Режа: Qishloq xo‘jaligi korxonalarida moliyaviy natijalar to‘g‘risida hisobotni to‘lg‘azish xususiyatlari


Qishloq xo‘jaligi korxonalarida buxgalteriya balansini to‘lg‘azish xususiyatlari


Download 45.29 Kb.
bet6/15
Sana20.12.2022
Hajmi45.29 Kb.
#1035598
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Феруз бухгалтерия hisobi

Qishloq xo‘jaligi korxonalarida buxgalteriya balansini to‘lg‘azish xususiyatlari

Қишлоқ хўжалик корхоналари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар каби бухгалтерия балансини тўлғазишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2002 йил 27 декабрда 140-сон буйруқ билан тасдиқланган «Молиявий ҳисобот шаклларини тўлғазиш бўйича тартиб»га асосланишлари лозим. Қуйида ушбу тартибга асосланилган ҳолда қишлоқ хўжалик корхоналарида бухгалтерия балансининг алоҳида моддаларини тўлғазиш хусусиятларига тўхталамиз.


012-сатр «Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати»да қишлоқ хўжалик корхоналари балансида бўлган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати акс эттирилади. Ушбу сатрда, чунончи қуйидагилар кўрсатилади:
- асосий воситаларнинг мос равишда бошланғич қийматини ҳамда жамланган эскиришини акс эттирувчи счётлар (0110-0199 ва 0210-0290)нинг давр охиридаги қолдиқлари суммаларининг фарқи;
- белгиланган тартибга кўра асосий воситалар таркибига киритилган узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг, чунончи лизинг бўйича сотиб олинадиган тракторлар, комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларининг қолдиқ қиймати (мос равишда 0310 ва 0299 счётлар қолдиқлари ўртасидаги фарқ суммаси).
100-сатр «Капитал қуйилмалар»да қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз мақсадларида хўжалик ёки пудрат усулларида олиб борган тугалланмаган капитал инвестицияларининг қиймати кўрсатилади.
150-сатр «Ишлаб чиқариш заҳиралари»да омборларда сақланаётган уруғликлар, ўғитлар, дори-дармонлар, ем-хашак, ёқилғи, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материалларнинг корхонада белгиланган ҳисоб баҳоларидаги қиймати акс эттирилади. Ушбу сатр суммаси 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очилган барча счётлар қолдиқларининг йиғиндисига, шунингдек барча моддий жавобгар шахсларнинг ҳисобот даври охирига тузган материал ҳисоботи қолдиқлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим. Агар материалларни сотиб олиш ва тайёрлаш алоҳида олинган 1510 счётда, улар қийматидаги фарқлар махсус 1610 счётда юритилган бўлса, ушбу счётларнинг қолдиқлари мос равишда баланснинг бу сатри суммасида ҳисобга олиниши керак.

Download 45.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling