Режа Психология тарихининг методлари Психология тарихининг асосий манбалари Ғарб олимларининг психологик ғоялари
Download 117.5 Kb.
|
1-мавзу Психология тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вюрцбург мактаби тафаккурнинг носенсор жиҳатлари - ақлий хатти-ҳаракатларнинг ва онг-нинг носенсор тизим ташкил қилувчи жиҳатлари - моҳият ва мазмуннинг мавжудлигини таъкидлайди.
ХIХ асрнинг охирларига келиб, айрим психик функциялар экспериментал ва математик усуллар ёрдамида тадқиқ этиладиган дастлабки муаммоли лабораториялар юзага кела бошлади. Шунингдек, немис психологи Герман Эббингауз (1850-1909) хотирани ўрганиш лабораториясини ташкил қилди, хотиранинг қатор қонуниятларини очди (“унитишнинг Эббингауз эгри чизиғи”). Америкалик психолог Эдуард Торндайк (1874-1949) ҳайвон ва одамда малака, кўникмаларни тадқиқ этишнинг объектив методларини таклиф этди (“Ҳайвонларнинг ақли”,1932). “Муаммоли ящиклар” (лабиринтлар)дан фойдаланиб, Торндайк хатти-ҳаракатлар ва айрим амалий вазиятлар ўртасидаги қатор боғлиқликларни аниқлади ва шу билан бихевиоризмнинг юзага келишига асос яратди.
ХIХ асрда дифференциал психология - психологиянинг, одамлар ва одамлар гуруҳи ўртасидаги индивидуал психик тафовутларни ўрганувчи соҳаси жадал ривожланди. Индивидуал тафовутларни аниқлаш бўйича кўплаб тадқиқотлар Бине, Штерн, Лазурскийлар томонидан амалга оширилди. Ф.Гальтон ўзининг машҳур “Туғма гений” (1869) китобида ирсий омилларга боғлиқ равишда қобилиятларнинг тақсимланишини ишончли статистик таҳлилини берди. 1884 йили Гальтон Лондонда илк бор антропометрик лабораторияни ташкил қилди. (У криминалистикани дактилоскоп билан ва психологияни - ўзгарувчилар ўртасидаги корреляция коэффициентини ҳисоб-лаб чиқиш методи билан қуроллантирди.) Гальтоннинг ходими Кеттел илк бор тест синовларини амалга оширди (1890) ва бу тажрибалар кейинчалик америка психологлари томонидан кенг миқёсда ўзлаштирилди. Психологияда экспериментал, математик, статистик ва клиник усулларни қўллай бошланиши билан психология ўзининг кўп асрлик фалсафа билан боғликлигидан (симбиозидан5) озод бўлди. Бироқ психологиянинг физиологияга боғлиқликдан қутилиши учун бўладиган “жангги” ҳали яна олдинда эди. 1889 йили Парижда биринчи психологик конгрес бўлиб ўтди. Унда психофизиологик муаммолар билан бир қаторда одам ҳулқини детерми-нациялаш муаммоси ҳам муҳокама қилинди - психология фанлари ўзининг ўзига хос муаммоларини илгари сурди. Психологияни ўзининг мустақил йўлидан юриши, ҳаракати бошланди. ХХ асрнинг бошларида Вундтнинг шогирди Освальд Кюльпе (1862-1915) Вюрцбургда (Бавария) тафаккур ва иродани ўрганувчи, Вюрцбург психология мактабига асос солди. Бунда илмий таҳлил объекти бўлиб интеллектуал топшириқларни бажариш хизмат қилди. Вюрцбург мактабида, тафаккур психик жараён сифатида на логика қонунларига ва на ассоциацияларнинг юзага келиши қонунларига боғлиқ эмаслиги таъкидланди. Ассоциацияларнинг ўзи тафаккурда, субъект томонидан қабул қилинган вазифага боғлиқ равишда юзага келадиган установкага мос равишда танлаб олинади. Вюрцбург мактаби тафаккурнинг носенсор жиҳатлари - ақлий хатти-ҳаракатларнинг ва онг-нинг носенсор тизим ташкил қилувчи жиҳатлари - моҳият ва мазмуннинг мавжудлигини таъкидлайди. Функционалистларнинг алоҳида психик функциялар соҳасидаги - идрок, тафаккур, хотира, диққат ва иродаларни тадқиқ этиши психологияда, онг ҳиссий элементларнинг занжири деб талқин қилувчи ассоционизмнинг уч асрлик ҳукмронлигига якуний зарба берди. Бироқ ассоционизм билан бирга психология ўзининг ягона тушунтирувчи тамойилидан ҳам маҳрум бўлди! Психология алоҳида-алоҳида мактаблар ва йўналишларга бўлиниб кета бошлади. Download 117.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling