Мавзу: Орол денгизи ҳавзаси сув ресурслари ва уларни бошқариш Режа: Ўзбекистон Республикасининг сув ресурслари


Download 38.98 Kb.
Sana07.02.2023
Hajmi38.98 Kb.
#1172552
Bog'liq
Орол


Мавзу: Орол денгизи ҳавзаси сув ресурслари ва уларни бошқариш
Режа:
1. Ўзбекистон Республикасининг сув ресурслари
2. Орол фожиаси
3. Орол денгизини қутқариш учун кўрилаётган чора тадбирлар
Suv qudratli shifobaxsh xususiyatlarga ega ekanligini inkor etib bo‘lmas dalillar bilan isbotlaydi. Yer sayyorasida eng ko‘p tarqalgan bu unsurda insonning sog‘lom yashash sirlari mujassamlashgan. Suv – insonning jismoniy tanasi bilan uning fikrlari, niyatlari, his-tuyg‘ulari, ruhiyatini bog‘lovchi ko‘prik sanaladi. Suv insonlarning ruhiy quvvatini yig‘ib oladi; xotirasida saqlab, boshqa odamlarga uzatadi. Suvda yig‘ilgan sog‘lom, toza quvvat ham jismoniy, ham ruhiy xastaliklarni davolash kuchiga ega.
MESARU EMOTO


Таянч суз ва иборалар: орол денгизи хавзаси, давлатлараро сув бошқаруви суғориш усуллари, сувдан фойдаланувчилар, дехқончилик, сув ресерслари.

1) Ўзбекистон Республиксининг сув ресурслари Марказий Осиё ҳудудидаги мавжуд сув ресурслари билан боғлиқ ҳолда ташкил топган. Марказий Осиё ҳудудидаги ҳосил бўладиган умумий сув ресурслари миқдори асосий манба ер усти сувлари эканлигини кўриш мумкин.
Марказий Осиё ҳудудидаги ер усти сувларининг ҳосил бўлиш таҳлили ўзбекистон ҳудудида ҳосил бўладиган ер усти сувлари Орол денгизи ҳавзасидаги умумий миқдорнинг 10% ини ташкил этади.
Марказий Осиё давлатлари ўртасида мавжуд бўлган сув ҳажмлари 1983-1984 йиллари ишлаб чиқилган “Амударё ва Сирдарё ҳавза схемалари»га асосан тақсимланган. Ушбу тақсимотга асосан, Ўзбекистонга 71,69 млрд. м3 сув белгиланган.
Шу жумладан:
- дарёлардан 58,6 млрд. м
3 - 81,7%
шундан ички дарёлардан 11,47 млрд. м
3 - 19,6%
- ер ости сувларидан 10,07 млрд. м
3 - 14,0%
- зовур - оқова сувларидан 3,02 млрд. м
3 - 4,3%
Орол денгизи ҳавзасидаги давлатлар ҳудудларида ер усти сувлари ҳосил бўлишининг қийматлари, км3 Амударё сувлари 1986 йил қабул қилинган Протокол (Собиқ Иттифоқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги илмий- техник кенгашининг 1987 йил 10 сентябрдаги 566-сонли Протоколи) асосида тақсимланган.
Ушбу ҳужжат асосида Амударё суви:
Тожикистонга 9,5 млрд. м3 (15,5%);
Туркманистонга 22,0 млрд. м3 (35,8%);
Ўзбекистонга 29,6 млрд. м3 (48,1%) қилиб тақсимланган.
Айни пайитда шу ҳужжат билан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида амалдаги сув оқими Керки гидропостида 50% га 50% қилиб белгиланган.
Фарғона водийсида жойлашган кичик дарёларнинг сув ҳажмлари 1981 йил 2 июнда Собиқ Иттифоқ Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг махсус Протоколга асосан тақсимланган.
Андижон ва Туямўйин сув омборларидан чиқариладиган ва бошқа давлатлараро каналлардаги сув ҳажмларининг тақсимоти тегишли лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Бу ҳужжатларнинг барчаси 1992 йил 18 февралда Алмати шаҳрида тузилган “Давлатлараро сув манбаларидаги сув ресурсларини биргаликда бошқариш ва муҳофаза қилиш” ҳақидаги битим билан кучда қолганлиги эътироф этилган.
Орол денгизи ҳавзасидаги сув ресурсларини ушбу ҳудуддаги давлатлар ўртасида оқилона тақсимлаш ва бошқариш учун давлатлараро сув бошқаруви ташкил этилган

2) Марказий Осиё минтаєасида сугориладиган дехкончилик тараккиёти билан бир каторда экологик мухит бузилиши, айникса, Орол денгизи хавзасида «Орол фожеаси» юзага келди. Тадкикотчиларнинг таъкидлашича, ушбу муаммо инсо-ният оламидаги энг йирик экологик фалокатлардан бири хисобланади. Регионда 1960 йилларгача сувдан фойдаланиш даражаси Орол денгизининг сув мувозанатига ва унинг сифатига ўз таъсирини кўрсата олгани йўк эди. Аммо Мирзачўл, Карши ва Жиззах каби чўлларнинг ўзлаштирилиши, Коракал-погистон Республикаси, Бухоро вохасида сугориш майдон-ларининг кенгайтирилиши, Коракум каналининг ишга туши-рилиши хамда сувга талабчан экин майдонларининг кенгайтирилиши, шунингдек, халк хўжалигининг бошка тар-мокларида сувга эхтиёжнинг ортиши сув манбаларидан олинаётган сув микдорини 1960 йилдан 1970 йилгача икки маротабадан ортик кўпайишига олиб келди. Бу эса ўз нав-батида Орол денгизига тушадиган сув микдорини кескин камайиши, сув сифатини жуда ёмонлашувини келтириб чикарди. Регионда табиий ва экологик мухитни мўътадил-лаштириш бўйича амалий тадбирларни кўлланилмаганлиги окибатида сўнгги 40 йил ичида Орол денгизининг майдони 2 марта, сув хажми 6 марта камайди, минераллашганлик даражаси ортди. Орол олди районлари – Сирдарё ва Амударё дельталари атрофида 4 млн. га ер чўлга айланди, ахоли истикомат жойларининг санитария-гигиена холати ёмонлашди, агроэкотизимни таназзули кузатилмокда . Коракалпогистон республикасида Амударёнинг йиллик сув сарфи сўнгги 12 йил ичида 9,1 дан 2,7 млрд. м3 гача ўзгариб турган бўлиб, энг кам сарф 2000 ва 2001 йилларга тўгри келган ва бунинг натижасида 2001 йил сугориладиган ерларнинг 2/3 кисми сугорилмай колди, 1999 йил республикада ялпи 189,4 минг т пахта етиштирилган бўлса, 2001 йил бу микдор 125,4 минг т. га тенг бўлди. 1993 йил ташкил этилган Халкаро Оролни куткариш фонди томонидан Орол хавзасидаги социал-икти-содий ва экологик муаммоларни хал этишга каратилган Нукус, Алмати, Ашхабад, Душанбе Декларациялари кабул килинди. Хозирги кунда Оролдаги экологик халокат тавсифи ва кўламининг ўсиб бориши Жахон хамжамиятини бефарк колдирмаяпти. Орол 27 атрофида куриган кўллар эгаллаган 230 минг га ер ва денгизнинг куриган 4 млн. га ўзани такдирини улар кўмагисиз ижобий хал килиб бўлмайди. Орол денгизининг сув сатхи йилига 60­90 см. дан, сўнгги 30­35 йил ичида 22 м. га пасайиб, унинг мутлок баландлиги 31,0 м. гача камайди. Минтаєада юзага келган муайян холат-ни хисобга олган холда шу кунда Оролни кандай сатхда ва кайси сув манбалари эвазига хамда кандай шароитда саклаб колиш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Бугунга келиб Марказий Осиё давлатлари олдида сугориш майдонларини кенгайтириш масаласи сув ресурсларининг такчиллиги туфайли мухим муаммо бўлиб турибди. Табиийки, бу муаммони хал килиш йўлларидан бири бўлган ва Орол денгизини Сибирь дарёлари, Каспий денгизи сувлари ёки бошка бирор-бир манбалар хисобига тўлдириш масалалари якин 15–20 йиллар ичида амалий ечимини топи-ши жуда кийин. Мавжуд сув ресурсларини кайта таксимлаш ва республикалар ўртасида аввал килинган сув таксимоти лимитидан воз кечиш ушбу юзага келган муаммони тўлик хал эта олмайди. Сугориш тармокларининг хозирги холатида улардан эскича фойдаланиш услубидан воз кечмай, янги иктисодий бошкариш услубисиз солиштирма (майдон бирлигига) сув сарфи микдорини камайтириш мумкин эмас. Хозирги иктисодий шароитда Орол денгизини аввалги ўлчамларида тиклаш жуда катта микдорда харажатлар ва вакт талаб килади. Шу сабабдан Орол атрофидаги экологик холат-ни согломлаштириш максадида якин келажакда куйидаги шошилинч тадбирларни кўллаш мухим ахамият касб этади: сугориш тизимларини кайта жихозлаш ва такомиллаштириш эвазига уларнинг фойдали иш коэффициентини хамда тежам-ли сугориш усуллари ва техникаларини жорий этиш негизида сувдан фойдаланиш коэффициентини ошириш; сувдан сама-рали фойдаланишни таъминлаш; сугориш тизимларидан фой-даланишда катъий тартибга риоя килишни кучайтириш; махаллий сув ресурслари ­ коллектор-зовур, чикинди ва око-ва сувлардан кенг фойдаланиш ва х. к.


3) Мамлакатимиз шароитида сув заҳираларининг кескин тақчиллиги, Орол муаммоси, қишлоқ хўжалик экинларини суғоришга сув ресурсларининг етишмаслиги Ўзбекистоннинг изчил ривожланишига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлган асосий омиллардандир. Сувдан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, сувни адолатли тақсимлаш, эҳтиёжга қараб иш тутиш, дарёларнинг юқори ва қуйи оқимларидаги минтақалар сув истеъмолчилари ва экотизимлар ўртасида келишувга эришиш Ўзбекистон ва Орол денгизи ҳавзасидаги бошқа давлатлар учун муҳим ҳаётий масалалардандир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Иcлом Каримов “Орол муаммосига халқаро ҳамжамиятнинг янгича назар билан қараши ва англаб етишини шакллантиришга ёрдам бериши ҳамда Марказий Осиё минтақасининг аҳоли генафонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш мақсадида ўта самарали ҳамкорлик учун асос бўладиган вазиятни яхшилаш буйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беришга ишончим комил”3 , - деб таъкидлаган сўзлари юқорида кўрсатилган сув билан боғлиқ экологик муаммоларни ижобий ҳал қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга Орол муаммоси ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблиясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб: Марказий Осиёда сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, Орол денгизи куриши муаммоси, кўшни мамлакатлар билан яxши кўшничилик муносабатларини мустахкамлаш масалалари қуйди. Амударё ва Сирдарё хавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойихаларини кўллаб-кувватлашини кайд этди хамда xалкаро хамжамиятни Орол денгизи буткул куришининг олдини олишга чакирди. Хусусан, “Бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол халокатига яна бир бор эътиборингизни каратмокчиман. Мана, менинг кўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган xарита. Ўйлайманки, бунга ортикча изохга хожат йўк. Денгизнинг куриши билан боғлик окибатларни бартараф этиш xалкаро микёсдаги саъй-харакатларни фаол бирлаштиришни такозо этмокда. Ўзбекистон Президенти БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган ахолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шу йил кабул килинган маxсус дастур тўлик амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади” 4 . Шуни хам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони5 га 1-илова тарзида тасдиқланган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3.3 йўналиши айнан қишлоқ хўжалиги шу билан бир қаторда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш ва глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ҳамда аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш каби нормаларни ўз ичига олган. Юқорида кўрсатилганлардан кўриниб турибдики, сув ресурслари Ўзбекистон учун фақат аҳоли, саноат ва деҳқончиликни сув билан таъминлайдиган манбаи бўлибгина қолмасдан, балки ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва экологик ҳолатнинг маълум даражада сақлаб турувчи омил эканлигини таъкидлаш ўринлидир.

Давлатлараро сув бошқарувинг тузилмаси


Download 38.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling