Режа: Суд ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тушунчаси


Юқорида санаб ўтилган умумий мақсадларни ўз олдига қўйган қуйидаги давлат органлари


Download 20.78 Kb.
bet5/5
Sana30.04.2023
Hajmi20.78 Kb.
#1410327
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 тема

Юқорида санаб ўтилган умумий мақсадларни ўз олдига қўйган қуйидаги давлат органлари:


1.Суд
2.Прокуратура
3.Адлия
4.Жиноят ишларини тергов қилувчи органлар
5.Нотариат каби ташкилотлар киради

Мазкур фаннинг мақсади

  • Ҳуқуқшунос талабаларга ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш механизми, шунингдек, уларни амалга оширувчи ташкилотлар ҳақида маълумотлар беришдан иборат. "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" фанида ушбу фаолият билан боғлиқ бўлган ташкилий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилади.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" фани "Конституциявий ҳуқуқ" фани билан боғлиқ

  • Унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг барча давлат органлари тизимидаги ўрни ва роли ҳақида умумий тавсиф берилган. Бундан ташқари улар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг хусусиятлари ва тузилиши, ҳамда фаолияти билан боғлиқ бўлган конституциявий принциплари ва бошқа кўплаб масалалар ёритиб берилган. Юқорида кўрсатилган масалаларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунлар асосида амалга оширилади.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" фани "Давлат ва ҳуқуқ тарихи" фани билан ҳам чамбарчас боғлиқдир

  • Суд, прокуратура, адлия, ички ишлар ва адвокатура органларининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалаларни билиш учун тарихий жиҳатдан ёндашиш керак. Шунингдек, аниқ ҳуқуқий жараёнларни статистикада эмас, балки тарихий ҳодисалар манзарасида, тўпланган юридик тажрибалармизни хорижий мамлакатлар тажрибалари билан таққослаш орқали ўрганиш лозим. Бундай маълумотларни ўрганиш ўзимизнинг ва хорижий тарихни билиш учун муҳим аҳамият касб этади.

“Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари” фани "Маъмурий ҳуқуқ" фани билан боғлиқ

  • Бу фанда барча давлат бошқарув органларининг ваколати ва тизимига оид нормалар ўрганилади. Ушбу боғлиқлик, авваламбор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва унга бўйсунувчи ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган вазифаларда кўринади. "Маъмурий ҳуқуқ" фанида кўрсатилган органлар давлат бошқарувининг бутун тизими сифатида кўриб чиқилади. Шу билан бирга унда тегишли қилмишлар учун маъмурий жавобгарликни қўллаш тўғрисидаги асосий қоидалар ўрганилади.

Умумий характердаги;
Одил судлов, суд ҳокимияти ва судлар тўғрисидаги;
Жиноятчиликни аниқлаш ва тергов қилишни ташкиллаштириш тўғрисида;
Прокурор назорати ва прокуратура органлари тўғрисида;
Судлар фаолиятини ташкилий таъминлаш ва уларни амалга оширувчи органлар тўғрисида;
Барча ҳуқуқий актларни уларнинг мазмунига қараб қуйидагича гуруҳларга бўлиш мумкин:
Download 20.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling