Режа: “Тадбир” атамасининг мазмуни Маданий тадбирлар тушунчаси Маданий тадбирларнинг турлари


Download 49.5 Kb.
bet3/4
Sana23.10.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1716512
1   2   3   4
Bog'liq
1 mavzu

БАДИИЙ СЎЗ - айтилмоқчи бўлган фикрни бадиий-емотсионал тарзда етказиб беришга хизмат қилади. Ижтимоий-маданий фаолият шаклларида бадиий сўзнинг шеър ўқиш, прозаик ва шеърий монологлар, жуфт ёки кўпчилик томонидан ўқиладиган шеърлар каби турлардан кенг фойдаланилади.
Бадиий сўз бошқа материаллар билан бир вақтда ижро этилиши мумкин. Масалан, шеър ўқилалаётган бир вақтда шеърнинг маъносига мос келадиган кино парчалари кўрсатилиши мумкин.
Бадиий сўзни вужудга келтириш учун бадиий асарларда келтиришнинг ўзи камлик қилади. Ёзма шеър-ёзма бадиий сўздир. Уни жонли бадиий сўзга айлантириб, ижро этиш учун ижрочининг шеърдаги фикрини муносабати, руҳий кечинмалари, хис-хаяжонли талаб қилади. Акс холда шеърнинг оддий, жонли сўздан фарқи қолмайди. Яна шуни унутмаслик керакки, чуқур англаш, фикрнинг туб мазмунига етиб ҳис хаяжон билан айтилган ҳар бир жонли сўз бадиий сўзга айланиб кетиши мумкин. Агар «1941» ёки «1991» деган иборани шундай айтиб ўтсак, у қуруқ рақамнинг ўзи бўлиб қолади. Лекин кўз олдимизга урушнинг бошланишини келтириб, дахшатли воқеаларни хис қилиб, мантиқ талаб қиладиган ғамли кайфиятда, маъноли «минг... тўққиз юз.... қирқ бир...» десак бу сўз бадиий- эмотсионал таъсир этади. Шундай қилиб, оддий сўз бадиий сўзга айланиб кетиши учун ундаги фикрий мантиқ хис қилиниб, ижро этилиши керак.
МАТБУОТ ВОСИТАЛАРИ. Маълумки, маъданий-маърифий тадбирларга аҳоли янги, уларга хали маълум бўлмаган ва қизиқарли воқеалардан хабардор бўлгани учун келади. Бу ишда матбуот воситалари, яъни янги газета, журналлар, айниқса, китоблар битмас туганмас манба бўлиши мумкин.
Матбуот энг асосий ахборот тарқатувчи ва сақловчи воситадир. Шундай экан тадбир тайёрловчилар тадбирнинг мазмунини бойитиш учун уларга ҳар доим мурожаат қилмоғи лозим. Тадбирларда кўпроқ томошабинларнинг назарига тушмаган материаллардан фойдаланишга ҳаракат қилиш керак.
МУСИҚА. маданий тадбирларда мусиқа етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Тадбирларда мусиқадан 2 хил вариантларда фойдаланиш мумкин.

  1. Тадбирнинг алоҳида номери сифатида.

  2. Тадбирларда акс этилаётган воқеаларнинг таъсирини ошириш учун қўшимча восита (мусиқавий фон) сифатида, 1-вариантда бадиий хаваскорлик жамоаларининг тайёр ёки махсус тайёрланган номеридан фойдаланилади. Бундай пайтда номер тадбир мазмуни ва мавзуига мос равишда эпизоднинг таркибий қисмига айланиб кетмоғи керак. Масалан, хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбирларда оналарга бағишланган. «Онажонлар, ассалом» қўшиғи ижро этилади. Бу қўшиқ алоҳида номер сифатида берилади. Мусиқадан фойдаланишнинг бу варианти тадбирларда жуда кенг қўлланилиб, шеър ўқилаётганда ҳам, кино лавхалар кўрсатилаётган ҳам драмматик парчалар кўрсатилаётганда ҳам бу воситаларнинг таъсирчанлигини ошириш мағсадида хизмат қилади.

  3. Мусиқа, асосан тадбир таъсирини кучайтирувчи восита сифатида ҳам ишлатилиб, айтилаётган фикрнинг нозик кечинмаларини оммага етказиб беришга хизмат қилади.


Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling