Режа Минерал боғловчи моддалар классификацияси Ҳавода қотувчи оҳак
Download 14.98 Kb.
|
11-маъруза Минерал боғловчи моддалар ва уларнинг ахамияти-fayllar.org
Б) Юқори мустаҳкам гипс деб, асосан, ярим молекула сувли кальций сульфатдан иборат боғловчига айтилади. Ярим молекула сувли кальций сульфат икки молекула сувли гипсни автоклавда босим остида термик ишлаб ёки баъзи бир тузларни сувли эритмада қайнатиб ва кейин майда кукун қилиб олинади. Бу гипсга сув кам кетади (45% га якин), бу эса зичлиги ва мустаҳкамлиги катта бўлаган гипс буюмлар олишга имкон беради.
Юқори мустаҳкам гипснинг сиқилишига мустаҳкамлик чегараси 25-30 Мпа. Юқори мустаҳкам гипснинг тутиб қолиш муддатлари тахминан қурилишбоп гипсинки каби бўлади. Юқори мустаҳкам гипс мустаҳкамлигига катта талаблар куйиладиган архитектура деталлари ва қурилиш буюмларини тайёрлашда ишлатилади. в) Ангидрид цемент. Табиий сувсиз гипс тошини ёки ангидридни 600-7500С да пишириб, сўнг туйиб, ҳавода қотадиган боғловчи модда - ангидрид цементи олинади. Цемент активлигини ошириш мақсадида унга катализатор қўшилмаларидан оҳак, пиширилан доломит, домна шлаги ва ёнувчи сланец кули қўшилади. Бу цементни академик П.П.Будниқов ихтиро этган. Ангидрид цемент секин қуюқланувчан боғловчидир. Қуюқланишнинг бошланиши 1-1,5 соатдан кейин, охири эса 24 соатгача, гипсга нисбатан сувга чидамли. Маркаси Г5, Г7,5, Г10, Г15, Г20 ларга бўлинади. Зичлиги 2,8-2,9 г/см3 га тенг. Қурилишда қоришма сифатида ғишт теришда, сувоқчиликда, изоляция материаллари ишлаб чиқаришда ва сув таъсир этмайдиган иншоотларга бетон сифатида ишлатилади. г) Экстрих гипс Юқори температурада ишлатиладиган гипс - табиий гипс тошини ёки ангидритни 800-1100о С температурада пишириб, кейин майда қилиб туйилган боғловчидир. Гипс тошини пишириш жараёнида CaSО4 2H2О ўз таркибидаги барча сувни йўқотиб, ундаги CaSО4 қисман парчаланади ва гипсда актив CaО ҳосил бўлади. Бу эса боғловчига катализаторларсиз қотиш хусусиятини беради. 2СaSО4=2CaО +2SО2 +О2 Юқори температурада пиширилган гипс 100, 150, ва 220 маркаларда чиқарилади. Унинг зичлиги 2,8-2,9 г/см3, хажмий массаси 900-1100 кг/м3 га тенг. Юқори температурада пиширилган гипс секин қуюқланувчан бўлиб, бошқа гипсларга нисбатан сувга чидамлидир. Қурилишда ғишт пиширишда, сувокчиликда, бетон буюмларни ҳамда суъний мармар тошларни тайёрлашда ишлатилади. Эътиборингиз учун рахмат http://fayllar.org Download 14.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling