Режа: Молия муассасаларининг иқтисодий манфаатлари, молиявий оқимларга таҳдидлар


Молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш дастаклари


Download 232.5 Kb.
bet3/3
Sana09.10.2023
Hajmi232.5 Kb.
#1696002
1   2   3
Bog'liq
8-mavzu

3. Молия, пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш дастаклари
Иқтисодиёт нормал амал қилиши учун молиявий маблағлар унинг соҳалари, тармоқлари, ҳудудлари бўйича тақсимланади. Буларнинг барчаси ҳужжатлар айланмаси, ҳисоботлар ва иқтисодий ахборотларда қайд етилади ҳамда ўз ифодасини топади. Шу боисдан молия соҳасидаги хавфсизликни таъминлаш учун, авваламбор, молиявий ҳужжатларнинг умумўрнатилган ҳуқуқий-меъёрий талабларга мувофиқлигини текшириш лозим бўлади. Ушбу умумий талаблар қуйидагилардан иборат:

  • зарурий реквизитларни, яъни ҳужжатлар учун қонун, амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ мажбурий мажбурий маълумотлар бўлишини белгилаш;

  • муҳр ва штампларнинг аниқ бўлиши;

  • ҳужжатларда тузатиш, қўшимча ёзувлар, хатолар, унинг турли нусхалари мазмунининг ҳар хил бўлишига йўл қўймаслик;

  • мансабдор шахслар имзосининг мослиги ва бошқалар;

  • барча ҳужжатлар синчиклаб ўрганилиши, таҳлил қилиниши, текширилиши лозим.

Бизнес бўйича ҳамкорлик қилувчи хўжалик субъектлари, шериклар, мижозларни ўрганиш, улар тўғрисида қуйидаги объектив маълумоларга ега болиш лозим:

  • хўжалик субъектининг рўйхатдан ўтганлиги, солиқ ва бошқа органларда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни текшириш;

  • ташкилотнинг қайси уюшмага, холдинг компанияга кириши, шўба компания, ширкатга ега ёки ега емаслиги, устав капитали, хўжалик фаолияти, реквизитлари, раҳбарлари, бошқарув тизими тўғрисидаги маълумотларга ега бўлиш, уларнинг тўғрилигини текшириш;

  • ташкилот, мижознинг манзилини аниқлаш, агар ижарада турган бўлса, ижара ҳақини тўлаган ёки тўламаганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш;

  • муассасаларнинг мулкдорлар-арендаторлар билан ўзаро муносабатини ўрганиш;

  • мижознинг обрў-еътибор, мол-мулки ҳолати, қарзи бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотлар тўплаш;

  • мажбуриятларнинг таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш, бухгалтерлик маълумотларини солиқ инспексиясидаги маълумотлар билан таққослаш;

  • кафил бўлган ташкилотнинг кредитни тўлаш қобилияти, банк кафолатининг ҳаққонийлиги тўғрисидаги маълумотга ега бўлиш;

  • қарз олувчи фойдаланиши мумкин бўлган ҳисоб рақамлари, турдош корхоналар ҳисоб рақамлари, мижозга яқин муносабатда бўлган корхона ва шахсларни ўрганиш;

  • ташкилот муассасалари ва раҳбарларининг фаолияти, ўзаро муносабатларини аниқлаш.

Ушбу маълумотларга ега бўлиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун унинг ишончли тизимини ишлаб чиқиш ва жорий етиш лозим бўлади. Бунинг учун еса қуйидагилар кўзда тутулиши лозим:

  • банк ва унинг ҳар бир бўлинма(филиал)сида хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий тузилмаларини вужудга келтириш;

  • ахборотларни ўғирлаш, йўқ қилиш мақсадида уни олишнинг потенсиал имкониятларини мунтазам равишда ўрганиш ва баҳолаш;

  • ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича услубий, ташкилий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг талабларини бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш чора-тадбирларини қабул қилиш;

  • ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник, дастурий чора-тадбирлари, воситаларини махсус ташкилотлар ёрдамида ишлаб чиқиб, жорий етиш;

  • ахборотларни ҳимоялаш тизимини аттестация қилиш, унинг амал қилинишини мунтазам назорат қилиш;

  • ҳужжатлар, бланклар, муҳр, штампларни сақлашнинг ҳимоя чораларини кўриш, расмийлаҳштирилмаган шартнома лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш;

  • молиявий ҳужжатлар бўйича ички ва ташқи аудиторлик теширувлари ўтказиш;

  • банк операциялари бўйича рискларни аниқлаш ва баҳолаш.



Мустақил ишлаш учун назорат саволлари:



      1. Молиявий муассаларнинг қандай иқтисодий манфаатларини билиб олдингиз?

      2. Молиявий оқимларга нисбатан қандай таҳдидларни учратиш мумкин?

      3. Пул муомаласи соҳасидаги иқтисодий таҳдидлар қандай кўринишларда намоён бўлади?

      4. Молия ва пул-кредит тизимида иқтисодий хавфсизликни таъминлашнинг қандай воситалари мавжуд?







Download 232.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling