Режа: Озуқалар ҳақида умумий маълумот


Download 109.97 Kb.
bet1/4
Sana22.06.2023
Hajmi109.97 Kb.
#1649374
  1   2   3   4
Bog'liq
9.маъруза Балиқларни озиқлантириш № узбек


9-Мавзу. Кириш. Балиқларни озиқлантириш
Режа:

  1. Озуқалар ҳақида умумий маълумот.

  2. Замонавий товар балиқчилигида балиқни самарали боқишнинг аҳамияти. Замонавий товар балиқчилигида балиқни самарали боқишнинг аҳамияти.

  3. Озиқлантириш ва балиқларни озиқлантириш ҳақида умумий тушунчалар



КИРИШ. Организмнинг ҳаёти фаолиятида озиқланишнинг ахамияти жуда катта. Организмга кирадиган озуқа уни ривожланишининг барча босқичларида ҳаракат, ўсиш, вояга етиш, кўпайиш билан боғлиқ жараёнларини энергия билан таъминлайди. Шундай қилиб, озуқа истеъмол қилиш тананинг атроф-муҳит билан энг муҳим алоқаларидан биридир. Индивидуал ривожланиш даврида балиқда икки хил овқатланиш содир бўлади - эндоген (тананинг ички ресурслари хисобидан) ва экзоген (ташқи озуқа хисобига).
Балиқларнинг деярли барчаси ҳаётларининг кўп қисмини экзоген озиқланадилар. Аммо, барча балиқларда, ҳаётнинг дастлабки даврида озиқланиш увилдириқда ва эмбрионни хосил бўдгандан кейин – озуқа манбаи сариқлик қопчасида сариқлик ва ёғ тўпланган бўлади (ендогенозиқланиш), шу моддалар хисобига ўсиш рўй беради. Вояга этган балиқларда эндоген озиқланиш даврлари ҳам мавжуд, масалан, қишда боқилмайдиган ёки қуруқ кўлмакларда яшайдиган балиқлар, шунингдек, урчиш миграцияси даврида кўчиб юрувчи балиқлар ҳам мавжуд. Бу вақтда ташқи мухитдан озиқланиш тўхтатилади.
Эндоген озиқланиш балиқларни қишлаш пайтида метаболизмини жараёнларини қувватлайди, кўчиб юрувчиларда эса, улар узоқ вақт давомида озиқланиш жойларидан урчиш жойларигача (сулаймон балиқ, баъзи селдлар, угор) ва ўша пайтда жинсий маҳсулотларнинг етишишида катта миқдордаги энергия сарфини қоплайди, яъни организмда аввалги даврда тўпланган энергия манбалари (биринчи навбатда ёғлар) шакл ўзгариши рўй беради.
Узоқ Шарқ сулаймон балиғида ва угорда бу жараён орқага қайтмас бўлади, тана шу қадар ҳолсизланадики урчиш давридан кейинбалиқ нобуд бўлади.
Озиқланишнинг ушбу икки шаклининг нисбати ҳар хил турларда фарқ қилади. Озиқанинг хилма-хиллигига кўра, балиқ монофаглар (бир турдаги озиқа билан озиқланадиган), стенофаглар (озиқа объектлари спектори кичик) ва эврфаглар (озиқанинг турларининг кенглиги) ни ажратса бўлади.
Балиқларнинг рационига қараб бир қатор таснифлар мавжуд. Биринчидан, балиқлар беозор ва йиртқичларга бўлинади.
Беозор балиқлар умуртқасизлар, ўсимликлар ва детритлар билан озиқланиши мумкин. Бу балиқлар гурухига планктофаглар (дўнгпешона) ва бентофаглар (оқча); фитофаглар (қизилкўз, оқ амур); детритофаглар (храмуля) киради.
Йиртқичлар балиқ ва баъзида бошқа умуртқасиз ҳайвонлар билан ҳам озиқланадилар. Бироқ, бу тақсимот нисбийдир: кўплаб балиқлар (оддий сазан), баъзида бентофаглар планктон билан озиқланишга ўтиши мумкин ва ўтхўр балиқлар одатдаги озуқа бўлмаганда йиртқичларга айланади.
Турли хил балиқларнинг маълум бир озуқа турига мослашиши озуқа ҳазм қилиш тизими оғиз, ойқулоқлари, халқум, ичакларининг тузилишида аниқ намоён бўлади. Онтогенез пайтида озуқанинг ўзгариши морфофизиологик ўзгаришлар билан бирга содир бўлади.
Озиқланиш табиатининг ўзгариши бир қатор биотик ва абиотик омиллар билан боғлиқ: ёши, жинси, етуклик даражаси, соғломлик ҳолати, йилнинг фасли ва бошқалар.

Download 109.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling