Режа: “Тадбир” атамасининг мазмуни Маданий тадбирлар тушунчаси Маданий тадбирларнинг турлари


Оммавийлик ва ихтиёрийлик принципи


Download 49.5 Kb.
bet2/4
Sana23.10.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1716512
1   2   3   4
Bog'liq
1 mavzu

Оммавийлик ва ихтиёрийлик принципи. -Маданий маърифий муассасаларда ташкил қилинган тадбирларга келиш ихтиёрийдир. Тадбирларга ҳеч кимни мажбурлаб қатнаштириб бўлмайди. Кишилар ўзлари кўнглига ёққан тадбирларни танлашлари ва уларнинг қатнашчилари бўлиши мумкин. Тадбирлар оммабоп ва ҳамма учун қизиқарли бўлмоғи шарт Бунга эришиш учун ташкил қилинадиган тадбирлар юқори савияда ҳамда аҳолининг асосий маънавий эҳтиёжлари ва талабларга жавоб берадиган бўлмоғи лозим.
Жамоатчиликнинг ташаббускорлиги ва ҳаваскорлиги принципи. Тадбирлар фақат маҳаллий аҳоли учун ва уларнинг иштироки билан ташкил қилинади. Профессионал коллективларда томошалар профессониал ижрочилар- актёрлар, солистлар, раққосалар билан тайёрланса, маданий маърифий муассасаларда тадбирларнинг қатнашчилари, аъзолари, асосан, жамоатчилик ташаббускорлари ва ҳаваскорлардан ташкил топади. Шунинг учун ҳам тадбирни уюштиришда халқ орасидан чиққан ташаббускор кишиларни ҳамда бадиий ҳаваскорлик коллективларининг аъзоларини кенг жалб қилмоқ ва уларнинг фаолиятидан самарали фойдаланмоқ керак.
Шахснинг маънвий қиёфасини бойтиш ва ўстирш принсипи. Маълумки, киши асосий иш жараёнида ва ундан ташқари вақтда ўзининг эҳтиёжини ҳар томонлама қондира олмайди. Бу борада маданий –маърифий муассасалар, жумладан, уларда ўтказиладиган ранг-баранг тадбирлар ҳам ёрдам бериши мумкин.
Махсус материалларсиз уй қуриб бўлмаганидек, воситаларисиз маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилиб бўлмайди. Воситалар тадбирнинг таркибий қисми, асосий механизмлари сифатида хизмат қилади. Восита деганда, кишиларнинг хиссиётига, психологиясига ва онгига таъсир этувчи ва билим олиш самарадорлигини оширувчи ғоявий-ҳиссий қуролларни тушунамиз.
маданий фаолиятда қўлланиладиган воситаларнинг диапозони жуда кенг ва уларнинг сони кўпдир. Маданий-маърифий тадбирларда жонли сўз, матбуот, кўргазмали қуроллар, адабиёт ва санъат, ҳар хил техник аппаратлар каби воситаларда кенг фойдаланамиз.
ЖОНЛИ СЎЗ. Асосий таъсирчан воситалардан бири- бу жонли сўздир. (Баъзи холларда «оғзаки сўз» деб ҳам юритилади). Жонли сўз маъданий-маърифий шаклларнинг ҳаммасида энг асосий восита сифатида қўлланилади. Ижтимоий-маданий тадбирларда жонли сўз фақатгина мазмунни ёритишда хизмат қилмасдан балки тадбир сюжети билан оммавий холатларни ҳам бир-бирига уйғунлаштириб боради. Айни жонли сўз воқеа маъносини томошабинга етказади, бир эпизодни 2-га боғлайди, бошқарувчининг аудитория билан мулоқотда бўлиши учун шароит яратади. Жонли сўзининг яна бир афзаллик томони шундаки, баъзан фикрини хеч қандай таъсирчан восита томошабинга етказиб бера олмайдиган дақиқаларда жонли сўз ёрдамига келади.Оммавий тадбирларда бошқарувчи сўзи асосий ўриннни эгаллайди, баъзи холларда эса у кеганнинг бошидан то охиригача етакчи восита сифатида қўлланилади. У кириш сўзи (монолог) шаклида ёки муқаддима сифатида яхши хизмат қилиши мумкин. Тадбир давомида эса бошқарувчи, шархловчи, хикоячи ёки интервью берувчи айланиб, жонли сўздан фойдаланиш. Тадбирларда жонли сўздан фойдаланиш имкониятлари жуда кўп.
Жонли сўз бошқарувчининг гапидан ташқари, тадбир қахромонининг нутқи ёки ундаги қатнашчининг сўзи, кеча қахрамонига аталган табрик, меҳнат ветеранлари, уруш иштирокчиларининг сўзи бўлиши мумкин.

Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling