Режа: Молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар


Download 232.5 Kb.
bet1/3
Sana09.10.2023
Hajmi232.5 Kb.
#1696002
  1   2   3
Bog'liq
8-mavzu


8-МАВЗУ. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ ПУЛ-МОЛИЯ СОҲАСИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК.
Режа:

  1. Молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар.

  2. Пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдидлар.

  3. Молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш воситалари.




  1. Молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида тижорат ҳисоби асосида фаолият юритувчи молиявий муассасалар тизими шаклланади. Улар жумласига банклар, биржалар, суғурта компаниялари, инвестицион фондлар ва бошқа иқтисодий-молиявий муассасалар киради. Молия иқтисодий сиёсатнинг ва иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг дастурига айланади. Молиявий муассасаларнинг иқтисодий манфаатлари пул муаммосининг барқарорлиги, миллий пул бирлигининг қадрлилиги, ҳисоб ва солиқ интизомига риоя қилиш, молиявий операцияларнинг даромадлилиги, инфляциянинг қаноатлантирувчи даражаси, инвестицион талаб ва мижозларнинг кредитларни тўлаш қобилиятига йўналтирлиган бўлади.
Давлат ва хўжалик субъектлари пул маблағлари фондларининг вужудга келиши, тақсимланиши ва ишлатилиш шакллари ҳамда усуллари тизими молиявий тизимни ташкил етади. Ушубу тизим инфраструктурасини банклар, биржалар, коммуникация воситалари, ахборот-аналитик ва маслаҳат (консалтинг) хизматлари ташкил етади. Улар пул муомаласи, молиявий оқимларни кўплаб инструмент (восита)лардан фойдаланиб тартибга соладилар.
Шу боисдан молия соҳасини мустаҳкамлаш қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топган:

  • умумдавлат устуворликларидан келиб чиқиб, молиявий ресурсларни қайта тақсимлаш самарадорлигини ошириш;

  • ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш ва солиқ тизимини такомиллаштириш, солиқлар сонини камайтириб, унинг йиғилишини ошириш;

  • пул массасидан фойдаланиш устидан назорат қилишнинг самарали механизмини яратиш;

  • банк тизимининг ишончли амал қилишини таъминлаш.

Молиявий ташкилотларнинг ишончлилигини икки муҳим тамойил белгилаб беради:

  1. оқилона юритилувчи молия-кредит сиёсати;

  2. самарали хавфсизлик тизими.

Молия тизими молиявий ресурслар оқими билан тавсифланади. Бозорлардаги товарлар ва хизматлар оқимлари пул муомаласи воситасида содир бўлади ҳамда молиявий муносабатларнинг субъектларини бир-бирлари билан боғлайди.
Молиявий оқимлар хўжалик субъектлари жамғармаларининг инвестицияларга айланиши жараёнини ифодалайди. Аммо капиталнинг оқувчанлиги ошкора, қонуний ёки яширин, ноқонуний шаклларда намоён бўлади. Ушбу молиявий оқимлар ҳаракатида икки хил нохуш, салбий ҳолатлар ҳам содир бўлиши мумкин. Бир томондан, мамлакатда инвестиция ресурслари йетишмаган бир шароитда cапитал қочиб, чет мамлакат иқтисодиётни инвестициялш манбаига айланиши мумкин. Бу еса мамлакатнинг ички молиялаштириш, инвестициялаш имкониятларини заифлаштиради. Иккинчи томондан, номаълум манбалар ҳисобига cапитал тўпланиб, иқтисодиётнинг реал ва хуфёна секторларида муомалага тортилади. Капитал “қочиши”нинг сабаблари тижорат фойдаси олиш емас, балки уни сақлаш, ундан фойдаланишнинг ишончли шароитларга ега бўлишига интилиши билан изоҳланади.
Мамлакатдан капитал қочишининг олдини олиш ва молиявий муҳитни соғломлаштириш учун қуйидаги ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • мамлакатда инвестицион муҳитни яхшилаш, инвестицияларни иқтисодиётга жалб етишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш орқали инвестицион жозибадорликни юксалтириш. Оқибатда, капитални четга чиқариш камайиб, хориждаги ватандошларимиз ҳисобидаги маблағларнинг юртимизга қайтиш жараёни юз беради;

  • аҳолининг банкларга ишончини тиклаш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

  • миллий валютадаги жамғармаларнинг кўпайиши ҳамда уларни инвестицияларга айланишини рағбатлантириш тизимини яратиш;

  • молиявий оқимларни – божхона, валюта, банк назоратининг шакл ва воситалари, усулларини такомиллаштирш;

  • капиталнинг экспорт ва импортни тартибга солишнинг ҳуқуқий-меъёрий базасини такомиллаштириш ва кэнгайтириш.




Download 232.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling