Режа: Олий нерв фаолиятининг типлари


Download 158.39 Kb.
bet1/2
Sana31.10.2023
Hajmi158.39 Kb.
#1735943
  1   2
Bog'liq
Reja Oliy nerv faoliyatining tiplari


Режа: Олий нерв фаолиятининг типлари
Олий нерв фаолияти физиологияси унинг ёш хусусиятлари олий нерв фаолияти типлари

Режа:
1. Олий нерв фаолиятининг типлари.



2. Одамнинг олий нерв фаолияти ёш хусусиятлари.
Олий нерв фаолияти ҳақида тушунча. Бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўтлоğи марказий нерв системасининг юқори қисми бŏлиб ҳисобланади.Одамнинг хулқи идроки, фикрлаши онги, ва барча рухий хусусиятлари олий нерв фаолияти бŏлиб, у бош мия ярим шарлари ва улар пŏстлоğида жойлашган нерв марказлдарининг рефлекслари орқали номаён бŏлади. Бу рефлекслар одамнинг ташқи мухит билан боğланиш, унинг хар хил шароитга мослашувини таъминлайди.
Биринчи ва иккинчи сигнал сситемаси. Одамда биринчи сигнал системаси бŏлади. Одамнинг олий нерв фаолияти ŏзига хос англаш, абстракт фиклаш, сŏзлаш қобилиятига эга. Одам олий нерв фаолиятининг тараққиёти натижасида воқеликнинг иккинчисигналсистемаси вужудга келган. Иккинчи
сигнал системаси сŏзлардан иборат бŏлиб,предметларнингайрим белгиларини вужудга келтириш хусусиятига эга.
Кŏриш эшитиш, ҳид сезин, овқат таъмини билиш каби сезги органлари биринчи сигнал системаси бŏлиб, улар одам ва юксак ҳайвонларда деяли ŏхшаш. Бу сезги органлар орқали қабул қилинган ташқи ва ички муҳитнинг таъсири миянинг шунга тегишли марказларида рефлекс ҳосил қилади. Одамнинг юксак хайвонлардан асосий фарқларидан бири унда оğзаки ва ёзма нутқнинг ривожланганлигидир. Нутқ таъсирловчи сифатида сезги органлари орқали қабул қилиниб, шартли рефлекс ҳосил қилади. Одамда атрофдаги мухит билан алоқа боğланишнинг янги шакллари пайдо бŏлади. «ривожланиб бораётган ҳайвонотдунёсида, - деб ёзган эди. И.П. Павлов,- одам босқичига келиб нерв фаолияти механизмларига нихоятда катта қŏшимча қŏшилди». Бу қушимча одамда нутқ пайдо бŏлиши ва янги сигнал системаси вужудга келишидан иборат бŏлади. Органик дунё тараққиётининг босқичида муҳит билан алоқа боğланишнинг янги фақат одамгагина хос бŏлган иккинчи сигнал система қарор топди. “Ҳоме сапенс” оиласи пайдо бŏлгунча ҳайвонлар, деб ёзган эди И.П. Павлов - атрофдаги дуёнинг ҳавонларидаги хилма хил рецептор механизмлар таъсир этадиган ва марказий нерв системасининг тегишли хужайраларига этиб борадиган турли агентларидан келиб чиқувчи бевосита таасуротлари оркалигина ŏша дунё билан алоқилар эди. Бу тасуротлар ташқи объектларнинг бирдан бир сигналлари эди. Одамда иккинчи даражали сигналлар, биринчи сигналларнинг сигнали – талаффуз этиладиган, эшитиладиган, кŏриладиган сŏзлар кŏринишда пайдо бŏлиб,ривожланиб борди ва юқори даражада камолга этди. Одамда сŏз алохида аҳамият касб этди. Сŏз деб ёзади И.П .Павлов, биринчисигналларнинг сигнали бŏлиб воқеликнинг фақат бизга хос иккинчи сигнал системасининг ташқил бŏлиб, воқеликнинг фақат бизга хос иккинчи сигнал системасини ташқил этди. Нутқнинг ривожланишши одамларнинг бир- бирига муносабатини осонлаштириб, меҳнат турларини кŏпайтиришга, онг ривожланишига сабаб булди. Павлов: «Нутқ бизни одам қилди»-деган эди. Одамда шартли рефлекс шартсиз таъсирот билан мустаҳкамланиб боориш асосидагина эмас, нутқ ёрдамида ҳам хосил бўлиши мумкин. Масалан, бошланғич мактаб ўқувчиларида қўнғироқ овозига жавобан шартли рефлекс пайдо бўлгандан cўнг, шу овоз ўрнига оғзаки ёки ёзма шаклдаги қўнғироқ cўзи ишлатилса, бола қўнгироқ овозига қандай реакция кўрсатган бўлса қўнғироқ сўзининг ўзига ҳам биринчи мартадаъқ худди ўшандай реакция кўрсатади. Нутқ фаолият асосида шартли рефлекс ҳосил болиши одам олий с фаолиятининг сифат жиҳатидан ўзига хос бўлган хусусиятидит. Шартсиз рефлекс асосида ҳосил бўладиган алоқалар постлоқ проcеслари ҳаракатининг қандай қонунларига бўйсунса одам бош мияси постлогида нутқ асосида юзага келган боғланишлар ҳам худди
Ўша с қонунларида бўсинади. И.П.Повлов кўрсатиўтганидек, олий нерв фа олиятининг фақат одамга хос бўлган ҳусисияти ,яни биринчи сигнал системасига боғлиқдир. Мулоҳаза қилиш ва умумлаштириш биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг ўзаро таъсир қилиб туриши натижасидир.
Одамда биринчи ва иккинчи сигнал системалари ўзаро маҳкам боғланган бўлиб, бир- бирига доим таъсир кўрсатиб туради. Сўзининг сигнал сифатидаги аҳамияти бир-бири билан қўшилиб келадиган оддий товушлар билан эмас, балки сўзнинг луғавий маъноси билан боғлиқдир. Ит ва юқори даражали ҳайвонларда сўзга ёки жумлага жавобан шартли рефлекс ҳосил қилиш мумкин, лекин ҳайвонларда бу нарса сўзнинг луғавий маъносига боғлиқ бўлмасдан , бир-бири билан қўшилиб келган муайян товишларга боғлиқ бўлади. Товишларнинг қўшилиб келиши жиҳатидан бир-бирига ўхшаш сўзлар танлаб олинадиган бўлса, у ҳолда ит бундай сўзларга, сигнал маъноси гарчи бошқача бўлса ҳам, бир хил реактсия билан жавоб бераверади.Болада иккинчи сигнал системасининг шаклланиб бориши нутқнинг ривожланиши билан бевосита боғланган. Бола ҳаётининг биринчи йилидаги сўнги ойлари ва бутун иккинчи йили нутқ қарор топиб борадиган давр ҳисобланади. Болаларда нутқнинг қарор топиши протсесси шартли рефлекслар ҳосил бўлиш қонунларига мувофиқ ўтади. Боларда нутқ рефлекслари тақлид йўли билан ҳосил бўла боради, бу рефлексларнинг қарор топиб, ривожланиши эса боланинг катта ёшли одамлар билан доиний алоқа қилиб туршига, яъни таълим олиши,ўрганишига асосланган.
Болада ярим товиш ва фонемалар ҳаётининг дастлабки ойларида ҳам пайдо бўлсада, лекин булар ҳали иккинчи сигналлар ролини ўйнамайди ва фақат одамга хос бўлган сигнал системасининг ишга тушиши учун гўё тайёргарлик даври бўлиб ҳисобланади.
Шартли таъсирот бўлмиш сўз аввалига фақат муайян вазиятда маълум бир оҳанг билан талаффуз қилинганда таъсир кўрсатади, бола ҳаёти иккинчи йилининг биринчи ярми охирига келганда эса у сигналларнинг сигнали бўлиб қолади. Боланинг айрим сўзларни, гоҳо буларнинг маъносини тушунмасада, осон такрорлай олиши ва эслаб қолиш қобилияти ҳам ана шу даврда рибожланиб боради.
Ҳаётининг иккинчи йили давомида луғат запаси анча тез ортиб боради. 3 ёшгача бўлган давр нутқ қарор топиб, шаклланиб борадиган давр ҳисобланадиган энг оптимал даврдир. Адабиётда тасвирланган воқеалар бунга мисол бўла олади.
Оғзаки ва ёзма нутқ бош мия пўстлоғидаги нерб марказ ларида шартли рефлекслар ҳосил қилиш хоссасига эга. Нутқ ёрдамида биз ташқи муҳитнинг ранг-баранглигини англайниз, бошқалар билан мулоқатда бўламиз, атрофдаги воқеаларни қабул қилиб, улар ҳақида фикрлаймиз ва фикримизни бошқаларга баён қиламиз. Нутқ ёрдамида билим оламиз, хунар ўганамиз, касб эгаллаймиз. Нутқ ва фикрлаш бир-бирига чамбарчас боғлиқ, чунки бошқалар нутқини қабул қилиб, унинг маъносига қараб бизда фикрлаш бужудга келади, ўз фикримизни эса нутқ орқали баён этамиз. Нутқ иккинчи сигнал системаси сифатида боланинг ёшлигида биринчи сигнал системаси асосида пайдо бўлиб ривожланади.Бола бир ёшга кирганда у 5-10 та сўзни айта олади, 2 ёшда унинг сўз бойлиги 300 тага, 3 ёшда 1000 тага, 4 ёшда 2000 тага этади. Боланинг сўз бойлиги унинг соғлигига, ота-онаси ва тарбиячиларнинг маданиятига , улар олиб борадиган тарбиявий ишлар мазмунига боғлиқ. Мактаб ёшигача ва бошланғич синфларда ҳосил бўлган шартли рефлекслар, ўрганган сўзлар мия хужайраларида мустаҳкам из қолдириб, узоқ йиллар сақланади. Шуни алоҳида қайт қилиш керакки, болада нутқ қобилиятининг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун унинг марказий нерв системасининг тузилиши функсияси нормал ривожланган бўлиши зарур. Аввало унинг эшитиш органлари ва бош мия пўстлоғининг чакка қисмида жойлашган эшитиш маркази соғлон бўлиши керак. Чунки бошқаларнинг сўзини эшитиш учун унинг эштиш қобилияти нормал бўлиши лозим.
Шу билан бирга мия ярим шарлари постлоғидаги гапириш маркази нормал ривожланган , соғлом болиши зарур. Бу иккала марказнинг биттаси нормал ривожланмаган бўлмаса , болада нутқ пайдо бўмайди.
Одамнинг нутқи тарбия , ўқиш, билим олиш, жараёнида ривожланади. Нутқнинг ривожланишида овоз чиқариб ўқиш, шеър айтиш, қўшиқ куйлаш, мусиқа тинглаш муҳим рол ўйнайди. Нутқнинг ривожланиши ўз навбатида одамнинг ўқиши, билим олиши, хунар ўргаишига фикрлаш қобилиятига ва ижодий равнақи янада такомиллашувига имқон беради.
Шартли рефлекслар- 1863 йилда рус физиологиясининг асосчиси И. М. Сеченов билан И.П. Повловга қадар тадқиқотчилар “руҳий фаолиятни ўрганиш йўлларини билишмасди.
Организмда иккита рефлекслар фарқланади. Булар шартли ва шартсиз рефлекслардир. М.С.С-си фаолиятининг рефлеcтор фаолияти тоғрисидаги И.П.Повлов таълимоти асосида 3 та асосий принцип ётади: 1-чидан -детерминизм принципи-бу диалектик материализмнинг асосий қоидаларидан биридир. Табиатда, демак организмда ҳам ҳеч бир нарса сабабсиз рўй бермайди. Ҳар қандай рефлеcтор актнинг ҳам сабаби бўлади.
2-чидан:Анализ ва синтез принципи- бу принципга мувофиқ, М.Н.С-си жумладан унинг этакчи бўлими рецепторларимизга тушадиган мураккаб таъсиротларни ўз фаолияти давомида анча оддий таркибий элементларга ажратади(анализ) ва буларни ўша заҳоти яна системаларга бирлаштиради(синтез).
Структура принципи- бу принципга мувофиқ ҳар қандай рефлеcтор акт муайян морфология структурага боғлиқдир. Мияда бўлиб ўтадиган ҳамма просесслар ҳам, ҳудди бутун организмда бўлиб турадиган барча жароёнлар сингари, моддийдир- уларнинг асосида нерв системасининг маълум рўй берадиган моддий просессдир.
Шартли рефлекслар туғма бўмайди ва туғилиш вақтида тайёр ҳолда бўлмайди. Шартли рефлекслар умр бўйи пайдо бўлиб , мустаҳкамланиб боради, сўнади ва йўқ бўлиб кетади ҳамда жуда индивидуал бўлади.
Шартсиз рефлекслар – туғма бўлади. Бутун хаёти давомида ривожланиб, мустаҳкамланиб боради. Уларнинг юзага чиқишида М.Н.Снинг асосан пўстлоқ ости бўлимлари иштирок этади. Шартсиз рефлексларнинг рефлеcтор ёйи М.Н.Снинг ҳар қандай бўлимлари орқали ўтилиши мумкин. Бу рефлекслар катта ярим шарлар постлоғининг иштирокисиз юзага чиқа олади. Шартли рефлекс бош мия пўстлоғининг функсиясидир. Шартли рефлекс ёйи бош мия пўстлоғида туташади. Бироқ шартли рефлексни бош миясининг пўстлоғИ болмайдиган ёки жуда суст ривожланган ҳайвонларда ҳам ҳосил қилса бўлади.
Шартли рефлекснинг ҳосил бўлиши учун қуйидаги шарт-шароитлар бўлиши керак.
1-Шатсиз индифферент қитиқлагич билан шартли қитиқлагичнинг бир неча бор баравар такрорланиши.
2-Шартсиз қитиқлагич шартли қитиқлагичдан бир неча дақиқа олдин берилиши керак.
3-Янгидан шартли рефлекс ҳосил қилинадиган органисм соғлам ва тетик бўлиши керак.
4- Шартли рефлекс ҳосил қилинишида организмда бошқа актив фаолият бўмаслиги керак.
5- Шартсиз ва шартли қитқлагичларнинг кучи этарлича бўлиши керак.
Бош мия ярим шарлари пўстлоғда қўзғлиш ва тормозланиш.
Шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши мия ярим шарлари пўстлоғида доимий равишда содир бўлиб турадиган қўзғлиш ва тормозланишнинг алмашиниб туришидир. Ҳар қандай шартли рефлексларнинг юзага келиши маълум бир марказлар ишининг қўзғлиши, иккинчи бир хилларининг эса тормозланиш билан характерланади Мия ярим шарларининг пўстлоқ қисмида юз берадиган тормизланиш жарёнини И.П.Повлов чуқур ўрганиб, икки тормизланиш мавжудлигини қайд қилади, яъни шартсиз-ташқи тормизланиш ва ички- шартли тормизланиш.
Ташқи- шартсиз тормизланиш : М.Н.С-сининг ҳамма қисмларига ҳос хусусиятдир. Ташқи тормозланиш шу билан характерланадики, шартли рефлекс ҳосил қилинаётган пайтда четдан кучли бир қўшимча қитиқлагич берилса рефлекс ҳосил бўмайди. Агар олдиндан мустаҳкамланган шартли рефлекс бўлса, у тормозланади.
Шартли- ички тормозланиш: Бу тормозланиш М.Н.С.сининг юқори бўлимларига ҳос бўлиб, шартли қитиқлагич шартли қитиқловчи билан мустаҳкамланмаганда, иккита қўзғалиш ўчоғИ вақтининг бир-бирига зид келиши натижасида ҳосил бўлади.Шартли тормозланиш ҳаёт давомида аста-секин пайдо бўлади. Шартли тормозланиш сўнувчи, қиёсий ба кечиктирувчи турларга бўлинади.
Сўнувчитормозланиш: Агар эгаллаган билим, ҳунар- касбини узоқ пайт давомида такрорлаб турмаса эсидан чиқаради, ҳосил бўлган шартли рефлекс сўнади,яъни бу рефлекснинг миядаги марказида ички сўнувчи тормозланиш ҳолати юзага келади. Натижада одамнинг ўрганган билими, ҳунари эсидан чиқади. Бироқ бу боғланиш ёқолса ҳам маълум вақтгача унинг изи қолади, натижада одам унутган нарсаларини такрорласа у тезда эсига келади, Одамнинг кундалик ҳаётида сўнувчи тормозланиш муҳим аҳамиятга эга. Сўнувчи шартли рефлекс қайтадан тикланиши мумкин. Бу нерв системасининг типига, сўниш даражасига, боланинг ёшига боғлиқ бўлади.
Қиёсий тормозланиш : Мия ярим шарлар пўстлоғида шартли рефлекс фақат шартли таъсирга нисбатан ҳосил бўлмасдан, балки шу таъсирга яқин таъсирловчиларга нисбатан ҳам боғлиқ бўлади.Шартли таъсирловчининг ранги, шакли, товуш баландлиги бир оз ўзгартирилса , ҳосил қилинган шартли рефлекс тормозланади.
Кечиктирувчи тормозланиш-Агар шартсиз таъсирловчи кечиктирилиб берилса, шартли рефлекс таъсир берилиши биланоқ эмас, балки бир оз кечроқ ҳосил бўлади. Кечикувчи шартли рефлекс боғча, мактаб ёшидаги болаларда жуда қийинлик билан ҳосил бўлади. Бу болаларнинг олий нерв фаолиятининг типига боғлиқ бўлади.
ОЛИЙ НЕРВ ФАОЛИЯТИНИНГ ТИПЛАРИ.

Олий нерв фаолияти бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоғида жойлашган нерв хужайралари (нерв марказлари)нинг нормал функсиясига ёки улардаги қўзғлиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига, тарқалиш тезлигига ҳамда уларнинг бир- бирига муносабатига боғлиқ бўлади.


Шартли рефлеcтор фаолияти нерв системасининг индивидуал хоссаларига боғлиқ. Олий нерв фаолиятини белгилаб берувчи шу хоссалар йиғиндиси хар бир организмнингирсий хусусиятларига ва аввало ҳаёт тажрибасига боғлиқ бўлиб, нерв системасининг типи дейилади.
И.П.Повлов кўп йиллик илмий кузатишлар асосида миянинг хужайларидаги қўзғлиш ва тормозланиш жараёнларининг кучига, тарқалиш тезлигига ва уларнинг бир- бирига муносабатига кўра одам олий нерв фаолиятини 4 типга бўлган .
1-Кучли қўзгфалувчан, мувозанатлашмаган, жонсарак тип- холерик. Бу типда қўзғлиш ва тормозланиш кучли, аммо мувозанатлашмаган, қўзғлиш тормозланишдан устун туради. Бу типга кирувчи болаларда шартли рефлекслар секин пайдо бўлади,ўрта ўзлаштиради, бирор ишга тез киришиб, тез совуйди, эмотсионал реакциялари кучли, билар-билмас жавоб бериб ўз фикрларини мақуллайдиган, топшириқларни ўз вақтида бажариб келмайдиган, секин пайдо бўлган шартли рефлекслар тез сўнади, мактаб ҳаётига қийинчилик билан кўникади, нутқи тез ва қўпол, характери ўзгарувчан, ўз хиссиётларини қийинчилик билан ушлайдиган, қизиққон, агрессив, тарбияга қийинчилик билан берилувчи, фақат тарбия асосидагина узоқ ва тизимли иш фаолиятига эга бўлади.
2-Кучли қўзғлувчан, мувозанатлашган, сер ҳаракат тип.(сангвиник). Бу тип нерв жароёнларининг кучлилиги, қўзғлиш ва тормозланишнинг мувозанатлашганлиги ва ҳаракатчанлиги билан таърифланади. Бу типга кирувчи болаларда шартли рефлекслар тез ҳосил бўлиб, тез сўнади ва тез тикланади, мактаб ҳаётига тез кўнилади, ўқиш ва ёзишни тез ўрганади, улар намунали ҳулққа эга бўладилар, дарсларни аъло даражада ўзлаштирадилар, уйга берилган вазифаларни ўз вақтида бажариб келишга ҳаракат қиладилар, нутқи тез ва равон, сўз бойлиги кўп, айтилган тез илғаб олади, жонли ҳаракатлари тез, турли имо- ишоралар билан ўз фикрини ифода қилади ва бошқа ижобий характерлар билан ажралиб туради.
3-Кучли,қўзғлувчан, мувозанатлашган, кам ҳаракат тип. Бу типда қўзгалиш ва тормозланиш кучли, аммо уларнинг алмашинуви суст. Бу типга кирувчи болаларда шартли рефлекслар секин ҳосил бўлади, тез сўнади ва секин тикланади, улар ўқиш, ёзиш ва гапиришни тез ўрганадилар, уларнинг ҳулқлари яхши, одобли, нутқлари секин ва равон, сўз бойлиги бўладилар.
4-Нимжон ёки суст тип. Бу типда нерв жароёнлари сустл кам қўзғлувчанлиги ва мувозанатлашмаганлиги, яъни тормозланиш жароёнининг юқорилиги билан характерланади. Бу типга кирувчи болаларнинг иш қобилияти паст, нутқи секин , яхши ривожланмаган, сўз бойлиги кам, қийинчиликлардан қўрқадиган, тез чарчайдиган, ўқиш, ёзишни секин ўрганадиган, мактаб ҳаётига қийинчилик билан кўникади, ўз ўртоғининг характерига ихтиёрсиз мослашади, ўзлаштириш паст, характери беқарор мақсадсиз, диққати беқарорлиги билан ифодаланади.
Одамнинг олий нерв фаолияти ёш
Хусусиятлари.
3-ёшгача бўлган болалар: Бола наслдан ўтган бир озгина рефлекслар билан туғилади. Туғлиш вақтига келганда бола мияси, гарчи кўп жиҳатдан ҳаликамолга этмаган бўлсада, лекин вақтинча алоқалар пайдо қилишга тайёр бўлади.
Кўпдан –кўп текширишлардан маълум бўлишича, овқатланишга таалуқли бўлган шартсиз рефлекслар асосида бола ҳаётининг 5 ва 6 кунларида, баъзимаълумотларга қараганда эса 10 кунида биринчи марта шартли рефлексларни ҳосил қилиши мумкин.
Бола 15 кунлик бўлганидан кейин комплекс тери, проприоресептив ва лабиринт таъсирлари билан иш кўриб тана вазиятига жавобан шартли рефлекс ҳосил қилиши мумкин бўлиб қолади.
Одамда 1-чи ва 2-чи сигнал системалари ўзаро маҳкам боғланган бўлиб, бир-бирига доим таъсир кўрсатиб туради.
Болада 2-чи сигнал систамасининг шакилланиб бориши нутқнинг ривожланиши билан бевосита боғланган. Бола ҳаётининг 1-чи йилидаги сўнги ойларида ва бутун 2-чи йили нутқ қарор топиб борадиган давр ҳисобланади. Болаларда нутқнинг қарор топиш жароёни шартли рефлекслар ҳосил бўлиш қонунларига мувофиқ ўтади. Нутқ рефлекслари тақлид йўли билан ҳосил бўлиб боради. Бурефлексларнинг қарор топиб, ривожланиши эса боланинг катта ёшли одамлар билан доиний алоқа қилиб туришига, яъни таълим олиш, ўрганишига асосланган. Ҳаётининг 2-чи йили давомида луғат запаси анча тез ортиб боради. 3- ёшгача бўлган давр нутқ қарор топиб, шакилланиб борадиган давр ҳисобланади.
3-ёшдан –5ёшгача бўлган болаларнинг олий нерв фаолияти: Мактабгача тарбия ёшидаги, яъни 3-5 яшар болалар учун жонли ориентировка реакцияси характерлидир. Бу ёшдаги боларда мусбат шартли рефлексларни мустаҳкамлаш анча қийин бўлади.
Шартли рефлексларни мустаҳкамлашнинг қийинчилиги шунга боғлиқки, бу ёшдаги болаларда ухлаб қолишигашигача бориб этадиган соқловчи тормозланиш жуда барвақ ривожланади. Тормозланишнинг ривожланиши шартли рефлекслар интенсивлигининг камайиб қолиши ёки уларнинг тамомила йўқолиб кетиши, баъзан эса болаларда ҳаракат ва нутқ активлигининг кучайиши билан ҳам ифодаланади. Бу ёшда рефлекслар ташқи таъсиротларга чидамсиз бўлади.
Шартли рефлексларнинг секинлик билан мустаҳкамлашиб бориши уларнинг ташқи таъсирларига чидамсизлиги, таъсирловчи ва тормозловчи жароёнинг кенг тарқалиб кетиши мактабгача тарбия ёшидаги болалар 3-5 яшар болалар бош мияси пўстлоғдаги шу нерв жараёнларининг заиф бўлишини кўрсатади.
2-чи сигнал системаси тобора кўпроқ устун аҳамият касб этиб боради. 4-5 яшар болаларда шартли рефлекслар алоқалар нутқ ва ҳимоя реакциялари билан мустаҳкамламиб турадиган бўлса, овқат билан мустаҳкамлангандан кўра осонроқ бужудга келади.
5-яшардан-7-яшгача болалар О.Н.Ф.
5-6 яшар болаларда нерв жараёнларининг кучи ва ҳаракатшанлиги ортиб боради. Мана шу даврда ҳусусан бола 6ёшга тўган пайтида ички тормозланиш анча барқарор бўлиб қолади. Пўстлоқнинг иш қобилияти эса кучаяди. 6ёшли болалар энди маълум бир объектга 15-20 дақиқа давомида ўз диққатини жалб этиб тура олади. Шу муносабат билан мунтазам машғулотлар олиб бориш имқонияти туғилади, лекин бу машғлотлар 15-20 дақиқа узоққа чўзилмайдиган бўлиши керак. Ички тормозланиш кучайиб боради. Ички тормозланишнинг болани ўқитиб ўргатишда жуда муҳим бўладиган диффереҳсировка (қиёсий) ва сўниш сингари турлари 4-5 яшар болалардагига қараганда икки баравар тезроқ ҳосил бўлади. Пайдо бўлган тормозланиш бирмунча йзоқ сақланиб турадики, бу ҳулқ-автор актларининг анча аниқ шаклланиб боришига ёрдам беради, бироқ шартли рефлексларнинг дифференцировкаси билан сўниши анча қийинлик билан рўй беради. Бунда вегетатив жараёнлар жуда зўраяди, юрак уриши тезлашади, нафас олиш ўгаради ва ҳакозалар. 5-6 ёшли болаларда 2-чи сигнал системасининг аҳамияти кескин ортади, сўлар ёрдами билан фикрлаш тобора кўпроқ рўл ўйнайдиган бўлиб қолади, ички нутқ пайдо бўлади.
Болалар 6 ёшидан бошлаб ҳаракатдан ажратиб олинган абстракцияланган тушунчалардан фойдалана бошлайди. Улар энди умумий ёки группа белгиларини фарқ қиладиган бўлиб қолади. Мана шу даврда болаларни ёзиш ва ўқитишга ўргатишга кирилади.
7ёшга борганда бола бош миясининг пешона бўлими мофологик жиҳатидан этилиб қолади ва худди шу даврда бир қанча ҳаракатдан ташқил топадиган иш программасини мияга жо қила олиш ва ўша иш натижасини кўра о;иш қобилияти пайдо бўлади.
7-ёшдан- 12 ёшгача болалар О.Н.Ф.
7-9 ясгар болаларда мусбат шартли рефлектор алоқалар тезроқ туташади. Баъзи болаларда булар пайдо бўлган пайтданоқ мустаҳкамланиб боради. Шартли рефлекс бирдан мустаҳкамланган бўлса, буни мустаҳкамлаш учун шартли таъсиротларни шартсиз таъсирот билан биргаликда бир неча марта қў шмча татбиқ қилиш керак бўлади.
7-12 яшар болаларда мусбат ва манфий шартли рефлексларнинг тез мустаҳкамланиб бориши, ташқи таъсиротларга чидамли бўлиши ва нерв жароёнларининг анча тез қонсентрасияланиши билан таърифланади.
10-12 яшар болаларда оддий таъсиротларга жавобан ҳам мусбат шартли рефлекслар тез пайдо бўлади ва одатда дарров ўрнашиб қолади. Шартли рефлексларнинг бир турдан иккинчи турга айланиши осон бўлади. Янги шартли рефлектор алоқалар мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.
Шундай қилиб 10-12 яшар болалар учун мусбат шартли рефлексларни ҳам, тормозловчи шартли рефлексларни ҳам тез ва мустаҳкам ҳосил қилиш характерлидир.
12-16 ёшгача бўлган болалар О.Н.Ф.
Қизларда ўсмирлик даври ўғил болалардагига нисбатан 1-2 йил илгари бошланади. Қизларда бу давр 12-ёшдан бошланиб, 15 ёшда тугалланадиган бўлса, ўғил болаларда эса 13 ёшдан бошланиб, 16 ёшда тугалланади.
Бу ёшда қўзғлиш жароёнлари рўйи рост устун туради. Нутқ ўзгаради- усекин бўлиб қолади, жавоблар нисбатан қисқа, лўнда ҳолга киради. Шу муносабат билан тўла жавоб олиш учун бир қанча қўшимча саволлар бериш керак бўлади.
Мана шу ҳусусиятлар жинсий жиҳатидан этилиш даврининг бошида пўстлоқ фаолияти 2-чи сигнал системасининг функсионал даражаси бир мунча сусайиб қолади, бевосита сигналларга жавобан шартли рефлекслар тезроқ ҳосил бо;лса, сўз сигналларига жавобан анча секин ҳосил бўлади.
Кўпинча вегетатив функсиялар ҳам, бир қадар ўзгариб қолади, ҳансираш, юрак соҳасида оғриқ пайдо бўлади, юрак уришлари тезлашади ва бошқалар. Эмотсионаллик кескин кучаяди. Бир қанча олимларнинг фикрига қараганда мана шуларнунг ҳаммаси бош мия пўстлоғининг тормозловчи таъсири пасайиб қолгани ва пўстлоқ ости структураларининг қўзғлиш ҳолатига ўтганидан дарак беради. Бу ҳодисалар ўғил болалардан кўра қизларда кўпроқ ифодаланган бўлади ва шу бирга қизлардаги тормозланиб қоладиган ҳаракатлардан фарқ қилади. Қизлар сал нарсага ҳам кўз ёши қиладиган бўлиб қолади.
Кейинчалик психиканинг беқарорлигига хос ҳодисалар пайдо бўлади., яъни маъюслик тезда шодлик билан алмашадиҳан бўлиб қолади.
Тахминан 15 ёшдан бошлаб 2-чи сигнал системасининг роли яна ортиб боради. Мия пўстлоғИ ва пўстлоқ остида қўғлиш жараёни сўна бошлайди. Ички тормозланиш кучайиб боради ва ўсмирларда иккила-сигнал системасининг мия пўстлоғИ ва пўстлоқ остининг муносабатлари қиёсан уйғун бўладиган ёшлик даврига ўтади.


Download 158.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling