2-Мавзу: Молия сиёсати ва молия механизми
Режа:
Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти.
Молия механизми ҳақнда тушунча. Молия механизмининг таркиби, соҳа ва звеноларига тавсиф.
З. Бозор иқтисодиёти шароитида молия сиёсатининг асоснй йўналишлари.
Таянч иборалар:
Молиявий сиёсат;
Молиявий стратегия;
Молиявий тактика;
Молия механизми;
|
Молия механизмининг самарали фаолияти;
Молиявий бошқарши усуллари;
Молиявий дастаклар.
|
Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти.
Сиёсатнинг асл маъноси грекча "Politikа" сўзидан олинган бўлиб, давлатни бошқариш санъатидир.
Ҳар қандай жамиятда ҳам давлат субъект сифатида ўзига юклатилган бурч, вазифа ва функцияларни бажаришда молиядан фойдаланади. Ушбуларни ҳаётда амалга ошириш жараёнида молиявий сиёсат етакчи ўринни эгаллайди.
Сиёсат - бу устқурмага тааллуқли тушунча бўлиб давлатнинг ўз функцияларини ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ҳамма йўналишлар, чора ва тадбирлар йиғиндисидир. Ижтимоий муносабатлари соҳаларига боғлиқ ҳолда ва уни сиёсий таъсир кўрсатувчи объекти деб қараганимизда - иқтисодий ва ижтимоий, маданий ёки техник, молия ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсатлар тўғрисида фикр юритамиз.
Сиёсат, сиёсий таъсир, сиёсий бошқариш уч муҳим элементлардан иборат бўлади:
Do'stlaringiz bilan baham: |