Тармоқлараро (давлат даражасида) қўлланишга мўлжалланган раҳбарий ҳужжат ёки тавсияномаларнинг белгиси қуйидагилардан иборат бўлади:
ҳужжат индекси - давлат даражасидагилар учун O’z RH (O’z T) ёки тармоқ даражасидагилар учун RH (T);
Ўзстандарт Агентлиги томонидан бериладиган, ҳужжатни тасдиқлаган идоранинг икки даражали шартли белгиси;
дефис билан ажратилган, рўйхатга олиш уч даражали тартиб рақами; - икки нуқта билан ажратилган тасдиқлаш йилининг тўртта рақами.
Мисол:
O’z RH 51-067:1998
O’z T 51-052:1996
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО 1947 йилда ИСО низоми тасдиқлангач, расмий равишда иш бошлади. Халқаро товар айрибошлаш ва ўзаро ёрдамни осонлаштириш ҳамда интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолиятда ҳамкорликни кенгайтириш учун стандартлаштиришни дунё миқёсида ривожланишига таъсир кўрсатиш ташкилотнинг мақсади ҳисобланади. Стандартлаштириш бўйича миллий органлар ИСО аъзолари бўлиб ҳисобланади.
ИСОнинг қонуний органи бўлиб барча миллий ташкилотлар вакилларининг умумий йиғилишлари ҳисобланади. Бу йиғилиш "Бош Ассамблея" деб номланади ва ИСО фаолиятидаги муҳим масалаларни ечади ва унинг сиёсатини аниқлайди. Ташкилот бошида президент туради. У ҳар 3 йилда қайта сайланади. Ташкилотнинг амалий ишларини шу ташкилотнинг кенгаши олиб боради. "Халқаро стандартларни яратиш бўйича" "ИСО"нинг ишчи органи бўлиб, техник комитетлар ва ишчи гуруҳлар ҳисобланади.
Аниқланган масала ва таклифларни қайта ишлаш мақсадида ташкилотда 7 та комитет (қўмита) иш олиб боради. Булар қуйидагилар:
Техникавий бюро (ПЛАКО);
Стандартлаштириш тамойилларини ўрганиш бўйича комитет (СТАКО);
Мувофиқликни баҳолаш бўйича комитет (КАСКО);
Илмий-техник ахборотларни ўрганиш комитети (ИНФКО);
Ривожланаётган давлатларга ёрдам бериш бўйича комитет (ДЕВКО);
Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш комитети (КОПОЛКО);
Стандарт намуналар бўйича комитет (РЕМКО);
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот ИСО-стандартлаштириш бўйича халқаро илмий-техник ташкилотдир, унинг таркибига 80дан ортиқ давлатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотлари киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |