2-блок – ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш блоки (иккала ярим шарларнинг орқа қисмига тепа чакка ва энса қисмларига жойлашган).
3-блок – фаолиятни дастурлаштириш, бошқариш ва назорат қилишни таъминлайди (пешона қисмида жойлашган).
Одам бош мияси, мия катта ярим шарларининг ихтисослашган функцияларининг мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган.
№
|
Чап ярим шар
|
Ўнг ярим шар
|
1.
|
Хронологик таркиб
|
Ўтаётган вақт
|
2.
|
Харита ва чизмаларни ўқиш
|
Аниқ макон
|
3.
|
Номларни, изларни белгиларни ёдда сақлаб қолиш
|
Тасаввурлар, аниқ воқеаларни ёдда сақлаб қолиш
|
4.
|
Нутқ фаолияти моҳиятини ҳис этиш
|
Эмоционал ҳолатни идрок этиш
|
5.
|
Оламни хурсандчиликда осойишта кўриш
|
Оламни ғамгин ҳолда кўриш
|
6.
|
Батафсил идрок қилиш
|
Яхлит идрок қилиш
|
Онг психиканинг энг юксак даражаси бўлиб у фақат инсонгагина хосдир.
Онгнинг биринчи хоссаси – бу англаш демакдир
Онгнинг иккинчи хоссасига биноан, онгда объект билан субъект ўртасидаги аниқ фарқ ўз ифодасини топади, яъни одам «мен» деган тушунчани «мен эмас» тушунчасидан фарқини ажратади.
Онгнинг учинчи хоссасига асосан онг ёрдами билан одамнинг мақсадни кўзлаш фаолияти таъминланади
Онгнинг тўртинчи хоссасига асосан турли муносабатлардан онгли равишда турли ҳис-туйғулар юзага келади
Онгсизлик
бу шундай психик жараёнлар ва ҳодисалар йиғиндисики, унда инсон ўз хатти-ҳаракатларига жавоб бермайди, англамайди. Бунга туш кўриш, баъзи патологик ҳодисалар, алахлаш, галлюцинация кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |