Reja: Оҳак-шлакли боғловчи моддалар


Download 200.76 Kb.
Sana16.03.2023
Hajmi200.76 Kb.
#1273044
Bog'liq
shlakli ohak


Mavzu: Ohak-shlakli, ohak-kulli, ohak-pussolan bog‘lovchilar. Ishlab chiqarish texnologiyasi
Reja:
1. 1.Оҳак-шлакли боғловчи моддалар
2. Оҳак-кулли боғловчи моддалар
Охак таркибли гидравлик оҳак асосида ҳар хил фаол минерал қўшимчалар қўшиб охак таркибли гидравлик боғловчи моддалар олиниши мумкин.
Бу гуруҳга қуйидагилар киради:
Охак – пуццолон боғловчи
Охак – кулли боғловчи
Охак – шлакли боғловчи
Оҳак-шлакли боғловчи моддалар сўндирилмаган оҳак, гранулланган домна ёки электротермфосфор шлакини ва гипс биргаликда туйиш йўли билан олинади
Оҳак-шлак цемент ишлаб чиқариш технологик схемаси
1-кран; 2-пластинкали озиқлантирувчи; 3-майдалагич; 4-тасмали конвеер; 5-тасмали озиқлантирувчи; 6,7-бункерлар; 8-қуритиш барабани; 9-елеватор; 10-сиклон; 11-енгсимон филтр; 12-тасмали транспортер; 13-вентилатор; 14-насос; 15-тасмали транспортер; 16-тегирмон; 17-пневмонасос; 18,19-сепараторлар; 20,21-силослар; 22,23-юк туширувчи; 24-пневмонасос; 25-семент ташувчи; 26-вагон; 27-аэрожелоб. Оҳак – миқдори шлакнинг сифатига қараб 10 – 30% оралиқда ўрнатилади. Сўндирилмаган охакни 80% миқдордан ортик қўшилса унда тез тутиб қолиши ва қотишида хажмини нотекис ўзгариши кузатилади. Бу ходисани бартараф этиш учун тутиб қолишни секинлаштирувчи бетон ва қоришма аралашмаларини қайта аралаштиради ёки боғловчида охак миқдори камайтирилади. Охак – боғловчи цементлар учун энг яхши шлаклар – бу таркибида юқори миқдорда глиноземли ва паст миқдорда (3 – 4%) Mn2O2 бўлган шлаклар. Оҳак–шлакли боғловчини ишлаб чиқариш жараёни қуйидагилардан иборат: хом – ашёвий моддаларни омборга жойлаштириш шлакни қуритиш, оҳакни майдалаш, туйишдан олдин хом – ашёни ўлчаш, биргаликда туйиш, тайёр маҳсулотни ишлатиш жойига жўнатиш. Шлакни 600–7000 С ҳароратда қуритиш барабанларда қуритилади. Оҳак ва гипсни, одатда болғали ёки зарб берувчи майдалагичда заррачалари 5-10 мм ўлчамда майдаланади. Шлак намлиги 3-4% бўлганда технологик жараёндан қуритишни олиб ташлаш мумкин, чунки, шлакдаги сув оҳак билан аралаштирилганда оҳакни сўндириш учун сарфланади ва шлак қуруқ ҳолатда бўлади. Оҳак–шлакли боғловчини шарли, трубали тегирмонларда №008 элакда 3 – 5% қолдиқ қолгунча туйилади.
Оҳак–шлакли цемент оҳакдаги СаО –шлакни қўзғатувчи таъсирида қотади, бунда шлакни сув билан таъсирлашуви натижасида цемент бирикмалар ҳосил қилади, гипс эса шлакни гилтупроқли моддаларига таъсир қилиб боғловчини қотишини тезлаштиради.
Хоссалари: Зичлиги 2,5 – 2,9 г/см3ни ташкил этади ва таркибидаги оҳак турига ва миқдорига боғлиқ.
Хажмий оғирлиги: сочилувчан ҳолатда 800–900 зичлатилган ҳолатда 1200 –1400 кг/м3.
Сувга талабчанлиги: таркибидаги оҳак миқдорига, турига боғланган ҳолда баланд, тутиб қолиш муддатлари: тутиб қолиш бошланиши 24 соат олдин эмас, охири 4-8 соатдан кеч эмас.
Мустахкамлиги: бўйича 50, 100, 150, 200 маркаларга бўлинади. Совуққа чидамлиги 25 – 50 циклларга тенг. Бу боғловчи моддадан паст маркали ер – сувости буюмлар ишлаб чиқарилади, фақат навбатма навбат музлаш ва эриш, қуриш, намланиш шароитларда ишлатиши ман этилади. Ҳажми текислигининг ўзгариши – бу хоссаси оҳакдан кейин сўнадиган заррачалар миқдорига боғлиқ.
Бу цемент бошқа шлакли цементлардан юқори чўкиши ва шишиш кўрсаткичлари билан ажралиб туради, чунки оддий ҳароратда ва сув иссиқлик ишловида 900-950Сда юқори дисперс гельсимон бирикмалар ҳосил бўлади. Автоклавда қотишида чўкиш ва шишиши камаяди, чунки цемент маҳсулотлари қайта кристалланади, йирик кристалли тузилма ҳосил қилади
Оҳак-кулли боғловчилар
Ушбу боғловчига-гидравлик моддалар киради. Уни қуруқ кулни ҳавойи ёки гидравлик оҳак билан биргаликда туйиб олинади. Оҳак миқдори 50 % гипстошни 5%гача аралаштириб олинади. Оҳак-кулли боғловчининг таркиби қаттиқ ёнилғи турининг минерал қисмини таркибига боғлиқ.
Масалан қора ва тошкўмир кули 60-80% бўлса, оҳак 20-40% олинади. Ишлаб чиқариш технологияси кул, оҳак, гипсни биргаликда майдалаб туйиб олишдан иборат. Тутиб қолиши ва қотиши фаол метакаолинитни оҳак билан таъсирлашувига асосланган. Бунда кальций гидросиликат, гидроалюмрсиликаилар ҳосил бўлади. Бу боғловчи жуда секин қотади, мустаҳкамлиги биринчи 1-3 ойда жуда паст. Боғловчини ҳажмий оғирлиги сочилувчан ҳолатда 700-800, зичлантирилган ҳолатда 900-1200 кг/м3, сувга талабчанлиги 0,25-0,30, сув ушлаб туриш қобилияти жуда паст. Мустахкамлиги бўйича 50, 100, 150, 200 маркаларга бўлинади. Оҳак-кулли боғловчиларнинг қотиши иссиқлик ишловида тезлашади, автоклав ишловида мустаҳкамлиги 15-25 МПага тенг майда донадор бетон олиш мумкин Паст ҳароратда (-100С паст) оҳак-кулли боғловчиларнинг қотиши кескин секинлашади. Барқаорлигини ошириш учун 20-25% портландцемент қўшиш тавсия этилади. Оҳак-кулли боғловчилар сувоқ ва ғишт териш ишларида қўлланилади.
FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR
https://lex.uz/
https://uzsm.uz/
https://faylar.org/
https://jizpi.uz
Download 200.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling