Режа: Молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар


Пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдилар


Download 232.5 Kb.
bet2/3
Sana09.10.2023
Hajmi232.5 Kb.
#1696002
1   2   3
Bog'liq
8-mavzu

2. Пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдилар
Пул муомаласидаги қонунбузарлик, жиноий, ўғрилик ҳолатларининг вужудга келишига қуйидагилар қулай шароит яратади:

  • инфляцион жараёнларнинг кучайиши;

  • даромадларни декларация қилиш тизимининг йетарли даражада ривожланманлиги;

  • хорижий валюталар муомаласининг тартибга солинмаганлиги;

  • банк ва молиявий муасасалар томонидан пул маблағларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимининг бўшлиги;

  • ҳисоб-касса операцияларининг такомиллашмаганлиги ҳамда пул тўловлари муддатларининг атайин чўзиб юборилиши ҳолатлари.

Молиявий товламачилик ўзга шахсларнинг пулини ўзлаштириш, уларни сохта фирма ҳисобига ўтказиш, тўпланган пулларни нақд пулларга айлантириш ҳамда кейинчалик яшириш, тўловсизлик инқирозини юзага келтириш намоён бўлади. Одатда, товламачилар тўловсизликнинг сабаблари сифатида умумий танглик, инфляция ҳамда ҳарид қобилиятининг пасайишини баҳона қилиб кўрсатадилар.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши натижасида илгариги криминал, ташкилий жиноий гуруҳлар савдо соҳасидан пул-кредит муносабатлари соҳасига ўта бошладилар. Сохта тўлов ҳужжатлари, сохта банк кафолатларидан фойдаланиш орқали пул маблағларини ўғирлаш оммавий тус олди. Шунингдек, имтиёзли кредитларни ноқонуний олиш ва мақсадсиз ишлатиш, капиталнинг хуфёна иқтисодиётга, хорижий банкларга назорациз оқиб ўтиши, криминал пулларнинг легаллаштирилиши, шунингдек, молиявий ҳужжатлар ўтишини тезлаштириш, нақд пул ва кредитлар бериш билан боғлиқ порахўрлик ҳолатлари ўтиш даврида янада кэнгайиб кетди.
Тижорат банкларининг ахборот тизимига кириб, пул маблағларини ноқонуний тарзда махсус ҳисоб рақамларига кўчириш жиноятчиликнинг янги турларидан биридир. Кредитларни қасддан қайтармаслик, уларни махсус ташкил етилган тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига ўтказиб, нақд пулга айлантириш ёки конвертация қилиб, сўнгра яшириниш ҳоллари ҳам сўнгги йилларда кўп учрайдиган жиноий ҳаракатдир.
Асоссиз равишда кредит олиш ва уни мақсадсиз ишлатишга тижорат банклари томонидан кредит шартномалари тузишда йетарли даражада назорат йўқлиги, қарз олувчи ҳужжатларнинг синчиклаб текширилмаслиги, унинг тўлов қобилиятининг ўрганилмаганлиги, кредитлаштириладиган лойиҳаларнинг иқтисодий експертизадан ўтказмаслиги ёки бу ишларни амалга оширишда айрим мутасадди ходимлар томонидан совуққонлик, суистеъмолликларга йўл қўйилганлиги сабаб бўлади.

Download 232.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling