Режа: Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари. Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотлар. Стандартлаштиришнинг турли даражадаги


"Жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш" бўлимида қуйидагилар кўрсатилади


Download 141 Kb.
bet5/11
Sana14.04.2023
Hajmi141 Kb.
#1357301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
"Жорий этиш, стандартни амалга киритиш (амал муддати) ва стандартни текшириш" бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:

  1. Стандартни амалга киритиш санасини асосий тадбирлар режасини бажаришга вақтни ҳисобга олган ҳолда асослаш;

  2. Стандартнинг амал муддатини чекламасдан тасдиқлашни асослаш ёки стандартнинг амал қилинишини чеклаш мўлжалланган муддатини асослаш, шунингдек стандартни биринчи текшириш ва навбатдаги текширишлар муддатини асослаш.

"Фикр-мулоҳазалар учун жўнатилганлиги тўғрисида маълумотлар" бўлимида қуйидагилар келтирилади:

  1. Стандарт лойиҳаси фикр олиш учун жўнатилган ташкилотлар (корхоналар) сони;

  2. Фикрларини юборган ташкилотлар корхоналар сони;

  3. Фикрларни кўриб чиқиш натижалари (жамланган фикрларни).

Тармоқ стандартлари. Тармоқ стандартлари O’z DSt В81 1.9:1995 "Ўз СДТ. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқнш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби" талабларига мувофиқ ТҚ, СТТ ва бошқа ваколатли корхоналар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.
Тармоқ стандартлари тармоқ аҳамиятидаги маҳсулот, ишлар ва хизматларга нисбатан ишлаб чиқилади.
Зарур бўлганда ташкилий-методик ва умумтехникавий тармоқ стандартлари ишлаб чиқилади. Ушбу объектга халқаро, давлатлараро стандартлар ёки давлат стандарти ва Ўзбекистон стандартлари мавжуд бўлса, тармоқ стандартлари маҳсулот, жараёнлар, хизматларга янада юқори талабларни ўрнатиши ва тармоқнинг ўзига ҳос ҳусусиятларига нисбатан қўлланиладиган номенклатура, меъёрлар ва талабларга чекловлар ўрнатиши мумкин.
Ташкилий-методик бирлиликка эришиш ва ишлар босқичларининг бажарилишини текшириш мақсадларида тармоқ стандартларини ишлаб чиқишнинг тўрт босқичи ўрнатилади:
1-босқич – стандартни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;
2-босқич – стандартнинг лойиҳаси (биринчи таҳрири)ни ишлаб чиқиш;
3-босқич – стандарт лойиҳасининг охирги таҳририни ишлаб чиқиш, келишиш ва уни тасдиқлашга тақдим этиш;
4-босқич – стандартни тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш.
Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш босқичларини бирлаштириш рухсат этилади, бу ҳол шартномада ёки стандартни ишлаб чиқишга техник топшириқ (ТТ)да акс эттирилади.
Тармоқ стандартлари ва давлат стандартларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш босқичлари бир-бирига ўхшайди, фақат тўртинчи босқич бундан мустасно, чунки тармоқ стандартларини тасдиқлаш давлат ва хўжалик бошқарув идораларига юклатилган.
Тармоқни бошқариш идораси тармоқ стандартини кўриб чиқади ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки ушбу идора ўриатган тартибда стандартни чаласини тўлдиришга қайтаради. Тармоқ стандартини тасдиқлашда уни амалга киритиш санаси стандартни жорий этишга тайёрлаш бўйича тадбирларни бажариш муддатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Тармоқ стандартининг амал муддати тасдиқловчи идора томонидан буюртмачи билан келишилган ҳолда ўрнатилади.
Маҳсулотга тармоқ стандартлари Ўзстандарт Агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Download 141 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling