Режа: Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти. Молия механизми ҳақнда тушунча


Download 112.77 Kb.
bet10/11
Sana27.01.2023
Hajmi112.77 Kb.
#1134031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 мавзу Молия сиёсати ва молия механизми

Молиявий режалаштирши ва прогнозлантириш - молиявий механизмининг асосий қисми бўлиб, у молиявий режалар ва балансларни ҳамда молиявий кўрсаткичлар, норма ва нормативлар тизимини ўз ичига олади.
Молиявий дастаклар ва рағбатлантирши воситалари - уларга фойдани тақсимлаш усуллари, турли фондларга тўловлар, ажратмалар, қўлланиладиган имтиёзлар, санкциялар, жарималар киради.
Молияни бошқариш - субъектларнинг молиявий муносабатларни амалга оширш, йўлга қўйиш ва такомиллаштириш усуллари ва приёмлари йиғиндисидан иборат.
Айрим иқтисодчилар, юқоридагиларни инкор этмаган ҳолда, молиявий муносабатларнинг кўп қирралиги, соҳа ва звенолардан иборатлигини ҳисобга олиб молия механизмининг қуйидаги соҳаларни ва звеноларни ажратиб кўрсатиладилар.

2-схема

















Бюджет механизми




Давлат ва кредит механизми




Бюджетдан таш=ари фаолият механизми



Молия механизмининг барча соҳа ва звенолари ўзаро боғлиқдир. Шу билан бирга, ҳар бир соҳа ва звено нисбатан мустақил фаолият қилади. Масалан, бюджет механизми.

  • солиқ турларининг кўплиги;

  • уларни ўндириш усулларийинг турли-туманлиги;

  • молиялаштаришнинг усулларининг турличалиги;

  • бюджет маблағларидан фойдаланишнинг кўп йўналишлари мавжудлиги билан характерланади.

Корхона молия механизми орқали эса,



  • корхона пул жамғармалари шакллари белгиланади;

  • фойда ва даромадлар тақсимланади;

  • молиявий ресурслар тақсимланади;

  • турли мақсадли фондлар тузилади ва улардан фойдаламиш таъминланади.

Молия механизмининг элементлари таркибида(сх.2) фондлар ва тўловларни миқдор жиҳатдан аниқлаш усуллари қисми энг харакатчан ва тез ўзгарувчан бўлиб, улар ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг ҳамда жамият олдида турган вазифаларнинг ўзгаришига қараб тез-тез ўзгариб корректировка қилиниб туради. Масалан, пул маблағлари фондларининг шакллари ўзгармагани ҳолда, фойдани тақсимлаш усуллари. бир неча бор ўзгарди (тақсимлаш қолдиқ усули, норматив усули, мажбурий тўловлар усули).

  • солиқ турлари ўзгармагани ҳолда, уларни ставкалари, улар бўйича имтиёзлар, санкция ва жарима каби жазо чоралари иқтисодий талаблари бозор, бозор талабларига кўра тез-тез қайта қурилиб, ўзгариб туради.

Ўзбекистон солиқ тизимида узоқ давр мобайнида самарали фаолият қилиб келган оборот солиғи ўрнига жорий қилинган кутилган қиймат солиғи(ккс)нинг ставкаси дастлаб 25% миқдорида, кейинчалик 20, 19, 18, 17% миқдорларгача туширилди. 1997 й. учун "иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш, истиқболлари ва бюджет характерлари тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 469 -қарорига мувофиқ, ККСникг барча товарлар учун солиқ ставкаси 180 фоиз миқдорида, нон, сут, гўшт ва гўшт махсулотлари учун 10 фоиз миқдорида белгиланган бўлиб, бу тадбир аҳоли учун зарур озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида қўлланилади.
Яқин ўтмиш мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига тўсқинлик қилиб қолган молиявий сиёсат камчиликларини намоён қилди. Узоқ даврлар мобайнида мамлакатим иқтисодий ривожланишида молия ва актив молиявий сиёсатнинг ролига етарлича баҳо берилмади. Иқтисодиётда молиявий муносабатларнинг ролини бузиб кўрсатиш содир бўлди, молия ва, молиявий ричагларнинг актив роли инкор этилиб, молиявий сиёсат талаб этилган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган зарур усулларни ишлаб чиқишга ожизлик қилиб қолди, ривожланишнинг узоқ даврига мўлжалланган ибратлик концепцияларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, кам самара берадиган, қисқа муддатли фойда олишни кўзлаб қурилган чора-тадбирлар иқтисодиётни аҳволга олиб келди.
Ўзбекистон мустақилликка эришиб, иқтисодий ривожланишда бозор муносабатларига юз тутар экан, ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгайя- каби, молия ва молиявий муносабатларида ҳам чуқур ислоҳотларни амалга оширишга тўғри келди.
Белгиланган стратегик вазифалар давлатнинг тактик чора-тадбирлари асосида асосан бажарилди. Ҳозирги кунда иқтисодий ўсиш, кўтарилиш даври бошланди. Ялпи ички махсулотнинг ўсиш суръати моделлашди. 1996 йилда саноат ишлаб чиқариш 5,5%га, қишлоқ махсулотлари ишлаб чиқариш 8,5%га ўсди.
Сукурта ишлари ривожланди. Суғурта бозори таркиб топтириш тадбирлари амалга оширилди. Турли мулк шаклларига асосланган суғурта ташкилотлари ва компаниялари тузилди ва фаолиятини бошлаб юборди.
«Мадад» суғурта агентлиги, «Ўзбекинвест» халқа"ро сурурта ташкилоти иш бошлади.
Товарлар ва хизматларнинг мамлакатлараро ҳамакатини тартибга солиб турувчи, миллий иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган бож сиёсати такомилланишиб борди. Бу сиёсат ҳозирги кунда мамлакат ички бозорига паст сифатли, инсон саломатлигига путур етказувчи товарларни кириб келишини олдини олиш ва илғор технологиялар, фан-техника ютуқлари натижаларининг мамлакат иқтисодиётига кириб келишини рағбатлантириш йўлидан оғишланмай бормоқда.
Молиявий сиёсатининг ҳозирги кувдаги вазифалари қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим.

  1. Республика давлат бюджетдаги камомадни йўл қўйилган энг кам даража доирасида (ЯММнинг 3-4%и атрофида) чеклашга йўналтирилган қаттиқ молиявий сиёсатни ўтказиш.

  2. Давлат ҳаражатларининг биринчи навбатида иқтисодиётдаги зарур таркибий ўзгаришларни ўтказиш, ишлаб чиқаришнинг орқага кетшнга барҳам бериш мақсадларини кўзлаб йўналтиришни таъминлаш.

  3. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, аҳолининг конституция билан кафолатланган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминловчи молиявий базани яратиш, эркик меҳнат ва иш билармонлик асосвда аҳоли турмуш даражасини кўтариш зарур шарт-шароит яратиши. Бу

мақсадларда уларга солиқлардан имтиёзлар бериш, имтиёзли кредитлар бериш, мақсадли фондлардан молиявий қўллаб-қувватлаш. I

  1. Ижтимоий ҳимоянинг адресли бўлишига, молиявий маблағларнинг ижтимоий ёрдамга ҳақиқатда муҳтож аҳоли қатламларига етиб боришини таъминлашга эришиш.

  2. Давлат бюджети ва корхоналар молиявий аҳволининг барқарорлигани таъминлаш. Давлат бюджети камомадининг ЯИМнинг 3-4%и миқдорида бўлишига эришиш; бюджет интизомига қатьий риоя қилиш.

  3. Солиқ сиёсатини такомиллаштириш:

  • солиқ, тизимининг ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом ашё, тиббий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан, тўпланган мол-мулқдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсирини ошириш.

  • Корхоналар зиммасидаги солиқ юкини кескин камайтириш, қўшилган қиймат солиғидан олинадиган солиқ ставкасини камайтириш ва шу асосда ишлаб чиқаришни жонлантиришга туртки бериш.

  • Солиқ тушумлари таркибини тубдан ўзгартириш, ресурслар, мол-мулк солиғининг ролини ошириш, жисмоний шахслардан солиқ ўндиришнинг прогрессив тизимини жорий этиш;

  1. Муайян бюджетларни шакллантириш манбалари бўлган республика солиқлари билан махаллий солиқлар ўртасида аниқ чегара ўтказиш.

  2. Давлат бюджети даромадларини катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаларини мустаҳкамлаш;

  3. Солиқ сиёсати белгилаб бергав чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ этувчи тегишли молия механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.




Download 112.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling