ЯИМ ҳисоблаш усуллари: Қўшилган қиймат товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади. - Ишлаб чиқариш усули
- ЯИМ = Ишлаб чиқариш – Оралиқ истеъмол + маҳсулотларга соф солиқлар
ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш - ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш
- Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
- Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С):
- а) узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
- б) кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
- в) истеъмол хизматлари тўловига.
- Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
- а) асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
- б) корхоналар, иншоотлар, тураржой биноларини қуришга сарфланган;
- в) товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки заҳираларнинг ўзгариши.
- Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G).
- Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
- Соф экспорт (Хп): мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
- ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
- ЯИМ = С + I + G + Хп
ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш. - ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш.
- ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.
- ЯММни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
- -соф билвостиа солиқлар (Тn) – билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;
- - ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари. Ўзбекистон Республикасида бу ажратма нормаси 2005 йилда иш ҳақи фондига нисбатан 31% бўлган бўлса. 2006 йилдан бошлаб 25 % қилиб белгиланди
- - Корпорацияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).
- Нокорпоратив корхоналар- кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |