Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) – миллий ҳисоблар асосий кўрсаткичи бўлиб, муайян даврда минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент-институционал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди. ЯҲМ ишлаб чиқариш усулида, иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва маҳсулотларга соф солиқлар йиғиндиси орқали ҳисобланади. ЯММ ва ЯИМ ўртасидаги фарқ ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади: - ЯИМ уч хил усул билан ҳиобланади:
- 1) ишлаб чиқариш усули;
- 2) харажатлар усули;
- 3) даромадлар усули.
- Ҳар учала усул билан ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичи ҳажми статистик хатолар истисно этилганда ўзаро тенг бўлиши лозим. Шу боис бирга ҳар учала усул билан ЯИМ кўрсаткични ҳисоблашда ўзига хос талабларга амал қилиниши талаб этилади.
ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш - ЯИМни ишлаб чиқариш усулида аниқлаш
- Ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган ЯИМ якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг турли босқичларида қўшилган қийматлар йиғиндиси сифатида аниқланади. ЯИМни бу усулда аниқлаш статистик жиҳатдан қулай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини ЯИМга киритиб юборишнинг олдини олади.
- ЯММда айрим маҳсулотларни икки ва ундан кўп марта ҳисобга олмаслик учун, фақат пировард маҳсулотнинг бозор қиймати ҳисобга олинади, оралиқ маҳсулотлар эса ҳисобга олинмайди.
- Якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади.
- Якуний товарлар ва хизмртларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси ЯИМга қўшилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |