Тафаккур оператциялари
Тафаккур шакллари
Тафаккур турлари
Тафаккур сифатлари
Анализ ва синтез операцияси қуйидагича ақлий фаолият изимидан, таркибий қисмлардан иборат: - берилган топшириқни диққат билан ўқиш;
- матндаги сўзларни фикран парчалаш;
- ўхшаш сўзларни ажратиш, яъни майда бўлакларга бўлиш;
- ўхшаш сўзларни яхлит ҳолга келтириш;
- матндаги сўзларни фикран йиғиш;
- гапнинг структурасини тиклаш ва бошқалар.
Талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятида, жумладан, конспект тузиш, реферат тайёрлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, курс иши ва малакавий битирув иши ёзиш каби ақлий фаолиятнинг турли шаклларида аввал анализ, сўнг синтез операцияларидан фойдаланадилар. - Талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятида, жумладан, конспект тузиш, реферат тайёрлаш, семинарга ҳозирлик кўриш, курс иши ва малакавий битирув иши ёзиш каби ақлий фаолиятнинг турли шаклларида аввал анализ, сўнг синтез операцияларидан фойдаланадилар.
Таққослаш - Таққослаш. Инсоннинг ижтимоий фаолиятида, билимларнинг ўзлаштирилишида, воқеликни тўлароқ акс эттиришда бир-бирига ўхшаш жиҳатлар тафовутини ҳамда бир-биридан фарқ қиладиган томонлар ўртасидаги ўхшашликни топишдан иборат фикр юритиш операцияси таққослаш дейилади. Таққослаш операцияси икки хил йўл билан амалга ошиши мумкин: амалий(конкрет нарсаларни бевосита солиштириш) ва назарий(тасаввур қилинаётган образларни ва нарсаларни онгда фикран таққослаш).
- Агар инсон икки бойлам юкни қўл билан кўтариб, бир неча хил таом мазасини қиёсласа, бу амалий таққослаш бўлади, икки қалам ёки стерженли чизғични ёғочга ёки қоғозга солиштириш аналогик таққослашга мисол бўла олади.
- Тўпланадиган билимлар фикр юритиш орқали, мантиқ ёрдамида англашилса, улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли аломат ҳамда белгилар назарий таққослаш асосида ажратилади. Демак, инсон олаётган кенг кўламдаги информациялар фарқини фикран таққослаш ёрдамида англаб етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |