Режа: Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш Республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. Орол денгизи ҳавзасида мавжуд сув ресурслари. Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш


Республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш


Download 122 Kb.
bet2/5
Sana10.02.2023
Hajmi122 Kb.
#1187880
1   2   3   4   5
Bog'liq
ssssssssssssssssssu v

Республиканинг сув ресурслари ва улардан фойдаланиш.
Ўзбекистоннинг сув ресурслари Орол денгизи ҳавзасидаги барча сув ресурслари билан узвий боғлиқ равишда қаралади. Орол денгизи ҳавзаси Евросиё марказида жойлашган бўлиб, чегараси Марказий Осиёники билан деярли устма-уст тушади.
Ҳавза Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистоннинг барча ҳудудини, Қирғизистон Республикасининг 4 та области (Ўш, Жалолобод, Норин, Боткен), Қозоғистоннинг жанубий қисми (икки области: Қизил-Ўрда ва Жанубий Қозоғистон) ҳамда Афғонистон, Эроннинг шимолий қисмларини қамраб олади.
Марказий Осиёда қишлоқ аҳолисининг асосий бандлик соҳаси бўлиб қишлоқ хўжалиги ҳисобланади, ҳозирги пайтда ундан аҳолининг 60% га яқини ишлайди ва шунга кўра, минтақадаги мамлакатлар ривожи учун аграр сектор самарадорлиги алоҳида ўрин тутади. Марказий Осиёнинг аграр минтақа сифатида гуллаб-яшнаши қадимдан ердан фойдаланиш билан узвий боғлиқ бўлиб келган.
Умумий 154,9 млн. га ер майдонидан 59.1 млн. га ер ишлов беришга яроқли, шундан фақат 10 млн.га ердан фойдаланилади.
Ишлов бериладиган ерларнинг ярми воҳаларда жойлашган (табиийки, улар зовурлаштирилган ва унумдор ҳисобланади). Ернинг қолган ярми эса улардан фойдаланишни йўлга қўйиш учун мураккаб ва қиммат мелиоратив тадбирлар (унинг таркибида зовур ётқизиш, текислаш ишларидан ташқари тупроқ структурасини яхшилаш ҳам бор) ўтказишни талаб қилади.
Орол денгизи ҳавзасида мавжуд сув ресурслари ҳавзадаги сув ресурслари ер устидаги ва ер остидаги келиб чиқишига кўра табиий шунингдек антропоген келиб чиқишига эга қайтар сувлардан иборатдир. Барча сув ресурслари Сирдарё ва Амударё ҳавзаларига тегишли. Фақат Қашқадарё, Зарафшон, Мурғоб ва Тежен дарёлари мустақил (бирор жойга қўйилмайдиган, Амударё дарёсига интиладиган) ҳавзаларни ҳосил қилиади.
Ер усти сув ресурслари. Гидрологик кузатувлар асосида Орол денгизи ҳавзасидаги дарёларнинг Амударё ва Сирдарё дарёлари ҳавзалари билан биргаликдаги умумий ресурслари баҳолаб чиқилган. Кузатувларнинг бутун даври (1911/1914-2000 йиллар) давомида оқим йиғиндиси ўртача арифметик қиймати Орол денгизи ҳавзаси бўйича бир йилда 116483 млн. м3 ни, шу жумладан бир йилда Амударё бўйича 79280 млн.м3ни ва Сирдарё 37203 млн. м3 ни ташкил этар экан.
Сув ресурсларининг йиллик қиймати серсувлиликнинг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ равишда сув танқис йиллар (95% ли таъминланганлик) дан сув кўп йиллар (5% ли таъминланганлик) гача қуйидагича, яъни Амударё бўйича 58,6 км2 дан 109,9 км3 гача, Сирдарё бўйича эса 23,6 км3 дан 51,1 км3 гача ўзгариб туради.
Қуйида келтирилган 1.1-жадвалдан кўриниб турибдики, Орол денгизи ҳавзасидаги умумий оқимнинг 25.1% Қирғизистонда, 52% Тожикистонда, 9,6% Ўзбекистонда, 2,1% Қозоғистонда, 1,2% Туркманистонда ва 10% эса Афғонистонда ва Эронда шаклланади.
Шундай қилиб, асосий дарёлар ва ирмоқларнинг ер усти сувлари (трансчегаравий ҳисобланади) бир неча мамлакатларнинг чегараларидан ўтади ва улар томонидан фойдаланилади, шу билан бир қаторда маҳаллий ирмоқларнинг катта қисми айниқса, Фарғона водийсида икки ва ундан ортиқ давлатларга хизмат қилади, Исфара, Шоҳимардон, Сўх, Келес каби дарёлар бунга мисол бўла олади.

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling