Режа: Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти. Молия механизми ҳақнда тушунча


Download 112.77 Kb.
bet3/11
Sana27.01.2023
Hajmi112.77 Kb.
#1134031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 мавзу Молия сиёсати ва молия механизми

Молиявий сиёсатнинг мазмуни аниқ бир мақсадга қаратилганлиги ва самаралилиги - ижтимоий тизимнинг характери, мулк муносабатлари билан аниқланади.
Молия сиёсатининг муҳим вазифаси - у ёки бу иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг давлат режасини ёки чора-тадбирларини амалга ошириш учун тегишли молиявий ресурслар билан таъминлашдир. Лекин молиявий сиёсатни фақат иқтисодий сиёсатга боғлаш мумкин эмас. Молиявий сиёсат - бу молиявий муносабатлар соҳасида давлатнинг мустақил фаолият кўрсатадиган соҳаси.
Молиявий сиёсат мустақил хусусиятга эга бўлиш билан бир вақтда давлат сиёсатини ҳар қандай исталган ижтимоий фаолиятни амалга ошириш учун ҳоҳ ижтимоий, ҳоҳ иқтисодий, ёки халқаро муносабатлар доирасида муҳим воситадир.
Молиявий сиёсатнинг самарадорлигини белгилаш учун жамиятнинг эҳтиёжи қанчалик қондирилганлиги, қўйилган мақсадлар ва вазифалар амалга оширилганлиги баҳоланиши лозим.
Молиявий сиёсатга баҳо бериш ва унга тузатиш, қўшимчалар киритиш учун биринчи навбатда жамият эҳтиёжини қондира оладиган ҳолдаги ижтимоий тараққиёт режасини аниқ билиш зарур. У режада бўлажак ва яқин келажакда амалга ошириш вақтлари белгиланган чора-тадбирлар бўлиши лозим. Фақат шундагина молиявий сиёсатни ишлаб чиқиш ва муваффақиятли амалга ошириш ва объектив баҳолаш мумкин.
Молиявий сиёсатни асосий йўналишларидан бири - молиявий ресурсларни имкон қадар юқори ҳажмини аниқлаш ва ушбу манбалар доимийлиги ва узлуксизлигини таъминлашдир, чунки молиявий ресурслар потенциали барча ўзгаришларнинг моддий базасидир. Шунинг учун молиявий сиёсатни аниқлаш ва унинг стратегик ва тактик асосларини ишлаб чиқиш учун давлатнинг молиявий аҳволи, молиявий потепциали, бошқача қилиб айтганда давлатнинг молиявий имкониятининг объективлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш лозим. Ҳуқуқий демократик давлатда статистик молиявий кўрсаткичлар ижтимоий мулки бўлиши керак. Шунингдек, молиявий ҳисобот маълумотларидан мунтазам равишда қонун доирасида ўз вақтида танишиб чиқишга имконият яратилиши лозим.
Молиявий ресурсларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш негизида қуйидагиларни танлаш туради:

  • молиявий ресурслар эгаларини ва уларни тақсимловчиларни;

  • молиявий ресурслардан фойдаланишда устивор йўналишларини;

  • молиявий ресурсларни ташкил этиш учун манбалар ва маблағларни жалб этиш усулларини;

  • давлат қўлида молиявий ресурсларии марказлаштириш даражасини.

Бу масалалар давлатнинг ҳаёт мазмунига ва функцияларига боғлиқ ҳолда ечилади ва амалга оширилади.
Молиявий сиёсатни мазмуни кўп қиррали бўлиб, қуйидаги муҳим бўғинларни ўз ичига олади:
а) молиявий муносабатларни ривожлантиришнинг илмий асосланган концепцияларини ишлаб чиқиш.
Бу концепциялар қуйидагиларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилади:

  • иқтисодий қонунлар талабларини ўрганиш;

  • хўжалик аҳволини ҳар томонлама таҳлил қилиш;

  • ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатларининг бундан кейинги ривожланиш истиқболларини ўрганиш;

  • аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш.

б) истиқболда ва жорий давр мобайнида молиядан фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш; шу тарзда иқтисодий сиёсатда кўзда тутилган белгиланган мақсадларга етиш йўлларидан келиб чиқилади, халқаро омиллар инобатга олинади ва молиявий ресурсларни янада кўпайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.
в) қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга қаратилган амалий ҳатти-ҳаракатлар, чора-тадбирлар кўриш.
Юқоридаги асосий бўғинларнинг бирлиги молиявий сиёсатнинг мазмунини аниқлаб беради.
Фақат ҳозирги кундаги жорий даврга мўлжалланган, кундалик эҳтиёжларни қондиришга қаратилган молиявий сиёсат самарасиздир. Шунингдек, узоқ даврга мўлжалланган, истиқболни кўзлаб ишлаб чиқилган концепциялар ва йўналишлар, улар қанчалик олижаноб, жозибали бўлмасин, давлатнинг амалий ҳаракатлари, чора-тадбирлари билан таъминланмаса, инқирозга дучор бўлади.



Download 112.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling