Режа: Мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантиришда таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг роли
Ўқувчилар жамоасининг шаклланиш босқичлари
Download 132.5 Kb.
|
Shaxsiy irodaviy sifatlarni rivojlanishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоанинг шаклланиш босқичлари
- Жамоа ривожланишининг биринчи босқичи.
3. Ўқувчилар жамоасининг шаклланиш босқичлари. Жамоанинг вужудга келиш учун тўрт босқич зарур. Жамоанинг шаклланиш босқичларида дастлаб ўқитувчи бутун гуруҳга талаб қўяди, бу жараёнда жамоа фаолларининг шаклланишига эътибор қаратади. Навбатдаги босқичда муайян даражада шаклланган жамоа фаоллари (активи) жамоа аъзолари олдига маълум талабларни қўяди. Учинчи босқичда эса жамоа ҳар аъзосидан муайян тарздаги фаолиятни олиб боришни талаб қилади. Тўртинчи босқичда эса жамоанинг ҳар бир аъзоси ўз олдига жамоа манфаатларини ифода этувчи талабни қўйиш лаёқатига эга бўлади. Бу жараён моҳияти қўйидагича:
Жамоага қўйилаётган талаблар мазмунидаги фарқ жамоа ривожланиши босқичини аниқловчи ёрқин ташкилий кўрсаткич саналади. Жамоанинг амалий фаолияти мазмуни, жамоа аъзоларининг жамоа олдидаги жавобгарлиги, улар ўртасидаги ижодий ҳамкорлик, шунингдек, уларнинг хулқ-атвори ахлоқий камолот даражаларини кўрсатувчи муҳим белгилар сифатида намоён бўлади. Жамоани шакллантиришда унинг ҳаётини белгиловчи ички жараёнининг моҳиятини инобатга олиш зарур. Жамоанинг шаклланиш босқичларини белгилаш шартли саналади, зеро, жамоанинг шаклланиши муайян чегара ёки оралиққа эга эмас. Шунга қарамай ўқитувчиик нуқтаи назардан жамоанинг шаклланишини муайян босқичларга ажратиш мумкин. Ўқувчилар жамоасини маълум ривожланиш босқичларга ажратиш муҳим аҳамият касб этади. Жамоа ривожланишининг ҳар бир босқичи жамоа аъзоларига нисбатан самарали педагогик таъсир кўрсатишнинг мақбул шакл, методини танлаш имконини беради. Жамоа ривожланишининг биринчи босқичи. Мазкур босқичда талаб фақат ўқитувчилар томонидан қўйилади. Бу жамоа ривожланишининг бошланғич нуқтасидир. Ушбу даврдаги жаммоа ҳали тарбияловчи жамоа бўлмай, балки “ташкил этувчи бирлик” (гуруҳ) ҳисобланади. Бу босқичда ўқувчилар ўқитувчи томонидан талабларнинг қўйилишига эътиборсиз қарайдилар. Жамоа аъзоларининг узлуксиз ижодий фаолиятини ташкил қилиш ва уларни муайян (ягона) мақсад атрофида бирлаштиришга эришиш орқалигина жамоа қарор топади. Ўқувчиларнинг жамоа фаолиятида иштирок этиши туфайли аста секин бойиб борадиган тажриба, фаолият натижасини биргаликда муҳокама қилиш, қилинажак ишларни режалаштириш жамоа аъзоларида масъулият, жавобгарлик, фаолият бирилиги, шунингдек, ишчанлик муносабатининг пайдо бўлиши, шунингдек, ўқувчиларда жамоа фаолиятига нисбатан қизиқишни пайдо бўлишига олиб келади. Болаларнинг жамоада фаолият кўрсатиш тажрибасига эга эмасликлари бу босқичда ўқитувчи жамоа аъзоларини оддий тарзда уюштириш мақсадини кўзлайди. Ўқитувчининг талабчанлиги, жамоанинг барча аъзоларига бирдай талабни қўя олиши, у томонидан қўйилаётган талабнинг қатъийлиги, изчиллиги ҳамда муросасизлиги муҳим омил ҳисобланади. Бу вазиятда ўқитувчининг «ҳукмдорлик» даври узоқ давом этиши мумкин эмаслиги, бир қарашда интизомнинг вужудга келганлиги маълум бўлсада, айни вақтда гуруҳ аъзоларининг фаолликларини ривожлантириш учун зарур бўлувчи шароитнинг ҳали мавжуд бўла олмаганлигини ҳисобга олиш зарур. Жамоа ҳаётининг биринчи босқичида жамоа фаолининг пайдо бўлиши ушбу давр учун характерли ҳодисадир. Жамоа фаоли (активи) муайян гуруҳнинг шундай аъзоларидирки, улар жамоа манфаатига мувофиқ тарзда ҳаракат қиладилар, ўқитувчи фаолияти ва талабига нисбатан хайрихоҳлик билан муносабатда бўладилар. Фаоллар ўқитувчининг яқин ёрдамчилари сифатида иш олиб борадилар. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling