в) сифатни бошқариш:
г) ушбу корхонада тайёрланган ва фақат ушбу корхонада ишлатиладиган детал ва йиғилувчи бирлашмалар:
Стандартлаштиришнинг турли даражадаги объектлари учун норматив ҳужжатларнинг қуйидаги белгиланишлари ўрнатилган:
1. Давлат даражасида:
O'z DST - Ўзбекистон давлат стандарти;
O'z DT - Ўзбекистон давлат таснифлагичи (классификатор);
O'z RH - Ўзбекистон раҳбарий ҳужжати;
O'z Т - Ўзбекистон тавсиялари;
2.Тармоқ (отрасль) даражасида:
З.Маъмурий-ҳудудий даражада:
NHSt - маъмурий-ҳудудий стандарт; • Т - тавсиялар;
4. Корхона даражасида:
Барча даражадаги норматив ҳужжатларни белгилаш давлат тилидаги аббревиатуралар билан амалга оширилади ва унда ҳужжат қайси тилда бўлишидан қатъий назар қуйидагича номланади:
O'z - O'zbekiston
D - Davlat (Государство)
T - Tasniflagich (Классификация)
T - Tarmoq (Отрасль)
T - Tavsiyanoma (рекомендация)
R - Rahbariy (рекомендация)
H - Hujjat (документ) H - Hududiy (региональный)
Sh - Shart (условие)
K - Korhona(предприятие)
M - Mamuriy (административный)
St - Standard (стандарт)
Давлатлараро стандартлар рус тилида белгиланади - ГОСТ.
Барча даражадаги меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.
Давлат стандартлари O’z DSt 1.1:1992 "Ўз СДТ. Ўзбекистон стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби" га мувофиқ ишлаб чиқилади. Стандартлар стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар (ТҚ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлар (СТТ), тадбиркорликнинг бошқа субъектлари томонидан ишлаб чиқилиши мумкин.
Стандартнинг мазмунига ва техник-иқтисодий асосланганлигига ва кўрсаткичлар, меъёрлар ва талабларнинг фан ва техниканинг замонавий даражасига мувофиқлиги учун ишлаб чиқувчи ташкилот ва стандартни тасдиқлаган идора масъул бўлади.
Стандартни ишлаб чиқишда ташкилий-методик бирлиликка эришиш мақсадида, шунингдек иш босқичларининг бажарилишини текшириш учун стандарт ишлаб чиқишнинг тўрт босқичи ўрнатилган:
Do'stlaringiz bilan baham: |