Режа: Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари. Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги


Техник шартлар белгиси қуйидагилардан иборат бўлади


Download 141 Kb.
bet9/11
Sana14.04.2023
Hajmi141 Kb.
#1357301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Техник шартлар белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:

Мисол:
Давлат ва хўжалик бошқарув идоралари учун TSh 10-01:1998
Хўжалик юритувчи субъектлар учун TSh 64-15866012-03:1998.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш тартиби давлат стандарти O’z DSt 1.8:1994 "Ўз СДТ. Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби" да белгиланган.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқилади:

  • ташкилий-методик ёки умумтехникавий тарздаги стандартлаштириш объектларига талаблар ушбу объектларга хос стандартларни ишлаб чиқишдан аввал амалда текширилиши лозим бўлган ҳолларда;

  • методларнинг (маҳсулот сифатини текшириш ва синаш методлари бундан мустасно) хос ташкилий-методик стандартлари ва умумтехникавий стандартларининг талабларини тўлдириш лозим бўлганда;

  • ташкилий-методик тарздаги талаблар O’z DSt 1.0:1998 (стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш идоралари ва хизматларининг ваколатини белгиловчи раҳбарий ҳужжатлар, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича ишларни режалаштириш тартиби тўғрисида, давлат назорати тўғрисида раҳбарий ҳужжатлар ва х.к.) бўйича стандартлаштириш объектлари бўлмаган ҳолларда;

Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амалдаги стандартларнинг талабларини такрорламаслиги ёки уларга зид келмаслиги лозим.
Раҳбарий ҳужжатлар мазмунига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

  • йўриқномалар (қоидалар);

  • методик кўрсатмалар;

  • низомлар (намунавий низомлар).

Раҳбарий ҳужжатлар белгиланган амал доирасида ва қўлланиш соҳасида мажбурий бўлади. Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амал қилиниш доирасига қараб тармоқлараро (давлат) ва тармоқ хилларга ажралади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар давлат ва хўжалик бошқарув идоралари, шунингдек ТҚ, СТТ ва тадбиркорлик субъектлари томонидан, давлат стандартларига ўхшаш ишлаб чиқилади.
Тармоқ даражасидаги раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномаларни тасдиқловчи, тармоқ бошқарув идоралари томонидан ўриатилади.
Раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар амал муддатини чекламасдан ёки чекланган муддатга тасдиқланади. Одатда, талаблари амалда текширилиши лозим бўлган раҳбарий ҳужжатлар ва тавсияномалар чекланган муддатга тасдиқланади.

Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling