Режа: “Мутахассисликка кириш” фанининг мақсад ва вазифалари


Download 51.5 Kb.
bet1/2
Sana20.06.2023
Hajmi51.5 Kb.
#1636765
  1   2
Bog'liq
1 маъруза Фанга кириш, мақсад ва вазифалари


1-Мавзу. Фанга кириш, мақсад ва вазифалар
Режа:
1. “Мутахассисликка кириш” фанининг мақсад ва вазифалари
2. «Меҳнат муҳофазаси ва техника хафсизлиги» таълим йўналишининг мазмун ва моҳияти, шаклланиш босқичлари ва ишлаб чиқариш муҳитида хавфсизлик тушунчалари
3. Бакалавр даражасига эга бўлиш учун давлат таълим стандарти асосида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва тажрибалар даражасини таъминлашни ўрни.
Таянч сўз ва иборалар: мутахассислик, фан, мақсад, вазифа, меҳнат, муҳофаза, хавфсизлик, техника, таълим, йўналиш, мазмун, моҳият, шаклланиш, босқич, ишлаб чиқариш, муҳит, бакалавр, даража, давлат таълим стандарти, билим, кўникма, тажриба.
1. “Мутахассисликка кириш” фанининг мақсад ва вазифалари
“Мутахассисликка кириш” фанини ўқитишдан мақсад биринчи босқич талабалари учун ўқув-тарбиявий жараённи юқори савияда ташкил этишни таъминлашдан иборатдир. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабалари назарий билимлар, амалий кўникмалар, ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги масалалари ва уларни ташкил жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
“Мутахассисликка кириш” фани қуйидаги вазифаларини амалга оширади:
- талабаларнинг таълим муассасасидаги ўқув жараёнини ташкил қилиниши;
- ўқув юртининг фаолияти ва ташкилий тузилмаси;
- бўлғуси мутахассис фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари, уларни ҳуқуқий ва ташкилий мажбуриятлари, дам олиш ва турмушни ташкил қилиш, кутубхона иши;
- транспорт (ҳаво, темир йўл, автомобиль), унда фойдаланиладиган технологиялар ва техник воситаларни яратилиш тарихи ва уларни иқтисодиётдаги ўрни, фойдаланиш жараёнларидаги объектларни ўзига хос жиҳатлари билан таништиришдан иборатдир.

2. «Меҳнат муҳофазаси ва техника хафсизлиги» таълим йўналишининг мазмун ва моҳияти, шаклланиш босқичлари ва ишлаб чиқариш муҳитида хавфсизлик тушунчалари
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналиши ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш устуворлигини таъминлашдан иборат.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бу иш жараёнида ишчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш тизими, шу жумладан ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация ва бошқа тадбирлардир.
Техника хавфсизлиги деганда зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсирининг олдини олиш учун ташкилий тадбирлар, техник воситалар ва усуллар тизими тушунилади. Бунга қуйидагилар киради:
- лойиҳалаш босқичи ва корхоналардаги машина, ускуна, асбоб-ускуналарни ишлатиш ва улардан фойдаланиш давомида ишлаб чиқариш жароҳатланишини олдини олиш;
- меҳнатни муҳофаза қилишнинг умумий қоидалари ва меъёрлари, ускуналарни эксплуатация қилиш ва иш самарадорлигини хавфсиз параметрлари бўйича аниқ кўрсатмаларни ишлаб чиқиш;
- хавфсизлик чоралари бўйича услубий ва кўргазмали воситаларни ишлаб чиқиш;
- ўқитиш, ходимларга кўрсатма бериш, хавфсиз меҳнат қоидалари бўйича билимларни синаш;
- ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни рўйхатдан ўтказиш, текшириш ва таҳлил қилиш;
- хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини назорат қилиш.
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигининг шаклланиш босқичлари қадимги Юнонистон ва Рим олимларининг асарларида учраган. XVI-XVIII асрларда Парацельс и Георг Агрикола каби олимлар томонидан алоҳида касбларнинг меҳнат шароитлари соҳасида тадқиқотлар пайдо бўлган.
Хавфсизлик ишчи-ходимни меҳнат жараёнида касбий фаолияти давомида унинг ҳаёти ва соғлиғини бевосита ҳимоя қилишдир. Бунинг учун бир қатор қонунлар ва ҳуқуқий нормалар, техник, ташкилий ва эргономик тадбирларни амалга ошириш керак.
Хавфсизлик маданияти - умуминсоний маданиятнинг муҳим қисми бўлиб, касбий фаолият соҳасида хавфсизликни таъминлаш учун, шахсни ҳаёт фаолиятида, фикрлаш характерида ва қадриятларга ёндошувида билим, кўникма ва малакаси мажмуасидан фойдаланишга тайёрлиги ва қобилияти, уларда хавфсизликни таъминлаш устувор масалалар сифатида қаралади.

3. Бакалавр даражасига эга бўлиш учун давлат таълим стандарти асосида талаб қилинган билим, кўникма ва тажрибалар даражасини таъминлашни ўрни.


“Меҳнат муҳофазаси ва техника хафсизлиги” таълим йўналишининг мазмун ва моҳиятига оид давлат таълим стандарти асосида талаб қилинадиган қуйидаги билим, кўникма ва тажрибалар даражасига эга бўлиши таъминланади:

  • меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган хавфларни олдиндан аниқлаш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

  • меҳнат муҳофазаси соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган хавфларни ходимлар ҳаётига салбий таъсирни камайтириш;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил қилиш;

  • хавфли ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;

  • меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалаларига оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш;

  • техноген рискларни баҳолаш усуллари ва воситаларидан амлаиётда фойдаланиш;

  • ходимлар соғлиғини хавфлардан муҳофазалаш усуллари ва воситаларни қўллаш;

  • ишлаб чиқаришда кўрсатиладиган антропоген таъсирларни ва хавфларни меъёрлаштириш қоидаларини амалиётга жорий қилиш;

  • техника хавфсизлигини таъминлаш воситалари ва усулларидан ўз ўрнида фойдаланиш;

  • инсонни турли вазиятларда қутқариш усуллари ва воситаларини қўллаш;

  • тизимлар, технологик жараёнлар, уларнинг элементлари ва технологик ҳужжатларни ишлаб чиқишда ижрочилар жамоаси таркибида иштирок этиш;

  • ишлаб чиқариш жараёнларида технологик машина ва жиҳозларни қўллашда ташқи омил таъсири ва хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда ечимлар мажмуини танлаш;

  • ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича хавфсизликни таъминлашнинг техник ва технологик ечимларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

  • илмий ва амалий фаолиятда соҳага мос тизимни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш;

-ижрочилар жамоаси таркибида интеллектуал мулк масалалари бўйича асосий меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш, патент информацияси манбалари бўйича изланишлар олиб бориш;

  • ишлаб чиқаришда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича мутахассисларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш;

  • хавфсиз ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш учун зарур бўлган услуб, жиҳоз, восита ва ресурсларни режалаштириш;

  • замонавий ахборот технологиялар тизимини яратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнидаги хавфсизлик техникаси мониторинги ва сифатини баҳолаш услублари ҳамда механизмларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

  • -меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мос ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этишни назорат қилиш;

  • касбий фаолиятга оид муаммолар ечимини амалиётга татбиқ этиш.


Download 51.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling