёби сари муҳим маънавий далда бўлиб хизмат қилади. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади ва ўзлигини чуқур англаган миллатдагина Тарихий хотира устувор бўлади. Бизнинг юртимиз дунёдаги энг қадимий тамаддунлар қарор топган ҳудудлардан бири ҳисобланади, халқимиз ҳам қадимий Миср, Месопотамия маданияти каби қадимий маданият ўчоқларидан бирига эга. Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Шаҳрисабз, Қўқон, Марғилон каби бир қатор шаҳарларга хос узоқ ўтмиш ва тарихий осори-атиқалар буни исботлаб турибди. Буларнинг ҳаммаси халқимиз нечоғлик қадимий Тарихий хотирага эга эканидан дарак беради. Халқимизнинг бебаҳо ёдгорлиги бўлмиш “Авесто”нинг 2700 йиллиги республикамиз миқёсида кенг нишонланди. Унда битилган “эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал” ғоялари ёшларимизни Ватанга садоқат, халқига меҳр-оқибатли қилиб тарбиялашда маънавий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Шубҳасиз, юртимизда яшаётган ҳар бир инсон ўзини шу миллат фарзанди деб ҳисоблар экан, аждодларим кимлар бўлган, халқимнинг ибтидоси қаерда, унинг тикланиши, миллат бўлиб шаклланиш жараёни қандай кечган, деган саволларни ўзига бериши табиий. Нега жаҳонга Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Нақшбанд, Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобур каби буюк сиймоларни берган бу миллатнинг ҳаёти доим ҳам бир маромда кечмади? Бу халқ нега XVII асрдан бошлаб эришган юксалиш даражасидан тушиб кетди? Нега сўнгги уч аср мобайнида бошимиз қолоқликдан чиқмай қолди? Нима учун яна Амир Темур, Улуғбек, Навоий каби зотларни бу даврлар кўрмади. Аждодларимизнинг қаттиқ қаршилигига қарамай, чор Россиясининг ўлкамизни нисбатан осон забт этишида ана шу қолоқликнинг ҳам ўрни бўлмаганмикан? Бу қолоқлигимизнинг сабаблари баъзиларнинг Ватан, халқ манфаатидан кўра шахсий манфаатларини, ўз оилаларининг тинчлигини, ҳузур-ҳаловатларини ўйлашлари сабаб бўлмадими? каби саволлар ҳам табиий. Буларнинг оқибатида эса халқимиздан мерос бўлиб қолган барча маънавий меросимизни унутаёздик ва унга эътиборсиз бўлдикки, оқибатда эркимиздан, еру сувимиздан, барча бойликларимиздан ва бора-бора эса ўзлигимиздан маҳрум бўлдик. Мана шу каби саволлар қаршисида инсон хотирага, Тарихий хотирага мурожаат қилади ва ундан керакли хулосаларни чиқариб олади.
Биз хотирлаш деганда жуда катта маънони тушунамиз. Аввало, хотирасиз келажак йўқ. Ўзингиз ўйланг, инсоннинг хотираси бўлмаса, у ўз келажагини қандай тасаввур қилади? Агар хотира бўлмаса, ота-боболаримиз тўплаган керакли билим ва тажрибаларни билмасдан, ҳар куни, ҳар қадамда янги-янги муаммо ва ғов-тўсиқларга дучор бўлар эдик. Жумладан, даҳшатли урушларга бошқа қайтмаслик, умуман, бундай қирғинбаротларни одамзот тарихидан ўчириб ташлаш учун нима қилиш керак, деган мақсадни ўз олдимизга асосий масала қилиб қўядиган бўлсак, уни ҳал этишда бизга аввало хотира ёрдам беради. Шу сабабли ҳам Мустақилликнинг илк кунлариданоқ маънавият соҳасига алоҳида эътибор қаратилди ва кишиларимизни ҳақиқий тарихимиздан бохабар қилиш куннинг долзарб масаласига айлантирилди. Тарихни яхши билмасдан туриб, юксак маънавиятга эришиш мумкинми? Албатта, мумкин эмас! Ўз маънавиятини тиклаши, туғилиб ўсган юртида ўзини бошқалардан кам сезмай, бошини баланд кўтариб юриши учун инсонга, албатта, Тарихий хотира керак. Демак Тарихий хотира бу — аввало, ўз халқи ва юрти тарихини чуқур билиш, уни тинимсиз ўрганиш натижаси, ўзидан илгари ўтган аждодларини хотирлаш, уларнинг савобли ишларини унутмаслик, бой меросини асраб-авайлаш туйғуси, ўтмишдан сабоқ чиқариш, тарихда рўй берган воқеа-ҳодисаларни холисона баҳолаш, уларнинг оқибатини тўғри тушунтиришга асосланган маънавий тараққиётдир. Тарихий хотира келажак олдидаги қарздорлик, кейинги авлодлар қаршисида ўз бурчини бажариш масъулиятини шакллантирадиган тарбия омили бўлиб, ҳар бир киши учун яшаш мезони, яъни ўз фаолияти ва ижтимоий жараёнлар натижаларини ўтмиш билан қиёслаш, маънавий дунёси, ҳис-туйғулари, мақсад ва интилишларини холисона баҳолаш учун асос бўладиган ҳаёт тамойиллари мажмуидир. Ҳар бир халқнинг ўз тарихи, ўтмиши бор. Истиқлол йилларида халқимизнинг Тарихий хотирасини тиклаш мақсадида улуғ аждодларимизнинг тўйларини ўтказиш, кўҳна ва навқирон шаҳарларимизни обод қилиш, юртимизни дунёга танитиш учун турли йўналишда улкан бунёдкорлик тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсадлар, аждодларимизнинг қанчалар буюк шахслар бўлгани, жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшгани, минтақамиз жаҳон цивилизациясининг йирик қадимий ўчоқларидан бири эканини олам аҳлига билдиришдан иборат. Шунингдек, бу боболаримизнинг ғайрат-шижоати, юксак ақл-заковати, тадбиркорлик ва элпарварликлари билан халқимизга, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодга ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади. Шўролар даврида Амир Темурнинг буюк саркардалигини тан олган ҳолда, уни, ёвузликда айблашган эди. Узоқ йиллар мобайнида мустамлака исканжасида кун кечирган халқимиз ўз ватандошини қадрлаш, унинг тарихий мавқеини муносиб ўринга қўйиш имконидан маҳрум бўлиб келди. Амир Темур номи тарихимиз саҳифаларидан қора бўёқ билан ўчирилди, унутишга маҳкум этилди. Мақсад халқимизнинг юрагидан миллий онг, миллий ғурур туйғусини йўқотиш, уни қарамликка, тобеликка кўндириш эди. Лекин ўзбек халқи ўз аждодларини, ўз баҳодирларини, асл фарзандларини унутмади, ҳамиша юрагида, қалб тўрида сақлади. Бугунги кунда бу улуғ аждодимизнинг улкан хизматлари эътироф этилмоқда. 1994 йилда Мирзо Улуғбекнинг 600 йиллиги, 2000 йилда ислом оламининг фиқҳ илми даҳолари ҳисобланган аждодларимиз Абу Мансур Мотуридийнинг 1130 йиллиги ва Бурҳониддин Марғинонийнинг 910 йиллиги кенг нишонланди. 1999 йилда халқимизнинг мард ва жасур ўғлони, миллатнинг жасорат тимсоли Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги нишонланиб, Ургенч шаҳрида унга монументал хайкал ўрнатилди. 2000 йилда қадимий Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йилликлари нишонланди. ЮНЕСКО томонидан юртимизда туғилиб ўсган, ўз ижоди билан жаҳон илм-фани, маданияти ва санъати равнақига улкан ҳисса қўшган ўнлаб даҳоларимиз эътироф этилган, 4000 дан ортиқ тарихий обидаларимиз рўйхатга олинган. Жаҳон аҳлининг мамлакатимизга, қадимий Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби шаҳарларига бўлган қизиқишлари бежиз эмас. Улуғ аждодларимизнинг илмий ютуқлари ва кашфиётларини тан олиш билан бирга халқимизнинг бунёдкорлик намуналари бўлган обидалари билан бирга мустақиллик йилларида барпо этилган замонавий бинолар қаторида Имом Бухорий мажмуаси, Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлиги, Ҳазрати Имом мажмуаси яратилди. Хуллас, истиқлол йилларида халқимизнинг Тарихий хотирасини тиклаш ва такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди. Бу борада ҳозирги даврда юртимиз келажагини ўйлаб заҳмат чеккан, Ватанимиз озодлиги йўлида курашган, миллатимиз равнақи учун умрини бағишлаган, ўзидан обод шаҳару воҳалар, бетакрор гўзал ёдгорликлар қолдирган аждодларимиз меҳнатини юзага чиқариш, уларни қадрлаш, руҳи покларини шод қилиш, эзгу ишларини давом эттириш биз учун, бугунги авлоднинг зиммасидаги энг катта вазифасидир. Зеро, Тарихий хотира ҳар биримизга куч-қудрат бағишлайди, ҳаётнинг оғир синовларини муносиб енгиб ўтишга, тараққиётга эришишга ёрдам беради.




  1. Download 118 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling