Режа: Молиявий сиёсатнинг мазмуни ва аҳамияти. Молия механизми ҳақнда тушунча


Download 112.77 Kb.
bet5/11
Sana27.01.2023
Hajmi112.77 Kb.
#1134031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
6 мавзу Молия сиёсати ва молия механизми

Молиявий тактика - стратегия белгилаб берган вазифаларни жамият ривожланишининг конкрет босқичида молиявий муносабатарни ташкил этиш усуллари орқали амалга оширади.
Ривожланишиинг ҳар бир босқичининг молиявий стратегияси объектив иқтисодий шароитни ҳисобга олувчи иқтисодий стратегиянинг вазифалари билан белгиланади. Масалан, мамлакат иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказишнинг дастлабки босқичида давлат иқгисодий сиёсатининг асосий стратегик мақсадлари қуйидагича белгиланади:

  1. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш;

  2. Кўп укладли иқтисодиётни яратиш: хусусий мулкнинг давлат томонидан ҳимоя қилинишини таъминлаш;

  3. Корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинликлар бериш, уларнинг хўжалик фаолиятига давлат томонидан аралашувда ҳуқуқий асослар ва воситалардан фойдаланиш;

  4. Иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилиб бориш.

Мазкур иқтисодий стратегик вазифаларни амалга оширишда қуйидаги йўналишларда молиявий тактика ишлаб чиқилади ва тегишли молия механизми шакллантирилади:

  • қаттиқ молиявий сиёсатни амалга ошириш, давлат бюджети тақчиллигини иложи борича камайтириш, дотация ва субсидияларни босқичма-босқич қисқартириб бориш;

  • бюджетдан маблағларни энг зарур умумдавлат эҳтиёжлари учунгина ажратиш;

  • инвестиция кредитларидан кенг фойдаланиш;

  • солиқ тизимини такомиллаштириш, бюджет даромадларини барқарор бўлиб туришини таъминлайдиган мустаҳкам солиқ сиёсатини олиб бориш ва ҳ. к.

Молиявий сиёсатнинг стратегияси ва тактикаси ўзаро боғлиқдир. Тактик вазифаларни ҳал қилиш учун стратегия қулай шарт-шароит яратади.
Тактика эса, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги ривожланишнинг ҳал қилувчи жойларини ва муҳим муаммоларни аниқлаб молиявий боғлиқликларни ташкил этиш шакллари ва усулларини ўз вақтида ўзгартириш йўли билан
стратегия белгилаб берган вазифаларни қисқа муддат ичида, энг кам харажатлар билан амалга оширади.

Download 112.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling