Режа: Мустақил фикрловчи эркин шахсни шакллантиришда таълим ва кадрлар тайёрлаш миллий моделининг роли
Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи
Download 132.5 Kb.
|
Shaxsiy irodaviy sifatlarni rivojlanishi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи.
Жамоа ривожланишининг иккинчи босқичи. Бу босқич жамоа фаолининг ўқитувчи талабини қўллаб-қувватлаш ва унинг ўзи ҳам бу талабларни жамоа аъзолари зиммасига қўйиши билан тафсифланади. Эндиликда ўқитувчи жамоада пайдо бўлган ва у билан боғлиқ муаммо, масалаларни ёлғиз ўзи ҳал қилмайди. Жамоа фаолини бу ишга уни жалб этади. Ушбу босқичда жамоа ҳаётини ташкил қилиш усули мураккаблашиб боради, яъни, жамоа ўз-ўзини бошқаришга ўтади.
Ўқувчилар амалий фаолиятининг доимий равишда мураккаблашиб бориши мазкур даврининг муҳим хусусияти саналади. Иккинчи босқичда жамоанинг муҳим ишларини ўқувчилар томонидан мустақил режалаштирилиши, тадбирларни ўтказишга тийёргарлик, уни ўтказиш ҳамда фаолият натижаларини муҳокама қилиш жамоа фаолиятининг ижодий хусусят касб этишини кўрсатувчи омиллар саналади. Жамоанинг ижобий ривожланиши унинг аъзоларида мотив (рағбат)ларнинг пайдо бўлиши, ижодий ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам муносабатларининг тез суръатлар билан ривожланишига олиб келади. Жамоада мустақил фаолиятнинг юзага келшида жамоа фаолининг роли беқиёсдир. Аммо жамоа фаолининг жамоа аъзолари орасида ҳурмат қозона олиши, уларга намуна бўлиши, ўз бурчларини аниқ ва пухта бажариши ҳамда ўз мавқеларидан ноўрин фойдаланмасликлари жуда муҳимдир. Бу ўринда А.С.Макаренконинг жамоа фаолига нисбатан “жамоа виждони” дея берган таърифини эслаб ўтиш жоиздир. Жамоа фаоли бирмунча имтиёзлар (ҳуқуқлар)га эга бўлсада, айни пайтда унинг ўзига ҳам оширилган талабларнинг қўйилиши мақсадга мувофиқдир. Жамоанинг ривожланиши бу босқичда тўхтаб қолиши мумкин эмас, чунки фаолият кўрсатаётган куч жамоанинг бир қисмигина холос. Борди-ю, жамоанинг ривожланиши ушбу босқичда тўхтатиб қолинса, жамоа фаолининг гуруҳнинг бошқа аъзолари билан қарама-қарши қўйиш хавфли туғилиши мумкин. Бу босқичда жамоанинг барча аъзоларининг алоҳида фаоллик кўрсатишга эришишлари зарур саналади. Жамоа ривожланишининг учинчи босқичи. Бу босқич анчагина сермаҳсул бўлиб, унда бутун жамоа “айрим ўзини четга олиб қолувчи, инжиқ шахс”ларга талаб қўя бошлайди. Жамоа ишига ушбу босқичда фақат фаолгина эмас, балки унинг бутун аъзолари қизиқади. Жамоа ҳаётидаги учинчи босқич, ижтимоий фикр мавжудлиги билан ифодаланади. Ўқитувчи мазкур йўналишда мақсадга мувофиқ ва изчил иш олиб борган шароитдагина ижтимоий фикрни шакллантиришга эришиши мумкин. Шу мақсадда у ёки бу тадбир режаси, жамоанинг биргаликдаги фаолияти ва унинг аъзолари хатти-ҳаракати жамоа бўлиб муҳокама қилинади, турли мавзуларда суҳбатлар ва маърузалар уюштирилади, ўқувчилар ўртасида самарали ахборот воситалари ёрдамида ижтимоий-ғоявий, ахлоқий, эстетик, экологик, ҳуқуқий, иқтисодий ва ҳоказо билимларнинг тарғиботи ташкил этилади. Ўқитувчи жамоа аъзоларининг биргаликдаги фаолиятини ташкил этар экан, жамоа аъзоларининг ижодий тажрибасига ҳисса қўшиш имконини берадиган ўзаро муносабатларини шакллантиришга таъсир кўрсатадиган шакл ва методлардан фойдаланади. Жамоанинг ҳар бир аъзосида ижтимоий аҳамиятли фаолиятни мақсадга мувофиқ равишда ташкил этиш кўникмасини ҳосил қила олиши жамоа аъзолари орасида барқарор инсоний муносабатларнинг таркиб топишига ёрдам беради. Жамоада барқарор инсоний муносабатларнинг юзага келишининг сабаби – унинг аъзоларини ижобий, маданий-маърифий мазмунга эга бўлган ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишларидир. Жамоа ривожланишининг учинчи босқичда кўрсатиб ўтилган хусусиятлар шундан далолат берадики, ушбу босқичда жамоа фаолигина эмас, балки жамоанинг ҳар бир аъзоси бир-бирларига нисбатан ахлоқий мазмундаги талабларни қўя бошлайдилар. Download 132.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling