Режа: Саноат бинолари каватини танлаш. Биноларнинг тузилмавий схемалари. Саноат биноларининг ҳажмий – режавий ечими


Расм 6. Бир қаватли ишлаб чиқариш биноларини ҳажмий – фазовий ва тузилмавий ечимлари схемалари


Download 113.14 Kb.
bet2/4
Sana06.10.2023
Hajmi113.14 Kb.
#1693949
1   2   3   4
Bog'liq
1 практика

Расм 6. Бир қаватли ишлаб чиқариш биноларини ҳажмий – фазовий ва тузилмавий ечимлари схемалари
а-в – ёпма қўйилганда (а – оралиқли, б – ячейкали, в – залли), г – шуни ўзи, павилионли
Ишлаб чиқариш алоҳида жойлашган корхоналар катта қурилиш майдонини эгаллайди, муҳандислик ва транспорт тармоқлар узунлиги ва майдоннинг ободонлаштириш ҳажми кўпаяди, ишлаб чиқаришни поток шаклида ташкил этиш ва цехлараро транспортдан фойдаланиш йўқолади.
Ҳозирги замон амалиёти кўрсатаяптики, бир турдаги айрим вақтларида ҳар ҳил технологик жараёнли ишлаб чиқаришни бир бино таркибида блоклаштириш яхши натижа бермоқда. Бир том остида ҳамма асосий, ёрдамчи, қўшимча бино ва омборлар жойлашади.
Бинони блоклаштиришда технологик асбоб – ускуналарни ўрнатиш кўп вариантли бўлиши билан, корхона майдонини 30 – 40% га қисқартиришга, ташқи деворлар периметрини 50% камайтиришга, қурилиш таннархини 10 –15% га пасайтиришга, транспорт йўллари ва муҳандислик тармоқларини қисқартиришга, бинодан фойдаланиш ва майдонни ободонлаштириш харажатларини пасайтиришга олиб келади.
Биноларни режалаштиришда ишлаётган ишчиларни, олиб келинаётган хом ашёни ва чиқарилаётган маҳсулотни ҳаракат жойларини тўғри ташкил этиш керак, ҳамда қулай, ҳавфсиз, қисқа йўллар билан ҳаракат қилиш, кесишиш жойларида ҳавфсиз ўтиш жойлари бўлишини таҳминлаш талаб этилади.
Саноат бинолари каватини танлаш.
Бир қаватли саноат биноларининг ютуқларига технологик жиҳозларни ўрнатиш осонлиги,юкларни олиб келиш ва ташишда горизонтал транспортдан фойдаланиш, оддий ҳажмий – режавий ва тузилмавий ечими бўлиши, ишлаш жойларини табиий ёруғлик (ёруғлик фонарлари) билан таҳминлаш, очиқ ўринлар ва фонарлар орқали табиий шамоллатишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш хоналарини бир – бири билан қулай алоқаси киради.
Камчилиги қурилиши майдонининг катталиги, муҳандислик ва транспорт тармоқларининг узунлиги, ташқи ёпмалар майдонининг катталиги, ободонлаштириш, ва ички муҳитни берилган параметрларда ушлаб туриш,фойдаланиш харажатларининг кўплигидир.

Download 113.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling