Режа: Мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантиришда таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг роли


Download 132.5 Kb.
bet2/9
Sana30.03.2023
Hajmi132.5 Kb.
#1309313
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Shaxsiy irodaviy sifatlarni rivojlanishi

Ж амоа тушунчаси моҳияти. Замонавий талқинда «жамоа» тушунчаси икки хил маънода ишлатилади. Биринчидан, жамоа деганда бир неча кишиларнинг муайян мақсад йўлида бирлашувидан иборат ташкилий гуруҳи тушунилади (масалан ишлаб чиқариш жамоаси, завод жамоаси, ўқув юрти жамоаси, хўжалик жамоси ва ҳоказо). Иккинчидан, жамоа деганда юқори даражада уюштирилган гуруҳ тушунилади. Чунончи, ўқувчилар жамоаси юқори даражада уюштирилган бирлашма ҳисобланади.

Жамоада ва жамоа ёрдамида тарбиялаш тарбия тизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган тамойиллардан биридир. Шахсни шакллантиришда жамоанинг етакчи рол ўйнаши тўғрисидаги фикрлар педагогика фанининг илк ривожланиш даврларидаёқ билдирилган. Жамоада унинг аъзолари ўртасидаги муносабатнинг алоҳида шакли юзага келади, бу эса шахснинг жамоа билан биргаликда ривожланшини таъминлайди. Лекин ҳар қандай гуруҳни ҳам жамоа деб ҳисоблаб бўлмайди. Жамоа бир қатор белгиларга эгадирки, мазкур белгилар жамоани кишиларнинг етарли даражада уюшган ҳар қандай гуруҳдан ажратиб туради.
Ўқувчилар жамоаси ўзига хослик касб этувчи муҳим белгиларга эгадир. Қуйида жамоа ва унинг хусусиятлари (белгилари) борасида сўз юритамиз.
Жамоа ижтимоий жамиятнинг бир қисми ҳисобланади, унда ижтимоий ҳаёт ва кишилик муносабатларининг барча меъёрлари ўз ифодасини топади. Зеро, жамоа жамиятдаги мавжуд муносабатлар тизимида намоён бўлар экан, жамоа ва ижтимоий жамият мақсади, интилишида ўзаро бирлик, узвийлик, алоқадорлик юзага келади.
Шу боис жамоа ҳаётининг аниқ (ягона) мақсадга қаратилганлиги ва ижтимоий-ғоявий хусусият касб этиши унинг етакчи белгиси саналади.
Ҳар бир жамоа бошқа жамоалар билан узвий алоқадорликда мавжуд бўлади. Муайян жамоанинг ҳар бир аъзоси жамият ижтимоий фаолиятини ташкил этиш жараёнида ўз жаомаси билан биргаликда иштирок этади. Жамоа аъзоларини интилишларини тушуниш, жамоа олдига қўйилган мақсад моҳиятини чуқур ҳис этиш ҳамда унинг шахсни шакллантиришдаги ўрни ва ролини тўғри баҳолай олиш жамоа аъзоларининг умумий ва хусусий (шахсий) мақсад, қизиқиши, эҳтиёж ва фаолиятлари ўртасидаги бирликни намоён этади ҳамда жамоанинг бўлинишга йўл қўймайди.

Download 132.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling