Режа: Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти. Молия механизми ҳақнда тушунча


Download 112.77 Kb.
bet8/11
Sana27.01.2023
Hajmi112.77 Kb.
#1134031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 мавзу Молия сиёсати ва молия механизми

Солиқ сиёсати - бу молия сиёсатининг бир қисми бўлиб, давлат орқали солиқлар доирасида чора-тадбирлар тартибини амалга оширишдир. Ўзбекистон Республикасида охирги бир неча йиллар мобайнида солиқ тизими мукаммаллашиб жамиятни иқтисодий ҳаётига, корхоналарни, ташкилотларни, аҳолини хўжалик интизомига, давлат томонидан таъсир этадиган кучли дастакка айланди. Давлат билан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги муносабатлар асосан солиқ асосида олиб борилади. Солиқ муносабатларини тартибга солиб турувчи ҳуқуқий база яратилиб ва такомиллашиб борди.
Солиқ сиёсати - бозор иқтисодиёти шароитида, иқтисодни, бутун халқ хўжалигини ривожланишига давлат орқали таъсир этадиган муҳим иқтисодий дастакдир. Шунинг учун Республикамизда солиқ сиёсатини такомиллаштиришга ва республикани солиқ органларини самарали амал қилишини ташкил этиш учун катта аҳамият берилмоқда.
Яқин ўтмишда солиқ органлар молия органлар тизимининг бир қисми бўлиб хизмат қилишар эди. Лекин, бозор иқтисодиётини талабларини ва солиқ сиёсатини аҳамиятини ўсиб боришини, ижтимоий ишлаб чиқаришни ривожланишини солиқ орқали тартибга солишни инобатга олиб, "Ўзбекистон Республикасини солиқ органлари низоми" асосида солиқ органлари мустақил давлат солиқ қўмитаси қайта ташкил этилди ва унга қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • давлат бюджетига ва бошқа фондларга йўналтириладиган солиқларни ва тўловларни тўғрилигини ҳисоблаш ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;

  • солиқ тўловчиларни, солиққа тортиладиган объектни ва аҳолидан солиқларни тўғри ҳисоблашни тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олиш;

  • Ўзбекистон Республикаснни солиқ сиёсатини реализация қилишда қатнашиш;

  • даромадларни (фойдани) атайлаб беркитиш белгисини аниқлаб олиш мақсадида дастлабки тўлов терговни олиб бориш, ҳамда тергов ва суд органларига амалдаги солиқ қонунларни бузиш фактлар асосидаги материалларни бериб юбориш.

Солиқларни олиш механизми Ўзбекистон Республикасини солиқ қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Молия Вазирлиги ва давлат солиқ қўмитаси - яшлаб чиққан йўриқномалар ва бошқа норматив
хўжжатлар билан тартибга солинади. Молиявий сиёсатнинг таркиби кўп қиррали бўғинлардан иборатдир, жумладан:

Молияни ривожлантириш учун илмий асосланган илмий концепциялар ишлаб чи=ариш




Молиядан жорий ва переспектив даврларда фойдаланиш учун асосий йыналишларни ани=лаш.




Олдинга =ыйилган максадларга эришиш учун амалий тадбирларни бажариш.

Юқорида кўрсатилган уч асосий бўғиннинг бирлиги молиявий сиёсатни мазмунини очиб беради.


Даврнинг мавсумийлиги ва ҳал қилинадиган масалаларнинг хусусиятига қараб молиявий сиёсат иккига бўлинади:

    1. Молия стратегияси 2.Молия тактикаси




Download 112.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling