Режа: Намуна танлаш. Тўлдирувчиларнинг солиштирма оғирлиги
Тỹлдирувчиларнинг дона шакли ва донадорлик таркиби
Download 195.35 Kb.
|
БТТ 2-Мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сочилувчан материалларнинг доналар шаклига мос бỹшлиқлиги
Тỹлдирувчиларнинг дона шакли ва донадорлик таркиби
Уйилма зичлик, бỹшлиқлик каби тỹлдирувчиларнинг характиристикасини доналар шакли орқали аниқланади. Биринчи марта буни Б.Николаев тадқиқ этди ва 1914 йилда «Материал доналари шакли ва ỹлчамига мос бетон ва қоришмалар таркиби» ишида келтириб ỹтди. Б.Николаев сочилувчан материалнинг доналар таркибини ва геометрик жойлашув структурасини назарий асосида анализ қилди. Агар шартли равишда барча доналарни бир хил шаклда ва ỹлчамда десак, у ҳолда берилган хажм бỹйича жойлаштириш тартибига кỹра (шар, куб, тетроэдр) турлича зичликка эга бỹлади. Масалан, агар шар шаклидаги доналарни терсак ва уларнинг маркази кубни хосил қилади(расм1,а), бу эса нисбатан кичик зичликни беради. Агар шарларнинг марказини туташтирувчи чизиқлар тетроэдрни ташкил этса(расм1.б), у холда катта зичликка эга бỹлади. Расм-1. Шарларнинг жойлашиш вариантлари Сочилувчан материалларнинг доналар шаклига мос бỹшлиқлиги 2-жадвал
Стандартларда тỹлдирувчиларнинг доналари шакли уларнинг ỹлчамига қараб баҳоланади. Масалан УзРСТ да шағал ва шағалда пластинкали ва нинасимон доналар салмоғи (тўлдирувчиларнинг эни ва қалинлиги узунлигида 3 мартта кичик) кўрсатилган. УзРСТда ғовак тỹлдирувчилар учун доналар шакли коэффициенти қуйидагича аниқланади: , бу ерда: Дкатта ва Дкичик ― доналарнинг энг катта ва энг кичик ỹлчамлари, мм Доналарни ỹлчаш штангенциркул ускунаси билан амалга оширилади. Тỹлдирувчиларнинг донадорлик таркиби (гранулометрик таркиби), ундаги турли катталикдаги доналарнинг мавжудлиги бỹлиб, тỹлдирувчининг ỹртача намунасини стандарт элакдан ỹтказиш натижасида аниқланади. Стандарт элаклар тỹплами қуйидаги ỹлчамдаги элак кўзларини ташкил этади: 0,16; 0,315; 0,63; 1,25; 2,5; 5; 10; 20; 40; 70 мм ва хокозо. Тỹлдирувчилар биринчи равишда энг кичик ва энг катта йирикликни характерлайди. Энг кичик -Dкичик йириклиги деб, шундай ỹлчамли стандарт элакка айтиладики, тỹлдиргич намунасини элаганда 95% дан кам бỹлмаган намуна қолади ва фақат 5% дан кỹп бỹлмаган намуна ỹтади (масса бỹйича). Энг катта йириклик деб -Dкатта шундай ỹлчамли стандарт элакка айтиладики, тỹлдирувчилар намунасини элаганда элакда 5% дан кам намуна қолади ва 95% кам бỹлмаган намуна ỹтади (масса бỹйича). Энг катта ва энг кичик йирикликдаги донадорлик таркибига мос характерланади, масалан: 5 - 40мм йириклигидаги шағал(чакик тош) учун Dэнг катта =40мм: Dэнг кичик =5мм. Бир фракцияли тỹлдирувчилар деб, унинг доналаридаги энг йирик ва энг кичик йириклиги бир-бирига яқин ва 5-10, 10-20, 20-40 мм кўзли стандарт элаклар тỹпламини ташкил этади. Масалан, 5-20мм йириклигидаги тỹлдирувчи икки хил фракциядаги аралашмадан ташкил топади. Қурилишда стандарт бўйича нисбатан тор фракцияли тўлдирувчиларга рухсат этилади ва самарали ишлатилади. Масалан 10-15мм ëки 15-20 мм. Тỹлдирувчиларнинг бỹшлиқлиги турли фракцияларнинг аралашмасида камаяди, яьни кичик доналар нисбатан катта доналар орасини тỹлдиради ва хажмини нисбатан қулай тỹлдиради. Шу сабабли тỹлдирувчилар аралашмаси учун донадорлик таркиб муҳим рол ỹйнайди. Узлуксиз донадорлик таркиб деб, тỹлдирувчи намунасининг стандарт элакдан ỹтказганда барча элакларда қолдиқ қолса ва тỹлдирувчи аралашмасида Dэнгкатта дан Dэнгкичик гача булган барча фракцияли тỹлдирувчиларга айтилади. Агар тỹлдирувчи аралашмаси таркибида бир фракцияли тỹлдирувчилар бỹлмаса, у холда узлукли (узилган занжирли) донадорлик таркиб деб аталади. Масалан шағал ëки шағал аралашмаси учун 5-10мм ва 20-40 мм (10-20 мм оралиқ фракция йỹқ) узлукли бỹлади. Б.Николаев ỹзининг изланишларида узлукли донадорлик таркибдаги донадорлик таркиби ҳақида ва уларнинг аралашмасида минимал бỹшлиққа эришиш тỹғрисида маьлумот беради. Узлукли донадорлик таркибдаги тỹлдирувчиларни қўллаш соҳаси чегараланган, бироқ бетон технологиясида қỹллаш кенгаймоқда. Download 195.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling