Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги


Бетон хусусиятига тўлдирувчиларнинг таъсири


Download 195.35 Kb.
bet9/10
Sana18.06.2023
Hajmi195.35 Kb.
#1587344
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
БТТ 2-Мавзу

2. Бетон хусусиятига тўлдирувчиларнинг таъсири
Бетон таркибини лойиҳалаш берилган мустаҳкамликдаги ва цемент сарфини минимал консистенция асосида бажарилади. Зич таркибли ва минимал цемент сарфлаб олинадиган бетонларда асосий ҳажмни тўлдирувчилар ташкил этади.
Агар йирик тўлдирувчи бўлиқлиги (шағал ёки шағал) – Vбўш.йир. бўлса, унда бетоннинг максимал ташкил этувчиси майда тўлдирувчи ҳисобланади – Vмайда = 0,01Vбўш.йир. (0,01-бўшлиқлик фоизда келтирилган).
У ҳолда майда ва йирик тўлдирувчилар аралашмаси бўшлиқлиги қуйидагига тенг:
,
Мисол: агар шағал бўшлиқлиги 32% бўлса, қумнинг бўшлиқлиги эса 27% бўлса, у ҳолда шағал ва қумнинг минимал бўшлиқлиги 8,6% ни ташкил этади. Бунда шартли равишда йирик тўлдирувчилар орасидаги бўшлиқ майда тўлдирувчилар билан тўлдирилишини назарда тутилади. Лекин амалиётда йирик тўлдирувчи доналари бир-бирига яқин жойлашганда қум ўтиши қийинлашади ва бўшлиқ ҳосил бўлади.
Шу сабабли, қумнинг ҳажми Vқум = 0,01Vбўш.йир. бўлса, у ҳолда йирик тўлдирувчининг доналари қоришмада кам миқдорда силжийди ва қоришма бўшлиқлиги ортади. Аралашма бўшлиқлигининг майда ва йирик тўлдирувчиларга боғлиқлигини И.Н.Ахвердов график кўринишида (расм.1.1.)тасвирлайди.





Расм-3. Аралашма бўшлиқлигининг майда ва йирик тўлдирувчиларга боғлиқлиги
Мисол: Vбўш.йир.=32% ва Vбўш.май.=27% бўлса, графикда келтириладики йирик тўлдирувчилар сарфи 1м3 қоришма учун Vйир.- 0,9 м3, қум эса Vмай.- 0,4м3, бундан келиб чиқиб аралашма бўшлиқлиги Vбўш.арал.- 11% ни ташкил этади. Агар Vйир.- 0,7м3 ва Vмай.- 0,55м3 бўлса, Vбўш.арал.- 14,5% ни ташкил этади.
Аралашма бўшлиқлиги бевосита цемент қоришмаси сарфини белгилайди, яъни бўшлиқлик қанча катта бўлса цемент сарфи ҳам шунча ортади. Агар йирик тўлдирувчидан воз кечилса, у ҳолда майда донадорликка эга бўлган бетон олинади ва юқоридаги график бўйича тўлдирувчининг бўшлиқлиги 27% ни ташкил этади. Бу эса 1м3 тўлдирувчилар аралашмасига 0,9м3 йирик тўлдирувчи ишлатишга нисбатан 2,5 баробар кўп бўлади. Шу сабабли цемент сарфи ортади.

Download 195.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling