Режа: Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти. Молия механизми ҳақнда тушунча


Молия стратегняси ва молия тактикаси, уларнинг бир-бирига


Download 112.77 Kb.
bet4/11
Sana27.01.2023
Hajmi112.77 Kb.
#1134031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 мавзу Молия сиёсати ва молия механизми

Молия стратегняси ва молия тактикаси, уларнинг бир-бирига
боғлиқлиги.

Ҳал қилиниши лозим бўлган вазифаларнинг характерига, мураккаблигига ва даврининг узоқлигига қараб, молиявий сиёсат:



  1. Молиявий стратегия.

  2. Молиявий тактикага бўлинади.

Молиявий стратегия деб корхонани молиявий ресурслар билан таъминлаш учун ва ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш учун тузилган узоқ муддатли режага - айтилади. Корхонанинг молиявий стратегияси ўз ичига корхонанинг молиявий аҳволининг таҳлилини асосий ва айланма маблағларини оптималлаштириш, даромадни тақсимлаш, нақд пулсиз тўловларни, солиқ ва баҳо сиёсатини, қимматли қоғозлар жараёнидаги сиёсатни олади.
Молиявий стратегия корхонанинг молиявий имкониятларини, ички ва ташқи омилларнинг холисона хусусиятини ҳар томонлама эътиборга олади. Агар молия стратегияси корхонани ресурслар бозорида мавжуд бўлган молиявий-иқтисодий имкониятларига жавоб бермаса у муваффақиятсизликка учраши мумкин, ёки корхона банкрот бўлиши мумкин.
Молия стратегияси вазифаларининг кўлами ва даврийлигига кўра асосий
ва оператив бўлиши мумкин.
Асосий молиявий стратегия деб, корхона фаолиятини аниқловчи бюджетнинг ҳамма даражасида бўладиган ўзаро муносабатларга, корхонанинг даромадларини ташкил этиб уни сарфлашга, эҳтиёжлик миқдорини ва бир йилда молиялаштириш манбаларига айтилади.
Оператив молиявий стратегиянинг асосий молиявий стратегиядан фарқи, у ўз ичига ялпи даромадларни ва маблағларнинг кўпайишини (иш ҳақи, сотилган маҳсулот учун сотиб олувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, кредит операцияларидан тушумлар) ва ҳамма ялпи харажатларини (таъминловчилар
билан ҳисоб-китоб, иш ҳақи, ҳамма даражадаги бюджетлар ва банклар билан мажбуриятларини узмоқ) олади.
Молиявий стратегия - ижтимоий ва иқтисодий стратегияни белгилаб берган узоқ истиқболга мўлжалланган ва йирик кўламдаги вазифаларни бажаришга қаратилган бўлиб, у молия ривожланишининг асосий концепцияларини ишлаб чиқиш, молиявий муносабатларни ташкил этиш тамойилларини белгилашни кўзда тутади. Молиявий стратегая узоқ муддатли мақсадларни танлаш ва мақсадли дастурларни зарур молиявий ресурслар билан таъминлаш, уларни иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий йўналишларида мужассамлаштиради ва кўзда тутади.

Download 112.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling