Режа: Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби


Download 50.49 Kb.
bet1/11
Sana23.12.2022
Hajmi50.49 Kb.
#1049406
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
11-мавзу


Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси натижалари ҳисоби ва ҳисоботлар
Режа:

  1. Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби.

  2. Бюджет ижроси бўйича жорий ҳисобварақларни ёпиш.

  3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини шакллантириш.




  1. Республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда маҳаллий бюджет ижроси бўйича натижаларини аниқлаш тартиби

Бюджет йилнинг охирида, йиллик ҳисобот тузилишидан олдин молия органининг бухгалтерияси ҳар бир баланс ҳисобварақларидаги маълумотларнинг ҳакқонийлигини, бюджет ссудалари бўйича ҳисоб-китоблар ва бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатини текширади. Бошқа бюджетлар билан ўзаро ҳисоб-китоблар ва олинган ва берилган ссудалар бўйича ҳисоб-китоблар йил оҳиригача, қўшимча даврдаги операцияларни қўшиб ҳисоблаганда тугатилиши лозим, янги йил бошига ҳисоб-китоблар ҳисобварақларида қолдиқлар бўлмаслиги керак. Йил якуни бўйича бюджетлар ижроси билан боғлиқ бухгалтерия операциялари ёпиш бўйича якунлаш операциялари амалга оширилади
Молия йили якуни бўйича бюджет ижроси натижаларини аниқлаш жараёнида бухгалтерия маълумотномалари расмийлаштирилиб мемориал ордерларга бухгалтерия ёзувлари берилиб ўтказилади. Мемориал ордердаги ёзувлар Бош-журнал китобига ўтказилади ( 1-чизма ).
Молия органларида бюджет ижроси натижалари ҳисоби 09 "Натижалар" номли ҳисобварақда юритилади. Яъни

090

Бюджет ижросининг натижалари

091

Республика бюджети олдидаги маҳаллий бюджетларнинг бюджет ссудалари бўйича қарздорлиги

092

Республика бюджетининг(га) маҳаллий бюджетларга (нинг) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги

093

Юқори маҳаллий бюджетларга қуйи маҳаллий бюджетларининг бюджет ссудалари бўйича қарздорлиги

094

Қуйи бюджетнинг(га) юқори бюджетга(нинг) ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича қарздорлиги

095

Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши натижаси

096

Давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар бюджети ижросининг натижалари

097

Божхона органлари депозит счётига маблағлар тушуми ва сарфланиши ижроси натижалари

098

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари тушуми ва сарфланиши ижроси натижалари

099

Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлар тушуми ва сарфланиши ижроси натижалари






Download 50.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling