Очиқ бозордаги операциялар
Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банк томонидан давлат
облигацияларини (қимматли қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан,тижорат банклари заҳираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу заҳиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигацияларни сотиш билан заҳираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул таклифи қисқаради.
Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси
Пул - кредит сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалардан бири – бу, ҳисоб ставкаси сиёсатидир. Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари айрим кўзда тутилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи мустаҳкам бўлган ҳоллардагина оладилар. Ҳисоб ставкасининг пасайиши билан тижорат банкларида Марказий банкдан қўшимча заҳираларни олиш имкониятлари кенгаяди. Ўз навбатида, бу тижорат банкларининг заҳиралардан янги кредитлар бериш билан пул таклифини кўпайтиради.
Хорижий валюта заҳиралари таҳлили
Халқаро захиралар-бу турли мамлакатларнинг Марказий банклари ва ҳукуматларини ўз ичига олган пул-кредит назорати органлари ихтиёрида ва назорати остида бўлган юқори ликвидли хорижий активлар. Давлат тўлов баланси дефицитини молиялаштириш, миллий валютанинг бошқа валюталарга нисбатан курсини сақлаш, ташқи давлат қарзини қоплаш, бошқа мамлакатлар билан ҳисоб-китоб операцияларини ўтказиш, савдо операцияларини таъминлаш, шунингдек иқтисодиётда зарур ликвид активлар даражасини сақлаб қолиш учун халқаро захиралардан фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |