Режа: Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари


Download 193.5 Kb.
bet1/6
Sana18.12.2022
Hajmi193.5 Kb.
#1026875
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗУЛИШИ ВА ТАҲЛИЛИ


МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗУЛИШИ ВА ТАҲЛИЛИ
РЕЖА:

  1. Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари.

  2. Қимматли қоғозлар бозори тушунчаси.

  3. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорининг иқтисодиётдаги роли ва ўрни.




  1. Молия бозорининг тушунчалари, мазмуни, мохияти, вазифалари ва функциялари

Ҳар қандай иқтисодий фаолият маблағ, пул талаб қилади. Ишлаб чиқариш қаерда бўлмасин, борибир молияни юзага келтиради.
Чунки макроиқтисодиётнинг учта асосий масаласини, яъни нима ишлаб чиқариш керак, қанча ишлаб чиқариш керак, ишлаб чиқариш фаолиятида олинган натижаларни қандай тақсимлаш кераклигини фақат молия ёрдамида ҳал қилиниши мумкин.
Бу масалани ҳал этишда сиёсий ёки маъмурий тадбирлар ёрдамида амалга оширилса, гап буйруқбозликка асосланган ёки режали иқтисодиёт ҳақида боради. Биз эса эркин иқтисодиётга асосланган, роқобатли нарх ресурсларидан фойдаланиб бошқарилаётган бозор иқтисодиёти шароитидаги молия базорини ўрганамиз.
Молия бозори – тарихан пулнинг пайдо бўлиши ва молиявий муносабатларни амалга оширилиши билан пайдо бўлган.
Молия бозори – бу жамиятдаги молия хизматлари бозоридир, яъни бу молия маблағларни вақтинча ҳақ тўлаб ишлатиш ёки уларни сотиб олиш юзасидан бўлган муносабатлардир.
Молия бозори миллий ва халқаро хўжалик доирасида пул маблағлари эркин ҳаракатининг махсус шаклидир.
Молия бозори – жуда кенг тушунчадир. У кенг маъноли ва мураккаб иқтисодий тоифани ташкил қилади, ҳамда муайъан молия муассалари орқали узаро таъсирида бўладиган мулк эгалари билан сармоя, қарз олувчилар ўртасидаги муносабатларни тасвирлайди.
ҳозирги замон иқтисодиёти учун молия бозори ўзига хос “Асаб маркази” ҳисобланади, унинг ривожлвниш даражасига қараб мамлакат иқтисодиётининг “аҳволи” ҳақида фикр юритиш мумкин, чунки молия бозорига таъсир кўрсатиб жамиятнинг иқтисодий фаоллигини бошқариш мумкин.
Молия бозори моделлари
Халқаро молия институтларининг 150 дан ортиқ мамлакатларда ўтказган тадқиқотлари натижасида молия бозори 2 модели аниқланган:
Англосаксон модели – бу модел биржавий бозор бўлиб, банкдан ташқари инвесторлар ва корпоратив акциялар билан операциялар устунликка эга. Бунга асосан:
- инвестициялар манбаи фонд бозори, акциялар қимматли қоғозлар бозорининг энг йирик сегменти ҳисобланади;
- Фонд бозорининг иштирокчилари, яъни молия институтлари юқори салмоққа эга;
- мулкчилик шакли – коллектив-жамоа инвестициялаш институтлари;
- бозорнинг ойдинлик даражаси – чеклашлар кам.
Бу моделнинг энг асосий кўрсаткичлардан бири – банкларнинг биржадан ажралиб туришидир, яъни улар қимматли қоғозлар билан кам шуғулланадилар (бу модел АҚШ, Буюк Британия, Канада ва бошқа мамлакатларга мансуб).
2. Европа контитентал (Герман) модели. Бу моделга асосан:
- инвестициялар акциялар, қанз мажбуриятларини ифодаловчи инструментлар орқали амалга оширилади;
- фонд биржаларининг инструментлари – банк кредити, облигациялардир;
- банклар асосий ўринни ўйнайдилар;
- мулкчилик шакли – давлат ва йирик корпоратиқ тизимларнинг улуши юқорилиги билан ажралиб туради.
Бу модел Германия, Австрия, Япония учун харакатерлидир.
Бу модел асосида банк бозори, кредит ташкилотлари ва давлат қимматли қоғозлари билан опреациялари устунлиги муҳим рол ўйнайди.
Ўзбекистонда молия бозори модели аралаш (гибрид, қўшма) моделига мансуб бўлиб, ўзида икки модел элементларини маълум даражада мужассамлаштирган.
Ўзбекистонда молия бозорида ҳозирча на банклар, на молия институтларининг устунликлари кузатилмайди.
Молия бозори таркибига қуйидагилар киради:
- пул бозори;
- қимматли қағозлар бозори;
- валюта бозори;
- инвестиция бозори;
- ссуда капитали;
- суғўрта бозори ва ҳ.к.
Молия бозорини таркибан қимматли қоғозлар бозори ва қарзга бериладиган пул бозоридан иборат бўладиган десак ҳам хато бўлмайди.
қарз пули табиатдан бир хил эмас. У биринчидан, пулни ишлатиб, даромад топишни кўзлайди, бунда пул капитал шаклини олади.
Иккинчидан эса, пул шахсий эҳтиёжларни қондириш учун ишлатилади ва оддий тўлов ёки харид воситасини ўтайди.
Банкларда, фонд биржасида ва аукционларда ўтказиладиган молия бозори асосан қарз пуллар бозори кўринишида бўлади.
қарз пуллар истеъмол товарларни сотиб олиш, ўз хусусий ишини ташкил этиш ёки кенгайтириш (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини сотиб олиш) учун олиниши мумкин.
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат бўлган субъектлар пул билан муносабат қиладилар.
қисқача бўлсада молия бозорининг таркибини кўриб чиқайлик, чунки булар ҳақидаги тўла маълумотларни амалий машғулотлар вақтида олинади.
Биринчидан: Пул бозори – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар ва пулга муҳтож бўлган субъектлар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Пул бозори давлат хазинасига бевосита нақд пул тушишини таъминлайди ва фирма ёки жисмоний шахсларга ўзларининг вақтинчалик бўш маблағларидан даромад олишга имкон беради.
Иккинчидан: қимматли қоғозлар бозори у даромад келтирувчи дивиденд ва фоиз келтирувчи қимматли қоғозлар муомаласи орасидаги муносабатларни;
Учинчидан: Валюта бозори – бунда турли мамлакатлар валютаси олди-сотди қилинади. Бу бозорда корхона, фирма, давлат идоралари ва фуқаролар қатнашадилар. Валюта бозори амалиётда валюта билан савдо қилувчи банклар ва валюта аукцион кўринишида бўлади. ҳозирги вақтда валюта муомилалари асосан АҚШ долларида ва еврода олиб борилади.
Тўртинчидан: Инвестиция бозори- фойда, дивиденд ёки даромадларнинг бошқа шаклларини олиш мақсадида сақлаб, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга, шунингдек қимматли қоғозларга сармоя қуйиш борасидаги муносабатларни;
Бешинчидан: Ссуда капитали бозори – банк томонидан маълум муддатга бериладиган қарз пуллар борасидаги муносабатларни;
Олтинчидан: Суғўрта бозори - ўз мол-мулкини суғўрта қилиш борасида юридик ва жисмоний шахслар билан суғўрта ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади.
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат субъектлар пул билан муносабат қиладилар.
Биринчиси – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар. Бунга аҳоли, фирма, компания ва давлат муассалари киради,
Иккинчиси – пулга муҳтож бўлган субъектлардир. Бунга ҳам таркибан аҳоли, фирма, компания ва давлат муассалари киради.
ҳар иккала субъектлар орасида эркин пул муомаласи, яъни унинг олди-сотди берди этилиши молиявий бозорни билдиради. Бу бозордаги субъектлар ўртасидаги муносабатлар ҳар иккала томон учун манфаатли бўлгандагина юзага келади. Мана шу муносабатларнинг объекти пул маблағларидир.
Улар ўз эгалари қўлида вақтинча бўш турган ҳолда бошқалар учун зарур бўлади. Бу табиий ҳол, чунки жамиятдаги пул оқимлари, яъни пулнинг келиб тушиши ва сарфланиши бир вақтда юз бермайди.
Масалан, фуқаролар келажакда қарилик чоғида ишлатиш учун маълум бир миқдорда пул тўплаб уни банкда қўядилар. Айни шу вақтда фермер хўжалиги учун пул зарур бўлиб қолади.
Вақтинча бўш турган пул фермер хўжалиги учун молия ресурсини ташкил этади, унга эга бўлиш учун у молия бозорида қатнашиши зарур.
Молия бозори ищтирокчилари мулк эгаси сифатида ўз бойлигини билганича тасарруф эта оладилар, шу сабабли улар пул юзасидан эркин битимга келадилар.
Молия бозорида пулга қимматли қоғозлар – облигация ва акциялар сотиб олинади. Вексель ва сертификат каби ҳужжатлар ҳам пул сингари муомалада бўлади. Улар ҳам молия бозорида олди-сотди қилинади.
Молия бозори амалиётида тижорат банклари, суғўрта, инвестиция, молия компаниялари, фонд биржалари, аукционлар орқали фаолият кўрсатади.
Молия бозоридаги операциялар махсус воситачилар, ўзига хос даллорлар, дилерлар ва брокерлар фирмалари орқали амалга оширилиб, хужжатлаштирилади.
Молия бозори муассасалари орасида фонд биржалари асосий ўринда туради чунки қимматли қоғозлар асосан фонд биржалари орқали сотилади.
Булар ҳақида кейинги маърузаларда тўлиқ маълумот берилади.
Молия бозори ёрдамида молия ресурсларини бетўхтов шакллантириш, улардан самарали фойдаланиш, сармоялаш амалга оширилади. Молия бозори халқ хўжалигида пул маблағлари ҳаракатини ташкил этади.
Молия бозори бўш пул маблағларини сафарбар этиб, уларни молиявий ресурсларига айлантиради. У капиталга айланаётган пулни хўжаликнинг турли соҳалари ўртасида эркин кўчиб юриш, молия ресурсларидан эркин ва оқилона фойдаланишни таъминлайди. Айниқса, бу новацияда, ишлаб чиқаришнинг таркибини қайта кўришда қўл келади.
Мухими шуки, у аҳолини қўлидаги ўлик, ҳаракатсиз пулни жонли, даромад келтирувчи пулга айлантиради.
Молия бозори орқали молиявий муносабатлар демократиялашади, хўжаликни молиялаштиришда халқнинг пули қатнашади, халқ ўз пулидан даромад кўради.
Пулнинг капитал сифатида ишлаб чиқаришга сафарбар этилиши иқтисодий потенциални кучайтиради, фан-техника тараққиётини жадаллаштиради ва шу асосда халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Молия бозори молия ресурсларини ишлаб чиқаришнинг талабига қараб, турли корхоналар, соҳалар ва тармоқлар ўртасида тақсим қилади, улар керакли жойга оқиб бориб, иқтисодий ўсишни таъминлайди.
Масалан, электроника маҳсулотларига талаб ошса, улар яхши сотилиб фойда кўп олинади, электроника корхоналари акциялари эгалари бошқаларга қараганда кўпроқ дивидент олади. Натижада улар қўлидаги акцияларнинг бозори чаққон бўлади, акциялар кўплаб сотилади, тушган пул капитал сифатида шу соҳага қўйилади.
Пировардида электроника соҳаси жадал ўсиб, иқтисодиётга силжиш юз беради. Бунда корхона, фирма ёки компания молияси ҳам мустаҳкамланади. ҳозирги кунда бу ҳол Ўзбекистонда автомабилсозликнинг ривожланиши мисолида яққол кўришимиз мумкин.
Андижон вилоятининг Асака туманида ишга туширилган ва тез суратда ривожланаётган “ўзДЭУ” заводи Республика учун қанча қўшимча маблағларни топишга, Андижон вилоятининг инфратузилмаси ривожланиб бораётганига ҳаммамиз гувоҳмиз.
Маълумки умумжамият эҳтиёжлари асосан давлат йўли билан қондирилади.
Булар жумласига атроф муҳитни ҳимоя қилиш, мудофаа, ижтимоий тартибни сақлаш, бир қатор номоддий соҳаларни пул билан таъминлаш, аҳолининг ночор қатламларини боқиш ва бошқалар киради.
Давлат ўз қўлидаги молия ресурсларидан фойдаланиб, бюджетни молиялаштириш, датация бериш, солиқлардан озод этиш ёки имтиёзлар бериш орқали иқтисодий тараққиётга таъсир кўрсатади.
Молиянинг иқтисодиётга таъсири бир қатор молия воситалари ёрдамида борадики, улар биргаликда молия механизмини ташкил этади. Молия механизми молиявий муносабатларнинг амалда умумлаштиришнинг шакли, усулидир. Бу ҳақда талаблар “Молия” фанини ўрганиш жараёнида тўлиқ маълумот оладилар.
Молия бозорини шакллантириш - вақт жиҳатидан бир неча йўлни ўз ичига олган ғоят мураккаб жараён.
Молия бозорини ихтиёрий йўл билан, ўзининг қонунлари асосида аста-секин яратса бўлади.
Бунда мулкчилик шаклларининг хилма-хиллиги, қаттиқ пул-кредит сиёсати, эркин нархлар ва мукаммал бозор иқтисодиётининг бошқа компонентлари молия бозорининг реал ишлаши учун зарурий шарт-шароит яратиш керак.
Бу жараён Ўзбекистонда сиёсий мустақиллик қўлга киритилгандан сунг бошланди. ҳозирги кунда Ўзбекистонда молия бозорининг ташкилий структураларининг мавжудлиги мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатиб келмоқда.




  1. Download 193.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling