Режа: Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти. Молия механизми ҳақнда тушунча


Download 112.77 Kb.
bet6/11
Sana27.01.2023
Hajmi112.77 Kb.
#1134031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 мавзу Молия сиёсати ва молия механизми

Молиявий сиёсат инсон фаолиятининг махсус шакли сифатида устқурма категорияларига тааллуқлидир. У билан жамиятнинг иқтисодий базиси орасида чамбарчас боғланган ўзаро боғлиқлик мавжуддир. Бир томондан, молиявий сиёсат иқтисодий муносабатлар орқали вужудга келади, иккинчи томондан, иқтисодий базис асосида вужудга келиб ва ривожланиб, молиявий сиёсат маълум бир мустақилликка эга. Шунинг учун у иқтисодга, молиянинг аҳволига тескари таъсирини ўтказади. Бу таъсир ҳар хил бўлиши мумкин: бир хил пайтларда сиёсий чора-тадбирларни ўтказиш орқали иқтисодни ривожлантиришга қулай шарт-шароит яратилади, бошқаларда эса у тўсқинлик қилади.
Молиявий сиёсат молиявий муносабатлар моҳиятини ўзгартиролмайди. Лекин, давлат молиянинг моҳиятини билиб, уни ўз манфаатларига қаратишга харакат қилади.
Молиявий муносабатлар - объектив воқелик, иқтисодий муносабатининг бир қисми бўлиб, жамиятнинг иқтисодий базисини ташкил қилади. Молиявий сиёсат эса базисга асосланади, шу базисдан келиб чиқади. Молиявий сиёсат илмий асосланган молиявий назарияга таянади ва тажрибага кўрсатма беради, шу тариқа молиявий сиёсат назарияни тажриба билан боглайди. Тажриба эса назариянинг тўғрилигини текшириш мезонидир.


Молиявий сиёсат қуйидаги вазифаларни бажаради:
Биринчидан, молиявий ресурсларнинг ҳажмини ва улардан фойдаланши самарадорлшини ошириш. Молиявий сиёсат кўзда тутаётган тадбирларни, улар билан ботлиқ бўлган харажатларни реал мавжуд бўлган молиявий ресурслар билан таъминланишига эришиши керак. Шунингдек, ажратилаётган ҳар бир сўмлик ресурсдан максимал даражада самарага эришишни таъминлаш лозим;
иккинчидан, молиявий ресурсларнинг тацсимотида оптимал нисбатларни белгилаш, улардан рационал фойдаланиш. Молиявий сиёсатнинг бу вазифаси корхона даромадларининг давлат ихтиёрига ўтишининг рационал шаклларини белгилаш, аҳолининг давлат даромадларини шакллантиришдаги ҳиссасини тўғри белгилаш, моддий ва номоддий ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги тақсимлаш пропорциаларини оптималлаштириш йўллари билан бажарилади;
учинчидан, муҳим ва мураккаб вазифаси, тегишли молия механизмини ишлаб чиқиш, иқтисодий сиёсат белгилаб берган ривожланиш йўналишларини таъминлаш мақсадида уни такомиллаштириш.



Download 112.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling