Режа: Мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантиришда таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг роли
Download 132.5 Kb.
|
Shaxsiy irodaviy sifatlarni rivojlanishi
Жамоа анъаналари шартли равишда иккига бўлинади:
Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро ёрдам турлари) ва меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Байрам анъаналарига ижтимоий аҳамиятга эга турли воқеа ҳамда ҳодисалар билан боғлиқ саналар (хусусан, “Алифбе байрами”, “Мустақиллик байрами”, “Наврўз байрами”, “Хотира ва қадрлаш куни” ва бошқалар)ни нишонлаш мақсадида ташкил этилган фаолият киради. Анъаналарнинг юзага келишида ўқувчиларнинг унга нисбатан муносабати катта аҳамиятга эга. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўқувчилар жамоасига муайян саналарга бағишлаб ҳаддан зиёд ортиқча тадбирни уюштириш талабини қўймаслиги зарур. Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ўқитувчилар жамоаси ёки ўқитувчи ўқувчилар жамоаси билан биргаликда иш олиб бориш, уларни анъаналарни давом эттиришга ўргатиш масаласига эътиборнинг қаратилиши ижобий натижаларни беради. Жамоа ва унинг шахсни шаклланишидаги ўрни ва роли муаммоси юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши борасида қуйидаги андозанинг яратилишини таъминлайди: Ўқувчилар жамоаларида расмий етакчилар билан бирга норасмий йўлбошчиларнинг мавжудлиги кўзга ташланади. Одатда расмий йўлбошчилар таркибини аъло баҳоларга ўқийдиган, жамоа ишларида фаол иштирок этувчи ўқувчилар ташкил этса, норасмий лидерлар гарчи бу каби сифатларни намоён этмасаларда, айрим сифатларига кўра тенгдошларини ўз ортларидан эргаштира оладилар. Бундай ўқувчилар бошқалардан жисмонан кучлилиги, қатъиятлилиги, ҳеч нарсадан чўчимаслиги, ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турадилар. Норасмий лидерларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси бошқа ўқувчиларга жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис синф раҳбари ҳамда мактаб педагогик жамоаси бундай лидерларнинг фаолиятини бевосита ва билвосита назорат қилиб боришлари зарур. Ўқувчилар уюшмасига педагогик раҳбарлик, юқорида қайд этилганидек, аксарият ҳолатларда синф раҳбари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли синф раҳбари гуруҳнинг умумий ҳамда ҳар бир аъзосининг индивидуал хусусиятларини билиши, уларни инобатга олган ҳолда жамоага ёндашиши зарур. Синф раҳбарининг норасмий лидерлар ва уларнинг шахси ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлиши педагогик фаолиятни самарали ташкил этишга ёрдам беради. 4. Хулоса Демак, жамоа бир неча аъзо (киши)лардан ташкил топган муайян гуруҳ бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида бирлашади ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён қилади. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларига кўра тўрт босқичдан иборат бўлади. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга оширилади. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам ҳамда ҳамкорликнинг қарор топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият касб этади. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling