Режа: Номинал узиш токи


Download 70.59 Kb.
bet7/12
Sana26.09.2023
Hajmi70.59 Kb.
#1688204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Режа Номинал узиш токи-fayllar.org

Вакуумли ўчиргичлар. Маълумки, вакуум оралиқнинг электр мустаҳкамлиги атмосфера босимидаги ҳаво оралағига нисбатан бир неча марта катта. Бу хусусиятдан вакуум ёй сўндирувчи камералар КДВ да (61-расм) фойдаланилади. Контактлар бир-биридан ажраганда уларнинг контакт юзалари тез камаяди, шунинг учун тегиб турган нуқтада ундан ўтаётган ток ҳисобига ҳарорат КЭСкин кўтарилиб, эриган металлдан кўприкча ҳосил бўлади. Бу кўприкча жуда қисқа вақт ичида қизийди ва буғланади. Металл буғлари муҳитида ёй ёнади. Кучли вакуум остида зарядланган заррачалар атрофдаги бўшлиққа тез диффузияланади. Ток нолдан ўтишида ёй сўнади. Тахминан 10 мкс дан сўнг контактлар орасидаги вакуумнинг мустаҳкамлиги тикланади. Металл буғлари камеранинг шиша корпусини ифлосланишдан сақловчи пўлат экранлар 5 ва 8 га ўтиради. Контактларнинг буғланишини камайтириш учун қийин эрийдиган металлдан тайёрланган контакт учликлар қўлланилади.

61-расм. Вакуумли ўчиргичнинг ёй сўндирувчи камераси: 1, 9-пўлат втулкалар; 2-силфон; 3-қўзғалувчан контакт; 4, 6-волфрам учликлар; 5, 8-металл тўсиқ (экран) лар; 7- қўзғалмас контактлар; 10, 12-пўлат фланецлар; 11-шиша баллон.


КДВ-5 камераси (61-расм) силиндрик шиша корпусга эга бўлиб, унинг ичига юқориги фланетс 10 орқали қўзғалмас контакт киради, пастки фланетсбилансилфон зичлагич орқали эса қўзғалувчан контакт киради. Қўзғалувчан контакт 4 мм гача сўрилади. Камерадан ҳаво юқориги фланетсга пайвандланган ниппел орқали чиқарилади. Камерадаги босим 10-4 Па. Камеранинг ҳамма қисмларини вакуумли- зич чоклар билан бириктирилади. Узишдаги контактларнинг буғланиши ҳисобига вакуум пасаяди, бироқ контактлар қийин эрувчи металлдан тайёрланса, у ҳолда камера катта узиш миқдорларига чидайди. 10 кВ кучланишли кўрилаётган камера 600 А ли токни 500 мартадан кўп узади, 200 А ли токни эса 30000 мартагача узади. Ток бўлмаганда камера вакуумни бузмасдан 100 000 оператсияга чидайди. Камеранинг энг катта узиш токи 1000 А, синаладиган кучланиши 42 кВ. Узиладиган ток нисбатан кичик бўлганлиги учун вакуум ўчиргичларни қисқа туташув токини узиш учун ишлатиб бўлмайди. Улар сиғим токларини узиш учун қўлланилади, (юқори кучланишли юксиз линиялар, конденсаторлар батареялари). Юқори кучланишли ўчиргичлар яратиш учун бир неча ёй сўндирувчи камералар кетма-кет уланади. Узиладиган токни кўпайтириш учун ҳам магнитли пуфлаш қўлланилиб, у ёйнинг контактлар сирти бўйича тез айланишига олиб келади.

Дунё практикасида юкламанинг вакуум ўчиргичлари 500 кВ ва ундан кичик кучланишли қурилмаларида қўлланилади.


Вакуум ўчиргичларининг камчилиги бўлиб, унча катта бўлмаган токларни узиши ва кичик индуктив токларни узишда коммутатсион ўтакучланиш ҳосил бўлишининг мумкинлиги (бунда камерада ёйнинг ўчиши ток табиий нолдан ўтганида шундай бўлади).

Download 70.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling