Режа: Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари. Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги


Стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзувининг бўлимлари қуйидаги навбатда жойлаштирилади


Download 141 Kb.
bet4/11
Sana14.04.2023
Hajmi141 Kb.
#1357301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Стандарт лойиҳасига тушунтириш ёзувининг бўлимлари қуйидаги навбатда жойлаштирилади:

  1. Стандартни ишлаб чиқишга асос;

  2. Стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари;

  3. Стандартлаштириш объектининг тафсилоти;

  4. Стандартнинг илмий-техникавий даражаси;

  5. Стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик;

  6. Жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш;

  7. Бошқа меъёрий ҳужжатлар билан ўзаро боғлиқлиги;

  8. Фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот (стандартнинг биринчи тахриридан бошқа барча таҳрирларига фикр олиш учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумот);

  9. Стандарт лойиҳасининг (тасдиқлашга тақдим этиладиган фақат охирги таҳририга оид) келишилганлик тўғрисида маълумот;

  10. Ахборот манбалари;

  11. Қўшимча маълумотлар.

Тушунтириш ёзуви стандарт лойиҳасининг ҳар бир таҳририга тузилади, тушунтириш ёзувида стандарт лойиҳасига биринчи таҳрирга нисбатан киритилган асосий кўрсаткичлар, меъёрлар, тафсилотлар, талаблардаги ўзгартиришлар акс эттирилади ва ўзгартиришларни техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
"Стандартни ишлаб чиқишга асос" бўлимида стандартнинг қандай манбага асосан ишлаб чиқилиши кўрсатилади.
"Стандартни ишлаб чиқиш мақсадлари ва вазифалари" бўлимида ишлаб чиқиладиган стандартни қўлланиш натижасида эришиладиган охирги натижалар ва стандартни ишлаб чиқишда ҳал этиладиган масалалар келтирилади.
"Стандартлаштириш объектининг тафсилоти" бўлимида стандартнинг биринчи марта ишлаб чиқилаётгани тўғрисида маълумот ёки стандарт лойиҳасини ишлаб чиқиш бошланишида амал қилинаётган стандартлар, техник шартлар ва бошқа ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларнинг мақбуллигини техник-иқтисодий асослаш келтирилади.
"Стандартнинг илмий-техникавий даражаси" бўлимида стандартнинг илмий-техникавий даражасини баҳолаш натижалари ва унинг жаҳон даражасидаги талабларга мувофиқлиги келтирилади; қандай хорижий ўхшаш стандартларга мосланганлиги ва улар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
"Стандартни жорий этишдан олинадиган техник-иқтисодий самарадорлик" бўлимида стандартлаштириш объектининг иқтисодий афзалликлари, тежаш (тежамни олиш) асосий манбалари ва унинг моддий ва пул ҳисобидаги қиймати ёки ижтимоий самараси келтирилади.

Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling