Режа: Саноат бинолари каватини танлаш. Биноларнинг тузилмавий схемалари. Саноат биноларининг ҳажмий – режавий ечими


Download 113.14 Kb.
bet3/4
Sana06.10.2023
Hajmi113.14 Kb.
#1693949
1   2   3   4
Bog'liq
1 практика

Кўп қаватли биноларда агар заҳарли моддалар ишлаб чиқарадиган корхоналар жойлашмаса, уларни шаҳарда қурулгани маҳқул, бу билан муҳандислик тармоқларини жойлаштириш осонлашади, ишчиларнинг ишга келиб - кетишида қўшимча транспортлардан фойдаланилмайди, шаҳар меҳморчилиги билан узвий боғланади, ҳамда унга маданий - маиший хоналарни жойлаштириш қулай бўлади.
Кўп қаватли саноат биноларининг камчиликларига, вертикал (зина, юк ва пассажир лифтлар) транспортдан фойдаланиш, бино таннархини ошиши, ишчи майдонлари энини табиий ёруғликдан фойдаланишда чегараланганлиги, ўтиш жойлари ва йўлакларнинг ноқулайлиги киради.
Энг асосийси бинолар санитар – гигиеник меъёрлар, ишчиларнинг маиший шароитлари, ёнғинга қарши хавфсизлик талаблари билан таъминланган бўлиши керак.
Саноат бинолари режаси ўлчами ва конфигурацияси, баландлиги ва профили технологик параметрлари, оралиқлари сони ва уларнинг жойлашиши орқали аниқланади. Бу факторлар ишлаб чиқариш технологиясига, чиқаралаётган маҳсулот характерига, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватига санитар меъёрлар талабларига боғлиқ бўлади.
Оралиқлар ҳажмий - режавий параметрлари: эни, баландлиги ва устун қадамидан ташкил топади. Оралиқ эни l - кўндаланг режалаш ўқлари орасидаги масофа бўлиб, у кўприксимон кран оралиғи ва кран ости йўли рельси ўқидан режалаш ўқигача бўлган масофанинг икки кўпайганига тенг.
Крансиз оралиқлар эни режалаш ўқлари орасидаги масофага тенг қилиб олинади.
Устунлар қадамини (кўндаланг режалаш ўқлари орасидаги масофа) танлаш технологик жиҳозлар габарити ва жойлаштириш усули, чиқарилаётган маҳсулотлар ўлчами, ички кўтариш – ташиш механизмлари турига боғлиқдир. Кенг кўламда тарқалган устунлар қадами 6 м ва 12 м.
Оралиқ баландлиги (пол юзасидан ёпма юк кўтарувчи тузилмаси пастки қисмигача) технологик, санитар - гигиеник талабларига боғлиқ бўлади.
Оралиқ узунлиги график усулда, яъни технологик жиҳозлар макетлари ўтиш жойлари, йўллар эни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш йўли билан, ёки аналитик усулда, яъни қуввати ҳисобга олинган цех умумий майдонини қабул қилинган энига бўлиш йўли билан аниқланилади.
Саноат бинолари профили деганда, унинг кўндаланг кесими кўриниши тушунилади. Профилни танлашда технологик, ёруғлик ва ҳаво алмашуви, қурилиш туман иқлими, том қиялиги талаблари асосий ҳисобланади.


Download 113.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling