Режа: Номинал узиш токи
Download 70.59 Kb.
|
Режа Номинал узиш токи-fayllar.org
Улаш вақти тв.в - улашга берилган команда вақтидан бошлаб то занжирда ток пайдо бўлгунча кетган вакт.
6. Номинал узиш токидаги тикланувчи кучланиш параметрлари тикланувчи кучланиш тезлиги, нормаланган эгри чизиқ, амплитудадан ошиб кетувчи ҳамда тикланувчи кучланиш коеффитсиенти. Номинал кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган ўчиргичлар номинал узиш токидан катта бўлмаган қ.т. токида узоқ бўлмаган (ўчиргич ўрнатилган жойдан 0,5-5 км бўлган) қ.т. ни узиши керак. Ёй сўндирувчи қурилмали контакт тизим, ток ўтказувчи қисмлар, корпус изолясион конструксия ва юритма механизми ўчиргич ҳисобланади. Конструктив хусусияти ва ёй сўндириш усулига қараб қуйидаги ўчиргичлар бўлади: мойли бакли (катта ҳажмдаги мойли), кам мойли (кичик ҳажмдаги мойли), ҳаво, элегаз, электромагнит, автогаз, вакуумли ўчиргичлар, нормал режимдаги токларни узиш учун мўлжалланган юклама ўчиргичлари махсус гуруҳга киритилади. ўчиргичлар ўрнатилишига қараб ёпиқ жойга, очиққа ўрнатиладиган ҳамда комплект тақсимлаш қурилмаларига ўрнатиладиган бўлади. Узишдаги (тс.в) тез ишлаш даражасига қараб: ўта тез таъсир этувчи тс.в = 0,06-0,08 с; таъсири тезлашган тс.в = 0,08-0,12 с; тез таъсир этмайдиган тс.в = 0,12-0,25 с ўчиргичларга бўлинади. Ўчиргичлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат. Корпус ёки бак. Чиқишлар. Контактлар системаси. Ёй сўндириш қурилмаси. Ёй сўндириш муҳити (ҳаво, мой, элегаз, вакуум). Узгичнинг юритмаси (қўлда, ҳаволи, соленоидли). Электр энергетикада узгичларнинг қуйидаги турлари кенг қўлланилади:
Мойли бакли ўчиргичлардаги мой ёйни сўндириш ва ток ўтказувчи қисмларни изолясиялаш учун хизмат қилади. 10 кВ гача бўлган кучланишларда (35 кВ гача бўлган айрим ўчиргичларнинг турларида) ўчиргич битта бакка эга бўлиб, унда учала фазанинг ҳамма контактлари бўлади, куч-ланиш катта бўлганда ҳар қайси фаза учун ўзининг баки бўлади. 57-расмда ёйни сўндириш учун махсус қурилмага эга бўлмаган бакли ўчиргич схемаси кўрсатилган. ўчиргичнинг пўлат баки 1 болтлар ёрдамида қуйма чўян қопқоқ 3 га маҳкамлаб осиб қўйилган. Қопқоқ орқали олтита чинни изолятор 4 ўтган бўлиб, уларнинг ток ўтказувчи стерженларининг учига қўзғалмас контактлар 7 маҳкамланган. Қўзғалувчан контактлар 8 контакт кўприк ёки траверсада туради. Уларга ҳаракат ўчиргич қопқоғи остига жойлашган юритма механизмидан изолясияланган тортқи ёрдамида берилади. Уланганда траверса кўтарилган бўлади ва контакт кўприк қўзғалмас контактлар орасидаги занжирни туташтиради. Бунда узувчи пружина 5 сиқилган бўлади. ўчиргич уланган ҳолатда юритманинг илмоки ёрдамида ушлаб турилиб, у вал 6 билан боғланган бўлади Автоматик равишда эки қулда узганда илмок бўшайди ва пружина таъсирида траверса пастга тез тушади (ҳаракат тезлиги 1,5-2,7 м/с га этади). Бунда ўчиргичнинг ҳар бир қутбидаги иккала нуқтада занжир узилади. Ҳосил бўлган ёйлар мой 2 ни парчалаб, уни буғлантиради, 70% гача водороди бўлган газ-буғли пуфак ҳосил бўлади. Пуфак ичидаги босим 0,5-1 МПа га этади, бу газларнинг ионсизлаш қобилиятини оширади. Ёй 0,08-0,1 с вақт ўтгач сўнади. Бакнинг деворларида муҳофазаловчи изолясион қопламлар 9 бор. 57-расмда кўрсатилганидек, ўчиргичнинг бакига мой тўла қуйилмай, балки қопқоқ тагида ҳаво ёстиғи қолдирилади. Бу ёйни сўндириш жараёнида ҳосил бўладиган, юқори босимдан келиб чиқадиган ўчиргич қопқоғига бериладиган кучли зарбий камайтириш учун керак. Агар мой сатҳи керагидан анча паст бўлса, у ҳолда газлар қопқоқ тагига кучли қизиган ҳолда келади; бу водород билан ҳаво аралашмасининг портлашига олиб келади. Кўриб чиқилган ўчиргичда ёйни сўндириш учун махсус қурилма бўлмаганлиги учун, унинг узиш қобилияти юқори эмас. Бу конструксиядаги ўчиргичлар 6-10 кВ ли (ВМБ-10, ВМЕ-6, ВМЕ-10, ВС-10) қурилмаларда қўлланилади, бироқ ҳозирги пайтда улар кам мойли ўчиргичлар томонидан сиқиб чиқарилмоқда. 35 кВ ва ундан юқори кучланишли ташқи қурилмалар учун бакли мойли ўчиргичлар конструксиясининг соддалиги сабабли ҳозирги пайтда ҳам этарли даражада кенг қўлланилмоқда. Кўриб чиқилган оддий ўчиргичларга нисбатан улар махсус қурилмалар ўчириш камераларига эга. Ишлаш принсипи бўйича ёй сўндирувчи қурилмаларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: Download 70.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling